ОИЛАДАГИ БАХТ НИМАДА?
Хуррият ва эркинлик деган сўзларни кўп эшитамиз. Хозирги кунда ғарблик ўн яшар болакай хам отасига " Ишимга аралашманг" , дейди. чунки у ерларда хуррият ва эркинлик каби истилохларга шундай маъно бериладиган бўлиб қолди. Гўё бу истилохлар чегарасиз, муаммосиз яшашнинг шартидек тушиниляпти. Хуррият ва эркинлик биров бировни хаётига аралашмаслик, биров бировга итоат қилмаслик, хамма ўз чегарасини ўзи белгилаши ёки чегарасиз яшаши сифатида қабул қилиняпти. Вахоланки энг катта хуррият -Аллохга банда бўлишдир. Агар шу бандаликдан воз кечадиган бўлсак, бошқа эшикларнинг қулига айланамиз. Бундай қуллик эса охири бориб, фалокат билан тугайди.
Бандалик энг гўзал бўлган замон - асри саодатдир. Бу асрни саодат қилган нарса нима эди? Аллохга хақиқий бандалик эди. Ўша сафдагилар Аллох таолога чинакам банда эдилар. Уларнинг хонадонларида уч махал таом ейилмас эди, уларнинг қўлида турли неъматлар йўқ эди. Бугун биз қандай ахволга келиб қолдик? Оилада беш киши бўлсак , ўн ёшдан катта барчанинг қўлида телефон бор. Хамма нарса сероб. Хўш, бахтлимизми? Бир пайтлар биз кўйлак, поябзал олганимизга севинар эдик, хозир эса фарзандларимизга машина олиб берсак хам, уларни бахтли қила олмаяпмиз. ..
Ота-бобларимиз эришган бахтиёрлик бизда йўқ, Оиша розияллоху анхо онамиз шундай деганлар: " Ойлар ўтарди, уйимизда шу икки қорадан бошқа нарса топилмасди: арпа билан сув ёки арпа билан хурмо" Хозир ичимизда арпа ва хурмо билан кун кечирадиган одам борми? Ойлаб арпа ёки хурмо бўлмаган уй - Бир бирига "Оишам" , " Хумайройим", "Саййидим" дейиладиган бахт кошонаси эди, аммо улар учун уй жихозларини маъноси йўқ эди. Биз каттакон, хашамдор уйларда яшаяпмиз. Мехмонларимиз қулоч-қулоч кенгликда , аммо у ерда ўн киши ёнма-ён бўлиб, сафлар тортиб намоз ўқимаяпмиз. Биз саодат асрини ўрганяпмиз, лекин бу асрнинг мухитини хаётимизга татбиқ этмаяпмиз.
Бир куни Расули Акрам алайхиссалом сахобалар билан масжидда ўтирган эдилар, бир бадавий кириб келиб, масжиднинг бир четига бориб, бавл қилди. Сахобалар дарғазаб бўлиб, " Хой ундай қилма" деб, уни тўхтатмоқчи бўлишди.
Расули Акрам алайхиссалом : " Тегманглар охиригача тамомлаб олсин ", дедилар. Сўнг: " бир челак сув қуйиб, у ерни тозаланглар" , деб буюрдилар. У зот айтганларидек қилинди. Сўнг Пайғамбаримиз айлайхиссалом ўша бадавийни ёнларига чақириб , қилган иши хато эканлигини мехрибонлик билан тушинтирдилар. Бу насихатдан сўнг бадавий бориб, тахорат қилиб келди. Сўнг намоз ўқидида, кейин қўлларини очиб, " Аллохим менга ва Мухаммадга рахм қилгин , иккимиздан бошқа хеч кимга рахм қилмагин " деб дуо қилди. Расули Акрам алайхиссалом бу дуони эшитиб, табассум қилдилар. Сўнг " Эй Фалончи, Аллохнинг рахматини торайтириб қўйдинг-ку!" дедилар.
Нақадар чексиз мархамат!
Расули Акрам алайхиссаломда ана шундай гўзалликлар, афзалликлар бор эди. Хўш, биз уларни хаётимизга татбиқ қилмаймизми?
Дейлик, ўғлимиз ёки қизимиз уйдаги бирор қиммабахо ашёни қўлидан тушириб юборса, ўша матох синса, уларга айтадиган биринчи гапимиз нима бўлади? Расули Акрам алайхиссаломдек бағримизга босамизми ёки бақириб, қарғаб, дуоибад қиламизми? Биз чинакам саодат, чинакам бахтнинг қаерда эканини билсак, ахволимиз бугунгичалик ачинарли бўлмас эди. Шунча ноз-неъматларга қарамай, бугунги асрни асрни фалокат асри дейиш мумкин! Нима учун? Чунки бу асрда чинакам бандалик йўқ. Бандалик бўлса, бу асрнинг номи хозир хам Саодат асри бўлар эди.
https://t.me/OILA_ZIYOSI