Олмалиқ 24 хабарлари | Allohning panohida bo‘ling!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Олмалиқ шаҳри хақида ҳабар ва янгиликлар бериб борувчи канал.
Хабар юбориш учун 👉 @Olmaliq24admin
Мулоқот учун гуруҳи: 👉 https://t.me/joinchat/UaJaH4p-GLesFJmZ
👉 канал: https://t.me/Olmaliqnews

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌Нима учун қовоқ сабзидан кўра фойдалироқ?

Қовоқ ва қовоқ уруғлари цинкга бой бўлиб, у эркак жинсий гормонлар синтезида иштирок этади. Простата фаолиятини нормаллантиради, шунингдек, юрак-қон томир тизимининг ҳолатини яхшилайди.

✅Шунингдек, қовоқда ўртача ҳисобда сабзидан тўрт-беш баробар кўпроқ бета-каротин бор ва бу мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, диққатни жамлашни оширади ва хотирани яхшилайди.

✅Қовоқ пўстлоғи ва қовоқ уруғларида кўп миқдорда токоферол деб номланувчи Е витамини мавжуд бўлиб, у организмни кислород билан таъминлаш ва умумий ҳимоя функциясини яхшилашга ёрдам беради.

🌿 @olmaliqnews


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ҳайрли_тонг

🍀 Қайғурма! Касал тузалади, мусибат кетади, гунох кечирилади, қарз тўланади, маҳбус озод бўлади, келажак келади, осий тавба қилади, фақир бой бўлади.

🍀 Қайғурма! Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми? Демак, оғир кунларнинг ортидан фаровонлик, кенглик ва яхши ҳаёт бордир.

🍀 Қайғурма! Чунки қуюқ соя қуёш алангасини ўчиради, тоза сув иссиқдаги ташналикни совутади, иссиқ нон қаттиқ очликни тўйдиради, бедор ҳолда изтироб чекиш ортида лаззатли ором бордир, дард аламларини соғлик лаззати кеткизур, бунинг учун сен бир оз сабр қилмоғинг ва бир лаҳза кутишинг даркор.

- Шайх Оиз Ал-Қарний

👉 @Olmaliqnews




#диққат

❓“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” дам олиш куни бўладими?

Давлатимиз раҳбари 2022 йил 11 ноябрь – "Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" муносабати билан йўллаган табригида ушбу кунни "Умумхалқ байрами" сифатида дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирган эди.

Шундан сўнг, мазкур кун ҳам тегишли қонун билан ишланмайдиган байрам кунлари рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Аммо кейинчалик бу лойиҳа ҳақида бошқа хабар чиқмади. Ҳозирча бундай қонун қабул қилингани йўқ.

Шу сабабли 11 ноябрь иш куни ҳисобланади, дам олиш куни эмас. Жорий йилда 11 ноябрь душанба кунига тўғри келади ва барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

@olmaliqnews


ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

✅ Тадбиркорлар учун хизмат кўрсатиш  , склад учун ҳовли ижарага берилади.

✅ Свет сув шароитлар мавжуд.

📍Манзил;  Олмалиқ шаҳар Тотувлик кўчаси 1 Б уй.
🗺Мўлжал:  Военкамат орқасида

Мурожаат учун телефон:
☎️ +998936276343

@olmaliqnews


⚡️⚡️⚡️

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Марказий банк захиралари кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда. Хусусан, октябр ойининг ўзида мамлакатнинг олтин-валюта захиралари қарийб 2 млрд долларга ошди.

📱 @olmaliqnews


⚡️⚡️⚡️

Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан "Марҳамат" тўйхонасида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан 250 нафар илғор, фидойи соҳа ходимлари учун байрам дастурхони ёзилиб, заҳматкашлар рағбатлантирилмоқда.

📱 @olmaliqnews


#мурожаат

⚡️⚡️⚡️

❗️ Кадастр агентлиги директорининг мурожаати

Бугун, 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

📱 @olmaliqnews



Показано 9 последних публикаций.