Сингапурлик эркак таътил олиш учун бобоси ўлгани ҳақида сохта гувоҳномадан фойдаландиМолиявий хавфсизлик амалиётлари бўйича таҳлилчи лавозимида ишловчи 29 ёшли Барат Гопал таътил олиш мақсадида бобосининг ўлим гувоҳномасини
сохталаштирди. Бунга севгилисининг хиёнати ҳақида билиб қолгач, иш кўнглига сиғмагани сабаб бўлди.
Эркак оилавий шароити туфайли тўланадиган таътилдан фойдаланишга қарор қилиб, раҳбариятга бобосини сўнгги йўлга кузатиш учун Ҳиндистонга бориши кераклигини айтди. Бошлиқ унинг аризасини маъқуллади, аммо ўлим гувоҳномасини тақдим этишни талаб қилди. Гопал ҳужжатни сохталаштириб, 2024 йил ноябр ойини кўрсатди, аслида эса бобоси 2023 йил 23 июлда вафот этганди.
Сохта нусха сифатсиз тайёрлангани учун раҳбарият асл ҳужжатни талаб қилди. Кирдикори фош бўлиши мумкинлигини тушуниб етган Гопал ишдан бўшади. Аммо раҳбарият унинг ёлғонини билиб қолиб, унга 4 минг доллар жарима белгилади.
Бечора Гопал, ҳам хиёнат, ҳам ишсизлик ва яна отни калласидек жарима😢
OLOT & OLOTLIKLAR ✔️♻️Yoqsa ulashing
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Olot_Alat_tuman_xabar