OQTEPA JOME MASJIDI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
FARG'ONA VILOYATI
DANG'ARA TUMANI
OQTEPA JOME MASJIDI
TELEGRAMM KANALI
💬 SAVOL, TAKLIF VA SHIKOYATLAR UCHUN 👇
@Asror_Akbaraliy 📨

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​УЙДАГИ ЖАМОАТ ВА МАСЖИДДАГИ ЖАМОАТНИНГ ФАРҚИ
#намоз

❓1547-CАВОЛ: Намозларни уйда жамоат бўлиб ўқиш билан масжидда жамоат билан ўқишнинг фарқи борми ёки савоби бир хил бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир хил бўлмайди. Сабаби масжидга боришнинг фазилати ҳақида кўплаб ҳадислар келган. Киши уйида жамоат бўлиб ўқишда жамоатга бериладиган савобга эришса, масжидга борганда жамоатга бериладиган савоблар билан бирга масжидга бориш ажру савобига ҳам эга бўлади. Зеро ихлос билан уйидан покланиб, намозни адо қилиш учун йўлга чиққан кишининг бир қадам ташлаши билан хатоси ўчирилса, яна бошқаси билан даражаси кўтарилади ( “Саҳиҳи Муслим” ва “Фатовои Қозихон” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🍃Аллоҳни зикр қилмаслик -
энг оғир жазо


Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

🔖Дунёдаги энг оғир жазо Аллоҳ таоло тилингдан Ўзининг зикрини олиб қўйишидир.🔖

Қуръони каримда бундай дейилган: "Шайтон уларни эгаллаб олган ва Аллоҳнинг зикрини унутдирган".
(Мужодала сураси, 19-оят).

🤲 Аллоҳим, бизни Ўзингнинг зикрингда бардавом этгин! Тили билан қилган зикри ила қалблари ором топувчи бандаларингдан қилгин!


🪶 Солиҳ салафлардан бирлари айтади:

“Қачонки қалбда гуноҳлар камаяр экан, у (юмшаб) йиғи тез келадиган бўлади”, деди.

Ибн Ражабнинг “Мажмуъур расаили” асаридан.


Репост из: ZIYO IZLAB | Расмий Канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЮРТНИНГ БОЙЛАРИ ОГОҲ БЎЛИНГ! МУҲАММАД АЮБХОН ДОМЛА

♻️Do'stlaringizga ham ulashing!!!
https://t.me/ziyoizlab_uz


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
САЖДАИ САҲВНИ ҲАМ УНУТСА НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИЙДИМИ?
#намоз

❓978-CАВОЛ: Намозда саждаи саҳвни унутса нима қилади, намозни қайта ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг вожибларидан бири тарк қилинса ва саждаи саҳв қилинмасдан намоз тугатилса, уни қайта ўқиш вожиб бўлади.

(وَلَهَا وَاجِبَاتٌ) لَا تَفْسُدُ بِتَرْكِهَا وَتُعَادُ وُجُوبًا فِي الْعَمْدِ وَالسَّهْوِ إنْ لَمْ يَسْجُدْ لَهُ، وَإِنْ لَمْ يُعِدْهَا يَكُونُ فَاسِقًا آثِمًا وَكَذَا كُلُّ صَلَاةٍ أُدِّيَتْ مَعَ كَرَاهَةِ التَّحْرِيمِ تَجِبُ إعَادَتُهَا. وَالْمُخْتَارُ أَنَّهُ جَابِرٌ لِلْأَوَّلِ ، لِأَنَّ الْفَرْضَ لَا يَتَكَرَّرُ

“Намознинг вожиблари бўлиб, уларни тарк қилиш билан намоз бузилмайди. Вожиблар билиб туриб тарк қилинса, у намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Худди шундай бирор вожибни унутиб тарк қилсаю саждаи саҳв қилмаса ҳам, намозни қайта ўқийди. (Мана шу ҳолатларда намозни) қайтариб ўқимаса фосиқ-гуноҳкор бўлади. Худди шундай ҳар бир макруҳи таҳримий билан адо қилинган намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Ихтиёр қилинган сўзга кўра қайта ўқилган намоз аввалгисини мукаммал қилувчи бўлади. Чунки фарз такрорланмайди" ("Дуррул мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​КЎЛЛАРДА ПУЛГА БАЛИҚ ОВЛАШ
#ҳалол_ҳаром

❓1545-CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи кўлларда тадбиркорлар балиқ боқади. Ундан ташқари кўлга келадиган одамларга пул эвазига маълум вақт ва қармоқ беради. Шу вақт ичида тутган балиқлари ўзига. Тута олмаса, қуруқ қўл билан чиқади. Шундай келишув мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар икки томон шу келишувга рози бўлса, кўл эгаси мижозларнинг балиқ овлашлари учун қандайдир тўсиқлар қўймаса, масалан, балиқ йўқ жойни кўрсатиб, шу жойда тутасизлар демаса, жоиз бўлади. Чунки бу ижара келишуви ҳисобланади. Ижарада бир томондан манфаат, бошқа томондан шу манфаат учун тўлов берилади. Бу ҳолатда бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: кўл эгаси мижознинг балиқ тута олмаслиги учун, мижоз сифатида келувчилар эса кўпроқ балиқ тутиш учун ҳийла, алдов қилмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тикувчи бир мавлолари келди, у ошқовоқ олиб келди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ошқовоқ еяётганларини кўрганимдан бери мен ҳам ошқовоқни яхши кўриб қолдим”
, деди.

Имом Бухорий ривояти.


Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтардилар:

“Қиёмат қоим бўлганида ўзим ҳақимда сўралишидан енг қўрқадиган нарсам шудир:

“Эй Абу Дардо! Бас билдинг, билган нарсангга қандай амал қилдинг?!!”


" Нафсни фақат, зикр тарбия қилади. "

Ғавси Соний ҳазратлари (қ.с)


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:

Бизга Қуръон лафзларини ёд олиш қийин эди, унга амал қилиш осон эди.

Биздан кейин Қуръонни ёд олиш осон бўлади, унга амал қилиш қийинлашади.

Қуртубий тафсиридан.


إِنما المَرأَةُ الصّالحَة
مصبَاحٌ مُنير لأهلهَا وَللأمّة!


🔖Солиҳа аёл ўз аҳли ва уммат учун мунаввар чироқ кабидир!🔖

🔖@Oqtepajome


Репост из: Hilol Nashr
Исломнинг барча жабҳаларини ўзида жамлаган «Ҳадис ва Ҳаёт» тўплами сотувда

«Ҳадис ва Ҳаёт» тўплами иймон, ният, илм, ихлос, намоз, рўза, ҳаж, закот, никоҳ, пайғамбарлар, саҳобалар, зикр ва дуолар, қиёмат каби Исломдаги рукнлар, ибодатлар ҳақидаги маълумотларни жамлаган, жами 35 жуз, 33 жилддан иборат.

📚 Кўпчилик китобхонлар ушбу жузларни кетма-кетликда, яъни бир бошидан ўқиш керак, деб айтишади. Айнан шу тартибда ўқиса ҳам бўлади. Аммо шарт эмас. Ҳар бир китобхон ушбу жузларни кетма-кетликда эмас, ҳолатига, қизиқишига қараб керакли мавзу ёритилган жузини ўқиши мумкин.

👉 Нархи: 1 320 000 сўм

Маълумот ўрнида, тўпламдаги китоблар доналаб ҳам сотилади.

☎️ +998712175999

📞 Биз билан боғланиш

✔️ «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% кешбекка эга бўлинг.

@hilolnashr


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🗓 Намоз вақтлари

Бомдод 06:40
Пешин 12:40
Аср 16:10
Шом 17:45
Ҳуфтон 19:15


🌐Яқинларингизга юборинг!
🧎‍♂Сиз сабабли яна кимгадир намозни жамоат билан, вақтида адо қилиш насиб қилиб қолса, албатта Аллоҳ сизни мукофотлайди!

Масжид каналига уланиш  👈👈


Маъсият, гуноҳ ишларда давомий бўлган кишининг даражаси кўтарилмайди, юқорила олмайди.

Абдураҳмон Шаъъор.


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
​​ҚИМИРЛАЙ ОЛМАЙДИГАН БЕМОРНИНГ НАМОЗИ
#намоз

❓1541-CАВОЛ: Дўстим автоҳалокатга учраб, ногирон бўлиб қолган. Фақат ётади. Кўзини қимирлата олади, холос. Беморнинг намози ҳақидаги савол-жавобларни ўқидим. Унда боши билан ишора қилиб ўқийди, дейилган экан. Дўстимиз бошини қимирлата олмайди, фақат кўзи ҳаракатланади. Бу ҳолда намозни қандай ўқийди? Кўзи, қошлари билан ишора қилиб ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло шифои комил ато этсин. Бошини ҳам қимирлата олмайдиган бемор тузалиб, боши билан ишора қилиб намоз ўқишга қодир бўлгунича намозларни ўқимай туради. Лекин ушбу бемор имкониятига қараб турли зикру тасбеҳларни айтиши мумкин.
Агар бир кеча-кундуздан кам миқдорда бундай ҳолда ётиб, кейин ҳоли яхшиланган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиб беради. Агар бундай беморлик бир кеча-кундуздан ошиб кетса, ўқилмай қолдирган намозлар беморнинг зиммасидан соқит бўлади ва тузалгандан кейин уларнинг қазосини ўқимайди Кўз ва қошлари билан ишора қилиб намоз ўқимайди (“Мажмаъул анҳур” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Аллоҳ таолодан астойдил илтижо билан ўтиниб сўраган кимсанинг нидоси сира ноумид қолмайди.


©️Абулқосим аз-Замахшарий


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ИДДА ВАҚТИДА МУМКИН БЎЛМАГАН ИШЛАР
#никоҳ_ва_талоқ

❓142-CАВОЛ:
Идда қачондан бошланади? Умуман олганда иддада ўтирган аёлга нима ишларни қилиш мумкин ва нима ишларни қилиш мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Идда – эр ўз аёлини талоқ қўйиши ёки эр вафот этиши билан бошланади. Аёл билмаса ҳам муддат ўтиши билан идда тугайди.

Иддада ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин киноя сўзлар билан ишора қилиш мумкин. Масалан, киноялардан бири – Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, ўша аёлга эшиттириб, “Мен уйланмоқчиман”, дейишдир.
Боин талоқ бўлган ёки эри вафот этган аёл зийнатланмайди. Хушбўйлик сепиш, сурма, хино суртиш ва безанишни тарк қилади.

Барча турдаги иддалар эрнинг уйида ўтказилади.
Боин ёки ражъий талоқ бўлган хотин уйдан кундузи ҳам, кечаси ҳам чиқмайди. Идда пайтида унинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб бўлгани сабабли кўчага чиқишга шаръан рухсат йўқ.

Эри вафот этган аёлга нафақа берадиган кишиси йўқлиги учун кундузи ва кечанинг бир қисмида тирикчилик учун кўчага чиқиши мумкин, лекин эрининг уйида тунаши лозим.

Иддада ўтирган аёлнинг уйи бузилиб кетадиган бўлса ёки иддадаги аёл меросхўрлар томонидан мажбуран чиқарилса ёки ижара ҳақини тўлай олмаса, уйдан кўчиб кетиши мумкин.

Идда ўтирганда боин талоқ ёки уч талоқ бўлган хотин ва эр ўртасини тўсувчи тўсиқ ёки парда бўлиши лозим. Эр фосиқ бўлса, парда бўлса ҳам аёл бошқа ерга кўчиши мумкин.

Идда пайтида эр-хотин ўртасини тўса олувчи ишончли бир аёл бўлгани яхши. Агар идда ўтирган жой эр-хотинга торлик қилса, хотин у ердан чиқиб кетиши мумкин. Лекин эр чиқиб кетгани яхшироқ. (Манбалар: “Ҳидоя”, “Ихтиёр”).
Ҳозирги кунда иддага боғлиқ воқеликдаги хатолар шуки, кўпинча талоқ қилган эр хотинни болалар билан қўшиб уйдан ҳайдаб чиқаради ва уларни моддий таъминотдан бутунлай узиб қўяди. Ваҳоланки, болаларни таъминлаш эрнинг доимий бурчи ҳисобланади. У хотинини иддаси чиққунча уй-жой ва нафақа билан таъминлаши керак. Мана шу таъминотлар қилинмаса, эр шариат ҳукми билан гуноҳкор бўлади.

Баъзида, талоқ қилинган хотин эрга бўйсунмай кўчага чиқиб кетади, идда пайтида зийнатланиш қайтарилганига қарамай пардоз-андозини тарк этмайди. Минг афсуски, баъзи ҳолларда идда тугамай бошқасига эрга тегиб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, иддани ичида қилинган никоҳ боғланмайди ва уларнинг келгусидаги алоқалари зино ҳисобланади. Бунинг ортидан кўплаб фасод ишлар юзага келади ва аёл қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ?
#савоб

❓1447-CАВОЛ: Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади деган гап бор. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади:
وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر،
"Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).
Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Инсондан бўлган шайтон жиннинг шайтонидан хатарли бўлади. Жин шайтонига "Оятул курсий"ни ўқисанг, у қочиб қолади. Инсон шайтонига "Оятул курсий"ни ўқисанг, сенга унинг тафсирини айтиб беради.

Саид Зайёний

Показано 20 последних публикаций.