Оналар Канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама: @Salih_3448

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐Ассалому алайкум азизлар!

ХАЙРЛИ ТОНГ... 🍃💐💐


💐Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.💐

💐 Аллоҳ таоло яхшилик ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин! !

💐 Қалбингиз иймонга,

💐 Уйингиз қувончга,

💐 Юзингиз нурларга,
Ту́лсин азизлар !

🌸Кунингиз барокотли ўтсин!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


​​​​«ҲАММА НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИ КАБИ ЭМАС!»

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.

Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.

— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.

— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.

— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.

Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.

— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.

Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.

Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.

— Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у тасодифан ўлдирилди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, — деди аёл.

— Мадам, — деди ректор қўрс оҳангда, — Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.

— Оҳ, йўқ, — деди аёл ва тезда тушунтирди, – Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.

Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:

— Бино?! Биласизми ўзи бино қуриш учун қанча керак? Гарварддаги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!

Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:

— Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?

Эри бошини силкитди.

Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер ҳамда Миссис Лиланд Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи — Стэнфорд университетига асос солдилар.

Муслим Бухорий таржимаси

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

15k 2 76 15 149

Бисмиллах қудрати! Хамма эшитсин.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Ибратли хикоя!

Она ўғлига қўнғироқ қилди.
ЁДГОР: алоо..
ОНА: ўғлим қаердасан?
Онасини саволидан Ёдгорни энсаси қотиб, жаҳли чиқди.
ЁДГОР: ҳа она, бирон нима керакмиди? Мен чиқибкетаётган эдим.
ОНА: бозор ўчарим кўпайиб, халталарим оғирлашиб кетганини сезмай қолибман. Келиб менга қарашиб юбор, кейин ишларингни секин қилаверасан. Мен келишингни шу ерда қимирламай кутиб тураман.
ЁДГОР: онааа, мени вақтим йўқ. Муҳим учрашувим бор.
ОНА: Роббим бошқа сенга ишим тушгудай қилмасин, ўзим бир амаллерман, бўпти хайр.
ЁДГОР: хайр..
Онаси билан хайрлашиб телефонини ўчирган ҳам эдики, яна телефони жиринглади. Қараса севгилиси экан. Шунақангки ҳурсанд бўлиб кетдикиии... жону дили билан қўнғироққа жавоб берди.
ҚИЗ: алоо жоним, қўнғироқ қилсам банд экансиз.
ЁДГОР: асалииим... онам билан суҳбатлашаётган эдим.
ҚИЗ: у бу нарса бўлдими дейман??
ЁДГОР: а йўқ, бозорда эдилар. Кўп бозор қилиб юбориптилар шекилли. Шунгааа.. чақираётган эканлар.
ҚИЗ: борасизми?
ЁДГОР: йўғеее, уни буни қўй, 15 дақиқада ёнингда бўламан. Кийимларини тез-тез ўзгартириб, шошиб-пишиб севгилисининг олдига югуриб кетди. Йўлда қўл телефони яна жиринглади, қараса яна онаси.
ЁДГОР: уффф, ҳааа онааа.
Бегона овоз жавоб берди.- Ассалому алайкум, ука шу рақам эгасини танийсизми?Ёдгор қўрқиб кетганидан баданини қалтироқ босди. Юрак уруши ҳам тезлашиб кетди..
ЁДГОР қалтироқ овозда: ҳҳҳа, бу онамнинг рақамлари, тинчликми?- онангиз автоҳалокатга учрадилар. Ҳозир касалхонадалар.. қўл телефонларига қарасак сўнгги бор сиз билан гаплашган эканлар, рақамни "ЎҒЛИМ" деб номлаган эканлар. Шунга сизга қунғироқ қилавердик.ЁДГОР: 10 дақиқада бўламан, деб кўз ёшларини артиб телефонни ўчирди. Қани энди шу заҳоти қанотлари бўлсаю, касалхонагача учиб борса... Касалхонага телбаларча югуриб кириб онасини сўради. Ва ниҳоят онасининг ҳузурига етиб келди. Қараса онаизор тўшакда ойнага термулиб ётган экан. Ҳамма ери қип қизил қонга беланган. Она оёқ товушларини эшитган заҳоти зўрға эшикка қаради. Она сўнгги нафасларини олаётган эди.
ОНА: келдингми болам. Мен уларга «айтманг, болам қўрқиб кетмасин» дегандим. Кўнглинг хотиржам бўлсин. Мен тузикман.
ЁДГОР кўз ёшларини яшириб: ҳаа албатта тузиксиз, ҳали бунданам яхши бўлиб чопқиллаб кетасиз.
ОНА: ярамас, нега мени олиб кетгани келмадинг? Сен севган таомни пиширмоқчи эдим.
ЁДГОР: бўлди бас, етар. Ҳали ўрниздан туриб, менга ширин-ширин таомлариздан қилиб берасиз.Онааа, онаааа нега жавоб бермаяпсиз менга, онааа...
Ёдгор оёқларида туролмай, йиқилиб бақирар эди. Атрофидагилар эса Ёдгорга далда беришмоқчи бўлардилар.- ўғлим, туринг. Онангизни Аллоҳ раҳматига олганбўлсин.
ЁДГОР бақириб: «йўқ, ундай деманглар, онам тирик», деб ўрнидан зўрға туриб онасини маҳкам бағрига босди.
ЁДГОР: онажон туринг, сиз тириксиз, мен билан ҳазиллашаяпсиз тўғрими? Мени қўрқитиш учун атай шундай қилаяпсиз а? Аллоҳга қасам сизни бошқа ҳафа қилмайман, фақат туринг. Туринг, уйимизга кетамиз. Мени яна олдингидек бағрингизга босинг. Турсангизчи, мени бошқа синаманг онажоним. Аллоҳ ҳаққи сизни жудаям яхши кўраман. Туриииинг, турииинг илтимооос туриинг..
Докторлар бор кучлари билан Ёдгорни хонадан олиб чиқиб кетдилар. У бўлса онасининг вафотига ҳеч ҳам ишонгиси келмас эди.Наҳотки бир соат аввал айнан шу онасини деб асабийлашган бўлса. Қандайдир бир қиз билан учрашаман деб, онасига ёрдам беришни кўп билди. Кошки эди надомат чекишимиздан аввал оналаримизнинг қийматларини билсак.

Кун ҳикмати: Ким онасининг оёғи остида ҳизматкордай яшаса, қавмнинг боши устида саййид бўлиб яшайди.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

24k 2 394 22 209

Қўшнининг қосаси
(Ибратли ҳикоя)

– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.

Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:

– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!

Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.

– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.

Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:

– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.

– Чойни ичиб олсинлар, кейин...

– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!

Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:

– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..

Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна қуёш беркиниб олди,
Тун борлиқни коплади яна.
Яна бир кун тарихда қолди,
Армонларни қилиб тантана.
Хайрли кеч, хайрли оқшом, Мехр беринг, қилиб эхтиром...
🌛🌛🌛🌛
🌛

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


​​​​Неъматларнинг ҳикмати:

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди:
– Соғлик ҳам синовдир.
– Бойлик ҳам синовдир.
– Гўзаллик ҳам синовдир.
– Мулк ҳам синовдир.
– Амал ва мансаб ҳам синовдир.
– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.
– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.
Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган:
«Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир»
(Намл сураси, 40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!

(Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Ўз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»
(Намл сураси, 19-оят).


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


📕 Сажда килганни савоби...


‌ Аллоҳ таоло айтади...

- Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?

Фаришталар айтади:

- Эй Роббим, рахматингни.

Аллоҳ таоло:

- Яна нимани?

Фаришталар:

- Эй, Роббим, жаннатингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар:

- Гам-қайғуларини кифоя этишингни.

Аллоҳ:

- Ундан кейинчи?

Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.

Аллоҳ:

- Эй фаришталарим, яна нима?

Фаришталар:

- Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.

Аллоҳ таоло:

- Менга шукр айтганидек мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, рахматимни кўрсатаман!!!


Азизлар! Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...

Энг афзали, таҳоратли холингизда қиблага юзланиб сажда қилишингиздир!

Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз йўқми, қиблага қараб турибсизми йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор!!!


‼️ НАСИҲАТ

Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:

«Субҳана Роббиял аъла
Субҳана Роббиял аъла
Субҳана Роббиял аъла
(Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг.. сенга беадад шукрлар булсин Тангрим)». (3 марта)


Бу матнни колганлар билан ҳам улашинг. Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам иншааллох, бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради...

Аллоҳим, бу менинг ва ота онамнинг, аҳлимнинг ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин!

Дуо қиёмат қоимда сохибини жаханнамдан қутқарар экан!

Жудаям осон ва оддий калималар.

❗️Дуо қилайлик, зеро Мусулмоннинг мусулмон дўстига ғоибона қилган дуоси ижобат бўлгай, иншаллох!

❗️Аллоҳим! Мени дузах оловидан асра, панох бер..

❗️Аллоҳим! Бизни ва жамиики мўъмину мусулмонларни ва улардан, ўлганларни ва тирикларни дузах оташидан асра, панох бер..

❗️Аллоҳим! Гуштимни, теримни, суякларимни, сочимни ва бутун тана аъзоларимни жаҳаннам ўтига харом эт...

❗️Аллоҳим! Барча мўъмину мусулмонларнинг гўштини, суякларини, териларини, сочларини ва бутун тана аъзоларини жаҳаннамга харом эт!

Аллохим! Бизга мадад бергани Сендан бошқа илоҳ йўқ. Бизни жаҳаннам азобидан қутқар. У кундаги омонсиз оловдан омонлик бер . Зеро , олов ҳам Сенинг амринг билангина куйдирур...

Ўзингдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берамиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва Росулингдир...

Аллоҳим, ўзинг авф қилувчисан, авф этгувчиларни яхши кўрасан, Ўзинг бизларни авф эт.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

25.8k 4 349 8 100

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 Жума куни айтилган саловат сизнинг номингиздан Расулуллоҳ (С.А.В)га кўрсатилишини биласизми?

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


«Болажоним, агар жонингни арзон баҳолаб, шу тезликкача чиққан бўлсанг, ўша жон биз учун ўта қимматлигини эслаб қўй!
Отанг Зайд».

Отанинг ўғлига ёзган мактубидан.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Эзгу иш

Эзгу ишинг айтиб юрмагин,
Айтсанг агар миннат бўлади.
Савоб ишни қилгин зиёда,
Охиратда керак бўлади.

Яхшилик қил сувларга отгин,
Билса агар балиқ билади.
Майли агар балиқ билмаса,
Уни албат Холиқ билади.

Савоб ишни хар ким қилайлик,
Савоб ишни хар кун қилайлик.
Бу дунё бир ўткинчи, рўё,
Боқийида Жаннат кўрайлик.

Бева бошин силамоқ савоб,
Мискинга ош йўлламоқ савоб.
Молу дунё билинг ўткинчи,
Охиратда мансаб хам сароб.

Отабек дер азиз дўстларим,
Тангрим ризқиз қилсин зиёда.
Олсангизгар пандли сўзларим,
Савоб учун яшанг дунёда.

Яшамоқдан мақсад аслида.
Аллоҳ розилигини олиш.
Эзгу ишу эзгу амаллар,
Яна савоб ишлар деб ёниш.


© Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ
ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ 💐

Янги кун муборак!


🤲 Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Бир луқмага бир луқма!

Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч холатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди: “Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим”.
Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеъа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеъа аёл танаввул қилиш учун хозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

Хулоса: Баъзан биз арзимас, деб ўйлаган садақа, эхсонимиз яқинларимизнинг ҳаётни сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин!

© Шайх Али Тантовий


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Нуриддин ҳожи домла - Ислом аёлларни эъзозлаган дин

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


ФАЗИЛАТЛИ ОНА

Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
- Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
- Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад.

Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
- ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..

Сўнгра фазилатли она сўради:
- энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди...
Кейин ҳаммалари бирданига:
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.

Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди. Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.

Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
- Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.

Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мультфильм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон йул билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.

Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ. Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.

Аёлингизга, фарзандларингизга ўргатинг. Қолган дўстларингиз билан ҳам улашинг...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

27.3k 1 480 7 113

​​Бир нарса аниқ ;
Вақт хеч кимни кутиб турмайди !
Катта бўлсам, мактабни битирсам,
ишга кирсам, фарзандли бўлсам, ёз келса, йил ўтса .....
Уйимни таъмирлаб олсам ....
Нафақага чиксам, касалликдан қутулсам ...
Биласизми , бу руйхатни яна қанча давом эттириш мумкин ?
Яхшиси келгуси онларни кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни БАХТЛИ лахзалар деб ўтказайлик !...

Ассалому Алайкум !
Эрта тонг сахар уйғонган одамни ризқи барокатли, куни омадли келиши бу хақиқатдир ...
Шунингдек , эрта тонгдан табассум қилмоқ ...
Аллохга шукурона айитмоқ ...
кунни гўзал кайфият билан бошламоқ олий хислатдир !
Бошланган янги кун барчангизга омадли келсин !...

Хайрли тонг☀️


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Ассалому алайкум!
Хайрли тонг Қалрдон!
Яна бир янги тонг муборак бўлсин!
Унутманг Сиз оилангизни бахт қуёшисиз, яқинларингизни қалқони, суянчисиз...
Оллохим йўлингизни равон қилсин...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

19.1k 2 386 18 49

🔹"Ёлғон кимни ўлдирибди?" дейдилар.
ТЎҒРИ!
ЁЛҒОН туфайли жасад ўлмайди.
Аммо..
КЎНГИЛ ўлар,
ДЎСТЛИК ўлар,
ИШОНЧ ўлар,
ИНСОНЛИК ўлар!

🔹 -...Зўр бар экана?
-Ҳа..
-Қизларни қара, ҳаммаси чиройли, сенга қарашяпти...
-Биласанми дўстим, биринчи марта "Одно"даги қизларга уйлангим келди.
-Нега???
-Нима қилишмасин, ҳарқалай улар ярим тунда ота-онасинг бағрида...

🔹 Жилмайишни биринчи кўришганимиздаёқ ишлатдинг.
Энди фақат яхши хислатларни излайман сендан!

🔹 Одам икки марта яшамайди, лекин бир марта яшашни билмайдиганлар ҳам бор...

🔹 Гапни чўзма, чунки ҳаёт қисқадир...

🔹 Ёмонлар қошида ялиниш- яхшиларни ишимас...

🔹 Қўрқоқдан кўпроқ қўрқиш керак экан...

🔹 Ой ёритаркану иситмас экан... афсус...

🔹Илиқ муносабатларни узишга шошилманг,
ҳали олдинда совуқ кунлар кўп...

🔹Агар сиз уни шунақанги қалин кийимда ҳам, бурни қип-қизил ҳолида ҳам севиб қолган бўлсангиз бу менимча хақийқий севги )))

🔹-Унинг кўнгли оппоқми? қордай-а?
-Ҳа. базида совқотиб кетаман...

🔹Аваллари яшаш учун ёзардим, энди ёзиш учун яшаяпман...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


«РАШК»

Ўлим ёқасидаги аёл эридан сўрабди:
- Мен ўлсам қанча вақт ўтиб уйланасиз?
- Қабринг қачон қуриса, ўшанда.
- Вада берасизми?
- Ҳа.
Малум вақтдан кейин аёл вафот этибди. Эр ҳар куни аёл қабрига борар, аммо қабр ҳеч қуримас эмиш.
Эр бир куни тунда қабр олдига борса, аёлнинг укаси қабрга сув қуяётган экан. Нега бунда қилаётганини сўраса
- Опам ҳар куни қабримга сув қуйгин деб васият қилганлар - деб жавоб берибди...

Биласизми шунақа инсонлар бор вужуди билан севади фақат ўзиники бўлишини хохлайди шунақа инсонигиз бўлса қадрига етинг...!


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тун

💫 Яна эртанги ёруғ кунга насибангиз қўшилсин дея, сизга хайрли тун тилаймиз, қадрли Диндошлар!!!

💫Аллоҳ Таоло Ўзи сизни бу туннинг ажиб туҳфаси ила баҳраманд этсин!

💫 Тунингиз хайрли осуда сакинатли ибодатли хотиржам тун бўлсин Азизлар...

💫 Ғойибона ширин дийдор қадар Яратганга омонатсиз!!!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

14.5k 0 223 13 37
Показано 20 последних публикаций.