КУМУШ УЧҚУНЛАР
Қишнинг, янги йилнинг баъзи дамлари
Кумуш учқунларга байрамдир гулгун.
Нурли бир тенгликнинг гўё самари
Борлиққа қор бўлур либоси мавзун.
Кўрдик, не булутлар ўтдилар бир-бир,
Саҳарларни бузиб, иқлимни бузиб.
Гоҳи тош ёғдириб, гоҳ қизил ёмғир,
Гоҳ элда бесабаб ҳадик турғизиб.
Бу қорнинг учқуни аммо бежоғлик
Жажжи Галактика расмига ўхшар.
Олис дунёларга қуёшким боғлиқ:
Қишнинг қалбида ҳам бор бирон хабар...
Уни дарёларда пишитиб аввал,
Сўнгра юксаклардан жой бериб синаб,
Бахш этиб оқ, нафис талъат мукаммал,
Биз сари йўллабди табиат сийлаб!
Бугун янги отган тонгдан, ёлқиндан
Келгандир бу кумуш ёруғлик, учқун.
Инсоннинг нур сари мағрур талпинган
Қўлларида қайта жон олмоқ учун!
1984
ОМОН МАТЖОН
Ўзбекистон халқ шоири
Қишнинг, янги йилнинг баъзи дамлари
Кумуш учқунларга байрамдир гулгун.
Нурли бир тенгликнинг гўё самари
Борлиққа қор бўлур либоси мавзун.
Кўрдик, не булутлар ўтдилар бир-бир,
Саҳарларни бузиб, иқлимни бузиб.
Гоҳи тош ёғдириб, гоҳ қизил ёмғир,
Гоҳ элда бесабаб ҳадик турғизиб.
Бу қорнинг учқуни аммо бежоғлик
Жажжи Галактика расмига ўхшар.
Олис дунёларга қуёшким боғлиқ:
Қишнинг қалбида ҳам бор бирон хабар...
Уни дарёларда пишитиб аввал,
Сўнгра юксаклардан жой бериб синаб,
Бахш этиб оқ, нафис талъат мукаммал,
Биз сари йўллабди табиат сийлаб!
Бугун янги отган тонгдан, ёлқиндан
Келгандир бу кумуш ёруғлик, учқун.
Инсоннинг нур сари мағрур талпинган
Қўлларида қайта жон олмоқ учун!
1984
ОМОН МАТЖОН
Ўзбекистон халқ шоири