ЁЛҒОНЧИ ДУНЕ ҲАҚИДА
Жуманиёз Қўзиев ўзим бўламан,
қисинчоқ эл билан саваш бошлайман.
Файласуф эмасман, лекин дунёга
баландрок; маснаддан назар ташлайман.
Баҳорий чақиндек ўтади умр,
тутиб улгурмайсан ҳеч бир нарсани.
Хаёлот берилган лекин одамга
йиллардан ўздирмоқ учун лаҳзани.
Лекин, муни кўринг, эби, бировлар
қаноат қилмайди ўз нонини еб.
Жон куйдириб кўрмай, адолат учун
сўкар: «Ҳақиқат йўқ ёлғончида!» деб.
Не сўз, тўкис эмас оламда вафо,
ўрнида хақ доим бўлмас барқарор.
Лекин кўк тубидан туриб, қалблардан
ғашликни қувловчи одил қуёш бор...
Кўрдик-ку, ёлғон шаҳд, шиорлар билан
адашиб юрмишлар кимлар, қайдадир.
Бахтимиз – кимнингдир илтифотимас,
ўзимиз курашиб етган жойдадир.
Лекин нима кечар оқиллар ҳоли
ҳаёт нодонларни этса кадхудо!
«Ҳов, нега мундай?!» деб бонг урурларми
ёки куярларми: «Ёлғончи дунё!»
Ҳой оға, ҳай дўстим, укам, х,ой синглим,
билмадим, ёшингиз каттами, кичик,
илк сароб кўрибоқ мақсаддан қайтиб,
дунёни ёлғончи этишлик нечук?!
Ҳей! Минг бир турланиб чиқавермасми,
асло ён бермасмиз алдов, риёга:
Ёлғончи дунёни рост этмак учун
аканг қарағайлар келган дунёга
ОМОН МАТЖОН
1982
Жуманиёз Қўзиев ўзим бўламан,
қисинчоқ эл билан саваш бошлайман.
Файласуф эмасман, лекин дунёга
баландрок; маснаддан назар ташлайман.
Баҳорий чақиндек ўтади умр,
тутиб улгурмайсан ҳеч бир нарсани.
Хаёлот берилган лекин одамга
йиллардан ўздирмоқ учун лаҳзани.
Лекин, муни кўринг, эби, бировлар
қаноат қилмайди ўз нонини еб.
Жон куйдириб кўрмай, адолат учун
сўкар: «Ҳақиқат йўқ ёлғончида!» деб.
Не сўз, тўкис эмас оламда вафо,
ўрнида хақ доим бўлмас барқарор.
Лекин кўк тубидан туриб, қалблардан
ғашликни қувловчи одил қуёш бор...
Кўрдик-ку, ёлғон шаҳд, шиорлар билан
адашиб юрмишлар кимлар, қайдадир.
Бахтимиз – кимнингдир илтифотимас,
ўзимиз курашиб етган жойдадир.
Лекин нима кечар оқиллар ҳоли
ҳаёт нодонларни этса кадхудо!
«Ҳов, нега мундай?!» деб бонг урурларми
ёки куярларми: «Ёлғончи дунё!»
Ҳой оға, ҳай дўстим, укам, х,ой синглим,
билмадим, ёшингиз каттами, кичик,
илк сароб кўрибоқ мақсаддан қайтиб,
дунёни ёлғончи этишлик нечук?!
Ҳей! Минг бир турланиб чиқавермасми,
асло ён бермасмиз алдов, риёга:
Ёлғончи дунёни рост этмак учун
аканг қарағайлар келган дунёга
ОМОН МАТЖОН
1982