Olmaliq - Ohangaron


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Olmaliq shahridagi eng yirik va ommabop, axborot yetkazuvchi “@Ohangaronovozi” telegram kanaliga xush kelibsiz!
• Reklama;
• Taklif;
• Tabrik;
• E’lon;
• Murojaat uchun: @OLMALIQAHLI_BOT
Muloqot guruhi: @olmaliqahli

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Кўп ўтириб ишлаш ўлим эҳтимолини оширади - Олимлар.

Ҳатто спорт турлари ҳам ўтирадиган турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган ўлим хавфини камайтирмайди. Бу столда кунига камида 10-12 соат сарфлаш ҳақида гап кетмоқда. Агар сиз узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар ярим соатда стулдан туриб, ҳаракатлар қилишингиз керак бўлади.

@Ohangaronovozi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибрат

Иш у дунёнинг остонасида тугайди!

@Ohangaronovozi


⚡️Жиззахда нотаниш аёл янги туғилган чақалоқни шифохонадан ўғирлаб кетди

Тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, “болангизни шифокор кўригига олиб бораман” деб, чақалоқни олиб кетиб қайтиб келмаган.

Чақалоқ топилган, аёл қўлга олинган.

@Ohangaronovozi


#чақирув

Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

«Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2025-йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2025-йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

@Ohangaronovozi


Мактабгача таълим ташкилотларида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

⚡️Оҳангарон шаҳар ФВБ ходимлари томонидан ёнғинлар, ис газидан захарланиш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида шаҳар ҳудудида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Профилактик тадбир давомида ишчи ходимларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди ўтилди шунингдек, суҳбат сўнгида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда 101 ёки 1050 рақамига қўнғироқ қилишлари эслатиб ўтилди.

@Ohangaronovozi


#статистика

⚡️Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизгача пасайди

2024 йилда камбағал аҳоли сони 719 мингга камайган ва 3,3 млн.га тушган.

💥Батафсил юқоридаги инфографикада👆

@Ohangaronovozi


❗️Қарзнинг соғликка таъсири

АҚШ университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, қарздорлик киши соғлигига ҳам жисмонан, ҳам руҳан таъсир қилар экан.

Олимларнинг таъкидлашларича, қарздор кишиларнинг аксарияти қон босими билан боғлиқ касалликка чалинишаркан.

@Ohangaronovozi


#давра_суҳбати

📌Оҳангарон шаҳар ФВБ ходимлари томонидан 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ҳамда ишчи-ходимлари билан профилактик суҳбат ташкил этилди.

@Ohangaronovozi


Иш стажига эга бўлмоқчи бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

⏩ Бугунги кунда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқ тўлаб иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахс базавий ҳисоблаш миқдорида 1 йилда 1 маротаба ижтимоий солиқни тўласа, 1 йиллик иш стажига эга бўлиши мумкин.

📆 Мазкур ижтимоий солиқни тўлаш муддати олдин 1 декабрга қадар бўлган бўлса, 2025 йил январдан бошлаб 31 декабрга қадар узайтирилди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Оҳангарон тумани бўлими.

@Ohangaronovozi


#диққат

❗️Riviera савдо марказида фаррош бўлиб ишлаётган бўкалик аёл лифт шахтасида ҳалок бўлди

45 ёшли Ш. М лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар пастга, яъни фаррошнинг устига ҳаракатланиб, уни қисиб қолган.

Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган марҳум аёл мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан буён фаррош сифатида ишлаб келган. Унинг икки нафар фарзанди етим қолган.

@Ohangaronovozi


#ярмарка

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, Нуробод қўрғонида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

@Ohangaronovozi


#диққат

❗️Ўзбекистонда картошка нархи янада қиммат бўлиши мумкин: Қирғизистон картошка экспортини тақиқламоқчи

Бу чора чайқовчилик ва асоссиз нархлар ошишининг олдини олишга қаратилган, дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Ўтган йилнинг 11 ойи давомида Қирғизистон 68,2 минг тонна картошка экспорт қилган, уларнинг асосий қисми Ўзбекистонга.

Бундан олдин Қозоғистон картошка экспортини тақиқлаганди.

@Ohangaronovozi


Репост из: OLMALIQ | Tezkor xabarlar
🚪 БАРЧА ТУРДАГИ ТЕМИР МАҲСУЛОТЛАРИ ЯСАБ БЕРИШ ХИЗМАТИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

✅ Бизда юқори сифат ва ёрқин дизайндаги...
➖Teмир дарвозалар;
➖ Kaзирок;
➖ Решотка;
➖ Перилла ва бошқа турдаги темир маҳсулотлар;

✅ сифатли тайёрлаб, уйингизга 🏡 ўрнатиб берамиз;

💰 Нархлар ҳамёнбоп!
💳 Пластик карта орқали ҳам тўлов мавжуд;

Katalog: @mustahkam_metall

Telegram
@darvoza_ch1
✅ Мурожаат учун
📞 +998887051717



Показано 14 последних публикаций.