БИР ДОНА АТИРГУЛ
У ҳар йили байрамда турмуш ўртоғидан совға кутади. Ҳеч нарса бермаслигини билса ҳам кутаверади...
Ёш келинчак эди. Байрам куни жуфти эшикка кирса ҳам, чиқса ҳам юраги ҳапқириб кетаверди. "Эҳтимол, хозир бўйим билан баравар гул оларман" Кун давомида умид қилди. Юраги энтикиб, ҳаяжонланиб кутди... Байрам умид билан ўтди.
Йиллар ўтаверди. Ҳар байрамни бир орзумандлик билан ўтказди. Энди уч дона гул умидида йиллар ўтди...
Ёши элликка яқинлашиб кўнгли янада нозиклашиб, янада эътибор талаб бўла бошлади. Яна аёллар байрами келди. Мана, турмуш ўртоғи ҳовлига чиқиб кетди. "Кеча сотиб олган бўлса, хозир гул билан кириб келсалар-а? Ана, машинаси томон юрди. Машинасида сақлаётганмикан? Балки атир олганмиканлар?" У деразадан минг бир ҳаяжон билан турмуш ўртоғини кузатди. Эри машинада кармонини қолдирган экан. Аёл, барибир, умид қилади. Ҳали кун узоқ, эҳтимол кечроқ...
У умрининг олтмишинчи йилида ҳам байрамни бир илинж билан кутди. Тонг отди. Масжиддан қайтаётган жуфтининг қўлларига тикилди. Ҳар доимгидек бўм-бўш эди.. Аёл ҳам ҳар доимгидек орзусини, истагини сиртига чиқариб айта олмади. Балки сал кечроқ бўлса ҳам бир дона бўлса ҳам гул оларман...
Етмишга кирди. Яна ўша баҳор байрами келди. У энди чолининг кўзига термулди.
—Онаси, байраминг билан табриклайман, бахтимга омон бўл!
Бу қирқ беш йилда эшитган илк табриги эди.. Шунга ҳам хурсанд бўлди. Кайфияти кўтарилиб, кўнгли осмон қадар юксалди.
Аммо, гул қани? Ҳали кун узоқ, эҳтимол...
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI