#Ибрат Воқеа
Бир кекса чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта саҳардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксарият ҳолларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган маҳал ўша дарахт билан суҳбатлашар эди:
— Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди шу пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, ҳиди ҳам ўзгача уфуриб турган бир олма тўп этиб ерга тушар эди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина пичоқчаси билан тилим-тилим қилиб кесар, халтасидан айронини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олар ва сокин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан эди. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турарди. Бундан ташқари, намоз учун таҳорат олганида ҳам обдастадаги ортиб қолган сувларини яхши ниятда кўчатга қуйиб турди.
Қариянинг юзи ювилган таҳорат сувида ҳам ҳикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллоҳнинг инояти билан ҳалиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева ҳам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайси чиройли олмага кўзи тушса, дарҳол қўлини чўзиб олаверарди. Ҳа... Аммо, орадан йиллар ўтди, ҳалиги қирчиллаган ёшгина йигитча эндиликда қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёш боладай эди. Ҳалигача уни “болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
— Қани болам, шохингдан бугунги насибамни тушир-чи, дер эди.
Худди айтганидай: ҳеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб тушарди. Бу ҳолат бир неча йиллар давомида узлуксиз, бир хил такрорланиб турди. Ҳақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши бирор марта ҳам юз бермаган эди. Қишлоқ аҳли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап ҳам тарқатиб юборишди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна ҳалиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг таҳорат қилиб намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, ҳар доимгидай ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турган бўлса-да, қариянинг қўлига бирорта ҳам тушмади.
Қария ҳайрон... Бироз кутиб, ўз хоҳишини такрор ва такрор билдирса ҳам қўлига ақалли битта ҳам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, бу ҳолатдан жуда қаттиқ таъсирланиб, кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан ҳўл бўлиб кетди. Сўнг қўйлари томон юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта ҳам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз ҳис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч ҳислари хам яширингандай. Бироз ҳаяллаб, ўйга чўмган қария бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб табассум қилди. Шубҳасиз, хаёлига бир фикр қадалди. Бироз олдин ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган заҳоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлади ва:
— Эй, болам-а... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, ҳамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а... Ахир, бугун Рамазон ойининг биринчи куни экан-ку!
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli