Огохлик Ўзбекистон


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Транспорт


Огохлик У́збекистон канали
Обуна бўлинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!👇👇👇
https://t.me/OgohlikUzb Мурожаат учун @Ogohlikuzbot
Огохлик Ўзбекистон

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Транспорт
Статистика
Фильтр публикаций


❗️2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда аҳоли истеъмолчилари учун электр энергияси тарифлари қуйидагича белгиланади:

200 кВт/соатгача: 1 кВт/соат учун 600 сўм
201–1000 кВт/соат: 1 кВт/соат учун 1000 сўм
1001–5000 кВт/соат: 1 кВт/соат учун 1500 сўм
5001–10 000 кВт/соат: 1 кВт/соат учун 1750 сўм
10 000 кВт/соатдан юқори: 1 кВт/соат учун 2000 сўм

Бу тарифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги қарори асосида жорий этилган бўлиб, унда аҳоли ва истеъмолчилар учун табақалаштирилган тарифлар ҳамда "ижтимоий норма" тушунчаси киритилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиб, ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарган электр энергиясини давлатга сотиши учун имтиёзли "яшил тариф"лар жорий этилиши мумкин.

Энергетика вазирлиги томонидан маълум қилинишича, ушбу ўзгаришлар электр энергияси таъминоти сифатини ошириш ва тармоқни модернизация қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.


Огохлик Ўзбекистон


❗️Ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ ошириб юбориши  5 625 000 сўм жарима солишга сабаб бўлади.

Бу куни кеча қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун билан белгиланди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 128-3-моддага ўзгартириш киритилиб, унга кўра, тезликни оширганлик учун қуйидагича жарималар белгиланди:

➖ ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши  – БҲМнинг 5 баравари миқдорида (1 875 000 сўм) жарима солинади;

➖тезликни соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши – БҲМнинг 9 баравари миқдорида (3 375 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

➖ тезликни соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши – БҲМнинг 15 баробари миқдорида (5 625 000 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Қонунга кўра, ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Маълумот учун, илгари тезликни оширганлик учун жарима қуйидагича эди:

✖️Тезлик (+20 км/соат): 375 000 сўм;

✖️ Тезлик (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм;

✖️Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;

✖️Тезлик 60+ км/соат тезлик учун алоҳида жарима йўқ эди.

Огохлик Ўзбекистон


❗️Мунтазам кўк чой истеъмол қилиш бош мия саломатлигини яхшилайди

Кўк чой таркибидаги антиоксидантлар ва яллиғланишга қарши моддаларнинг мия оқ моддасини ҳимоя қилиши ва унинг шикастланишини камайтириши аниқланган.

Огохлик Ўзбекистон


❗️❗️❗️РАСМАН

Эндиликда жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари 14 та бўлиб, қуйидагилардан иборат:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 128-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 128-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 128-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми — Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.


P.S. Ҳайдовчиларга сабр тилаймиз.

Огохлик Ўзбекистон


#Радар
📸 Сергели-Хонабод йўналишида стационар радар мосламаси ўрнатилди. Тезликни оширмаймиз.

Огохлик Ўзбекистон


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
⚡️Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

🔹Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

🔘Бунда:

➖Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

➖Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузганлик учун;

🔹Йўл безорилиги учун;

🔹Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик учун.

Огохлик У‌збекистон


Кўп заправкалар очилган. Хозирча навбатлар 2-4 соатли. Соат 24.00 дан кейин навбатлар камайишни бошлайди. Хаммаси яхши бўлади. Сабр.
Яқинда бахор келади😁

Огохлик Ўзбекистон


#мантиқсиз_утилизация

2025 йил 1 майдан ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун 45 млн. сўм (120 БХМ) миқдорида утилизация йиғими ундирилса, двигатель қуввати 1 литргача бўлган бензинда юрадиган автомобиллар учун эса 11,25 млн. сўм (30 БХМ) миқдорида ундирилар экан. Шундан бензинда юрадиган автомашиналарни рағбатлантиряпмизми?

Огохлик Ўзбекистон


#Диққат

АИ-80 бензин қуядиганлар диққатига!
Запракада чек олишни унутманг. 80 бензин кўп холатларда сифатсиз сотилвотти. Машина мотори ишлашида нуқсонлар шу бензиндан бўлса чек шу заправкага қарши иш очишга ердам бўлади


Яндекс доставка тарифи жудаям хор бўп кетипти. Старт тарифидан 15000 арзон кўрсатвотти Янгихает туманидан ТТЗ га.
Доставка тарифида машинада ишлаши қопламас экан. Скутер еки великда кўтаради фақат.

Огохлик Ўзбекистон


#Диққат

​​⚡️“Ғишткўприк”(Черняевка) чегара божхона пости 5 февралдан эътиборан 4 ойга ёпилади!

Чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.

“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади!

Янгидан замонавий тарзда бунёд этилган “Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.

Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун қулай бўлишини таъминлаш мақсадида “Навоий” чегара божхона постида юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади!

Огохлик Ўзбекистон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жарима баллари лимитдан ошган ҳайдовчилар қанча вақтга гувоҳномасидан айрилиши белгиланди

Қайта-қайта қоидабузарлик қилиши натижасида тўплаган жарима баллари бир йил ичида 12 баллга етган ҳайдовчилар камида 6 ойга, кўпи билан 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахс яна рулга ўтирса, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли қонун Сенатда маъқулланди.

Огохлик У́збекистон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Боса бос олға!

Огохлик Ўзбекистон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олға ишга!

Огохлик Ўзбекистон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Огохлик

Огохлик Ўзбекистон


2025 йилдаги юк ташиш грузовой тариф учун Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари солиқ ставкалари

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун
200000 сўм

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун 300000 сўм.

Ижтимоий солиқ 375000 сўм.
Умумий ҳисоб:
3 тоннагача 575000 сўм 1 ойга
3 тоннадан ортиқ 675000 сўм 1 ойга


Огохлик Ўзбекистон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️ Адолатли қарорлари билан дунёга машҳур судья Фрэнк Каприо

Судья жиноят, шов-шув қўзғатадиган ёки жанжалли ишларни кўрмайди.

У маҳаллий, асосан, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаганлар билан боғлиқ ҳолатлар бўйича қарор чиқаради.

Аммо АҚШда унинг обрўси манаман деган судья, сиёсатчи ва депутатдан ҳам баланд.

"Айбдорга катта жарима солсаму, у ҳам индамай тўласа, виждоним қийналади, азобланаман. Мен судьяман, киримларни кўпайтирадиган амалдор эмас", деган эди бир интервьюсида АҚШнинг машҳур судьяси Фрэнк Каприо.

Огохлик Ўзбекистон


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

🛵 Мопед ва скутерларга давлат рақам белгиларини олиш тартиби, ҳамда тўлов миқдори билан танишиб олинг


❗️Энди скутерчилар ҳам права ва техпаспорт олишга мажбур!

Яқинларга юбориб қўйинг!

Огохлик Ўзбекистон


Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади

Икки йил олдин жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига вақтинчалик рухсат берилган эди. Бунинг натижасида расмий ишлаётган таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди. Президент ҳузурида ўтган йиғилишда энди бу тартиб доимий бўлиши айтилди.

Огохлик Ўзбекистон


Ассалому Алейкум. МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан,

❗️Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Савол автоматлаштирилган радарлардан еки "қулоқ" лардан келган жарималарга ҳам бу ҳолат қўлланиладими?

Жавобларни изохларда қолдиринг

Огохлик У‌збекистон

Показано 20 последних публикаций.