Репост из: Ko'ngil deydiki...
Ўқитувчининг дарс машғулотлари, бир этак фарзанд ва рўзғор ташвишларидан вақт орттириб бадиий асарларни мутолаа қилиши қийинроқ масала. Миллий сертификат имтиҳони учун қисқа фурсат ичида 40 та бадиий асарни мукаммал даражада ўқиб чиқиш асносида дунёнинг ҳайратланарли мўъжизалари бош чаноғимда ихчам ҳолга келиб йиғилди. Юзлаб илмий ва бадиий матнлар таҳлилида яратувчи ва яратилмишни яқиндан ҳис қилдим. Дунёқарашим химик, физик ва астрономлар билан бемалол баҳслаша оладиган паллага етди. Энди камина ўзимни аввалги ўзимдан анча офият ва қаноат бобида устун эканлигимни, дунёнинг пул билан боғлиқ ҳар қандай ечимидан нафратланишимни сезиб боряпман.
Эртанги кун чиқадиган имтиҳон натижалари ва унинг ортидан келадиган устама ҳам мутлақо қизиқ эмас!
@tomchidaquyosh
Эртанги кун чиқадиган имтиҳон натижалари ва унинг ортидан келадиган устама ҳам мутлақо қизиқ эмас!
@tomchidaquyosh