ҚИСМАТ
🥀 🥀 🥀
Асрга тенг тун ўтди,
Ҳижрон жон-жондан ўтди,
Хайрият-ки, тонг отди...
...Етмас эди бардошим !
Соҳир сабо кезди-ку,
Юраккинам сезди-ку,
Дил зулматдан безди-ку...
...Ботмай тургин қуёшим !
Нигоҳинг мендан узма,
Бўлди-да кўзинг сузма,
Ёмон режалар тузма...
...Қайрилма қаро қошим !
Армонлар эзди дилни,
Хуноб этди кўнгилни,
Тиконлар босди йўлни...
...Қайга урай бу бошим!
Сенга этдим жон нисор,
Сенсиз менга дунё тор,
Қаро зулфинг бўлса дор...
...Кўринмас кўзда ёшим !
Қалбим кўшкида бугун
Қолмади бирор тугун,
Манзил - олис, йўл - узун...
...Ўзинг бўлгин йўлдошим !
Паноҳим - Парвардигор,
Ўзидадир ихтиёр.
Қолсам ҳамки бемадор...
...Ҳалол бўлса бас, ошим !
https://t.me/Mehr_oqibattttt
@Onajonim_siz_meni_mehribonim
🥀 🥀 🥀
Асрга тенг тун ўтди,
Ҳижрон жон-жондан ўтди,
Хайрият-ки, тонг отди...
...Етмас эди бардошим !
Соҳир сабо кезди-ку,
Юраккинам сезди-ку,
Дил зулматдан безди-ку...
...Ботмай тургин қуёшим !
Нигоҳинг мендан узма,
Бўлди-да кўзинг сузма,
Ёмон режалар тузма...
...Қайрилма қаро қошим !
Армонлар эзди дилни,
Хуноб этди кўнгилни,
Тиконлар босди йўлни...
...Қайга урай бу бошим!
Сенга этдим жон нисор,
Сенсиз менга дунё тор,
Қаро зулфинг бўлса дор...
...Кўринмас кўзда ёшим !
Қалбим кўшкида бугун
Қолмади бирор тугун,
Манзил - олис, йўл - узун...
...Ўзинг бўлгин йўлдошим !
Паноҳим - Парвардигор,
Ўзидадир ихтиёр.
Қолсам ҳамки бемадор...
...Ҳалол бўлса бас, ошим !
https://t.me/Mehr_oqibattttt
@Onajonim_siz_meni_mehribonim