Нишон тумани Ширинобод маҳалласининг ривожи йўлида янги имкониятларга қадам қўйилдиШиринобод маҳалласида аҳоли турмуш даражасини ошириш ва иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида семинар ташкил этилди.
Семинарда Нишон тумани ИИБ бошлиғи Шерзод Рахманов, маҳалла еттилиги, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Шунингдек маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бўш турган ерлардан самарали фойдаланиш ва аҳолига қўшимча даромад манбалари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар ижобий қабул қилиниб, маҳаллада ерёнғоқ экиш ташаббуси илгари сурилди.
Мазкур маҳаллада ерёнғоқ етиштириш лойиҳаси нафақат деҳқончиликни ривожлантириш, балки аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.
Шу билан бирга, ерёнғоқ етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиб, маҳаллий бозорда ва экспортда талаб катта бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланиши таъкидланди.
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube