Nazorat Uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Энг долзарб мавзулар, кун муаммолари, адолат ва ҳақиқат мустақил ОАВ @NazoratUZ Расмий каналида.
Таҳририят "ОАКА"нинг N°1504-сонли гувоҳномаси асосида фаолият олиб боради.
Мурожаат учун @Murojaat777_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди

ИИОнинг формасини кийиб олган ушбу шахсларнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дорилар ҳам топилган.

| Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: 
@Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#қонун_устувор

❗️ППХ ХОДИМЛАРИ ХАМ ОДДИЙ ФУҚАРО КАБИ ҚОНУН ОЛДИДА БИРДЕК ЖАВОБГАР

⚡️Хох у ички ишлар органи ходими бўлсин, хох у фуқаро бўлсин "қонун устувор жазо муқаррар!"

Фуқаро бир йилдан бери судма-суд сарсон бўлаётгани, юқори турувчи ташкилотлар адолат қарор топишини назоратга олишини сўрамоқда!

| Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: 
@Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔞”ЎЗ ҚЎЛИМ БИЛАН ОБОРГАН БОЛАМНИ “ ЎЛДИРИБ БЕРИШДИ” 😱

“Ҳамма жойи соппа соғ эди докторни қоғозлари ҳам бор “

19 ЁШЛИ КЕЛИН РОДДОМДА ҚОРНИДАГИ БОЛАСИ БИЛАН ВАФОТ ЭТИШИ БЎЙИЧА ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ


 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️❗️❗️
ЖУДА МУҲИМ. ВИДEОНИ САҚЛАБ ҚЎЙИНГ!

⭐️Кадастр агентлиги ва 🌟Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассислари Шуҳрат Рўзматов ҳамда Тимур Юлдашев видеомурожаат билан чиқди.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-937-сонли Қонуни доирасида маҳаллаларда хатлов ўтказилмоқда.

Хатлов жараёнида кадастр ходимларининг ноқонуний ҳаракати ҳақида маълумотга эга бўлсангиз қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:
📞 +998712316851 (ички 246)
📞 +998974110115.

“Сизлардан хатлов жараёнига турли воситачиларни аралаштирмаслик, кадастр ходимларига «тезлаштиринг, имконини қилиб беринг» деган турли важлар билан моддий манфаатдорликни таклиф қилмаслик сўралади!” - дейилади видеомурожаатда.
➡️ Батафсил видеода

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


🟡Ташкил этилганига бир ҳафта бўлганида 48 млрдга 1 гектар ер сотиб олган компания, бир йил ўтиб Тошкентдаги собиқ «Interсontinenal» меҳмонхонасини 40 млн доллардан ортиқ харажат эвазига сотиб олибди

Давлат активларини бошқариш агентлиги қайд этишича, инвестор «InterHotel» МЧЖдаги 100 фоиз давлат улушини 26 млн.АҚШ долларига сотиб олиш билан бирга уларнинг тегишли банк олдидаги 14,7 млн. евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам қабул қилган.

Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили августда ташкил этилган бўлиб, ўшанда очилганидан бир ҳафта ўтиб Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олганди.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

➡️МАНИ ФАРЗАНДИМ ЖАМИЯТДА ЎЗ ЎРНИНИ ТОПАДИ

Оналик бахти ҳаммага ҳам насиб қилавермайди Бундай бахтни олий неъматлигини тушунмасдан ўз фарзандини кўча куйга ёки меҳрибонлик уйларига ташаб кетаётган юзсиз инсонларни ҳам кўряпмиз.

Бугунги қаҳрамонларимиз Жамиятда ўз ўрнини топишига Юртимизга фойдаси тегадиган касб эгаси бўлиб етишишида аввалам бор ота оналарни кейин устозларини меҳнати катта.

Бугунги суҳбатда шуни гувоҳи бўлдикки аввалам бор қалб гўзаллиги ва поклиги эканлигига гувоҳ бўлдик. Ўқувчиларни уриб билим бераётганини пеш қилаётган ўқитувчилар ва Ўз фарзандини кераксиз буюмдек ташаб кетаётган виждонсизларга бугунги жонкуяр ота оналар ва ўқитувчилар зеро ўрнак бўлсин.

Ҳурматли назоратчим бизни кузатишда давом этинг.

➡️ТЎЛИҚ ВИДЕО БИРИНЧИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА👇
📹 https://youtu.be/V4xg_y4SIvE 👈

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


⚡️Ўзбекистонда ҳозирча 12 та Умра компанияси 1 млн доллардан пул қўйиб янги ЛИЦЕНЗИЯ олди!

Булар билан танишиб олинглар:
1. “Иҳлос травел 1” МЧЖ; Андижон
2. “Юксак травел Аир” ХК; Фарғона
3. “Муҳташам травел” МЧЖ; Наманган
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ; Наманган
5. “Рисола травел лух” МЧЖ; Наманган
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ Хоразм
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ; Тошкент
8. “Real Dreams” МЧЖ; Тошкент
9. “Travel with family” МЧЖ; Тошкент
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ; Тошкент
11. “B2 Мanagement” МЧЖ; Тошкент
12. “Safar time exclusive” МЧЖ; Тошкент

Огоҳ бўлинг! «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Деҳқонободда сел йўлда тирбандликка сабаб бўлди

Деҳқонобод туманида сел оқибатида М39 халқаро автомобил йўлида катта тирбандлик юзага келди. Йўлнинг айрим қисмлари вақтинча ёпилган.

Ҳозирда йўл хизматлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати оқибатларни бартараф этиш учун иш олиб бормоқда.

Маълумот учун, М39 йўлидан кунига ўртача 5 мингдан ортиқ транспорт воситалари ҳаракатланади.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


Муаммо сабабчиси ким, «My.gov.uz» сайти ёки «ГАИ»..?

Бизга келган мурожаатга кўра давлат рақами 01787REA бўлган Toyota Hilux Pick Up автомашинаси 25.02.2022 йилда Юнусобод ТРИБдан рўйхатдан ўтган. 24.10.2023 йилда автотранспорт воситасини ойналарини тусини ўзгартириш (тонировка) учун 2 376 000 сўм тўлов қилиб рухсатнома олган.

Ушбу автомашина олди-сотди шартномасига кўра 26.07.2024 йилда Тошкент шаҳар Рўйхатлаш ва Имтихон олиш бўлими «Файзобод гаи»да 01721WLA давлат рақами билан қайтадан рўйхатдан ўтган.

Мурожаатчининг сўзларига кўра автомашинанинг тури, вазни хаммаси ўша-ўша ўзгармаган. Фақатгина олди-сотди бўлганлиги сабабли «Файзобод гаи»дан қайта рўйхатдан ўтиб тех.паспорт алмашган халос. Муаммонинг ахамиятга молик томони шундаки аввал ушбу автомашинага тонировка учун рухсатнома 2 376 000 сўм тўлов қилиб олинган бўлса хозирда ушбу рухсатномани олиш учун тўлов 13 500 000 сўм чиқмоқда.

Бунга сабаб қилиб эса Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими томонидан тақдим қилинган автомашинанинг тех.паспорти ёки базадаги хатолик дея иддао қилинмоқда. Шу ўринда хақли савол туғилади. Нега айнан битта машина учун икки хил тўлов чиқмоқда? Фуқаронинг ушбу ноаниқликда нима айби бор? ИИВ ЖХД ЙХХХдан холат юзасидан расмий муносабат сўралади.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉
https://t.me/NazoratUz


❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида 19 ёшли аёл ва унинг ҳомиласи шифокорлар айби билан нобуд бўлгани айтилган видеолавҳалар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки тезкор ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум қилинади.

Тошкент вилояти Бўка туманининг “Янгиобод” МФЙ ҳудудида яшовчи, 2004 йилда туғилган Н.С. жорий йил 17 ноябрь куни соат 14:30 лар атрофида онаси томонидан ушбу туман тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига йўлланма асосида олиб келинган.

Бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган.

Орадан 3 кун ўтиб, 20 ноябрь куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. ушбу туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган.

Бироқ шу куни соат 13:10 лар атрофида даволаниш чоғида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.

Ҳомиладор аёл саломатлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда, соат чамаси 14:55да жарроҳлик амалиётига олинган. Операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилган.

Лекин Н.С. нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17.50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.

Дастлабки хулосага кўра, мазкур ҳолат сабаби сифатида “Ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми. Оғир гепатоз. Ўткир жигар етишмаслиги. Уросепсис. Септик шок" қайд этилган ва соат 20.00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз: белгиланган тартибга биноан, тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилади.


Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси.


 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Бўка туманидаги туғруқхонада шифокорлар ҳомиладор аёл ва унинг боласини ўлимига сабабчи бўлгани айтилган видео тарқалди.

Ҳолат бўйича расмий изоҳ берилмаган.


 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Тошкент вилоятида 14 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.

1987 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонининг томорқасида иссиқхона ташкил этиб, унда қулупнай етиштиришни йўлга қўйган. У иссиқхона ёнидан ўтган газ қувурига ҳеч қандай рухсатсиз уланиб олган.

Зангиота туманидаги иссиқхона эгаси уч йил давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 14 млрд сўмдан кўпроқ зарар етказди.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


⚡️Бухорода она ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Воқеа Когон шаҳрида содир бўлган, 31 ёшли она ва унинг 12 ёшли ўғли уйни иситиш учун ўрнатилган қўлбола печдан чиққан ис газидан заҳарланган.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


⚡️Сирдарё вилоятида собиқ аёлининг сочларини қириб, ўзини дўппослаган эркак 2 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Билдирилишича, мактабда жисмоний тарбия фанидан ўқитувчи бўлиб ишлаган эркак Гулистон шаҳрида икки хотин билан яшаб келиб, ўзаро жанжал оқибатида қонуний никоҳдан ўтган биринчи турмуш ўртоғининг сочларини қириб ташлаган ва аёл танасининг турли қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Маълум бўлишича, ушбу оиланинг никоҳи 2021 йилда бекор қилинган бўлса-да, аёл эрининг таклифига биноан 5 нафар фарзанди билан Гулистон шаҳрининг Бўстон маҳалласидаги хонадонларнинг бирида истиқомат қилган. Шу вақтда эркак шаръий никоҳ асосида бошқа аёлга уйланган ва уни ҳам хонадонига олиб келган.

Эркак маст ҳолатда аёл телефон орқали бегона эркаклар билан ёзишганини важ қилиб, аёлга ҳам руҳий, ҳам жисмоний тазйиқ ўтказган.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


⚡️Тошкентдаги овқатланиш шохобчаларидан бирида ёнғин юз берди

Кеча, 20 ноябрь куни тунда Тошкент шаҳридаги овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 20:29 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Лашкарбоши» МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:42 да ўчирилган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб-чқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ»,

дейилади бошқарма хабарида.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


⚡️Сирдарёда 5 млрд сўмлик газни ўғирлаган цех аниқланди

Сирдарё вилоятида 5 млрд 25 млн сўмлик табиий газ ўғирлаган цех фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.Z.” МЧЖ масъул шахслари “А.Жомий” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Қулай шароитларда, Сизга мос ва хос бўлган автомашиналарни ижара асосида (ВЫКУП) тақдим этамиз!

Бошланғич тўлов: 3 млндан, 5 млнгача. Барча тўловлар фақат миллий валютада! Биргина шарт, Тошкент шахар пропискасига эга бўлиш. Барча маълумотларни хар куни дам олиш кунисиз 10.00 дан 17.00 гача қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

☎️ +998712001010 ⬅️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
➡️ҚОТИЛ КУЁВ УЗОҚ МУДДАТГА ҚАМАЛДИ

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.me/NazoratUz

Показано 20 последних публикаций.