📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!
——
Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Кўзгулар асл юзимизни кўрсатганда эди, уйимиздаги барча кўзгулар синдириб ташланарди…

https://t.me/Nasibam29


Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Ғийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Ғийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.
Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
«Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир. Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл
бўйи ерга сочиб кел».
Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек бажарибди. Эртаси куни донишманд аёлга: «Кеча ташлаб келган патларингни бугун териб кел», деб буюрибди. Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча
патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор- йўғи бир-иккита патни топибди. Доно зот унга: «Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ.
Ғийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул»...


Бугун дарс пайтида … 07-70 рақамидан қўнғироқ бўлди. Одатим дарс пайтида қўнғироқларга жавоб бермайман. Аммо бугун синфга янги ўқувчи келганлиги сабабли унинг ота-онаси деб ўйлаб яшил тугмани босдим:
- Ало..
- Ассалому алайкум устозларнинг устози бўлган устозим, -деган овоз эшитилди. Ўйланиб овоз эгасини эслашга ҳаракат қилдим.
- Ким бу?
- Устозим, танимадингизми? Муҳаммаджонман! Мактабдамисиз?
——
Келишди. Анча ўтиришиб ёшлик даврларини эслашди.
Кечагина кичкина, попкасини зўрға кўтарадиган болалар бугун эгилиб елкасини тутади…
Барака топишсин. Хурсанд бўлиб қолдим🥰

https://t.me/Nasibam29


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ихлос бўлса имкон топилади…

https://t.me/Nasibam29


Репост из: ARABIC and ISLAMIC TEST
من أقوال العلماء 📌

Ibnul Javziy rohimahulloh aytadi:
Menga ish toraydi va doimiy gʻam keltirib chiqardi va men ushbu gʻamdan xalos boʻlish haqida oʻylab har bir yoʻlni, imkonni qidira boshladim. Bas xalos boʻlish uchun birorta yoʻl topmadim. Soʻngra menga ushbu oyat taqdim etildi: "Kim Allohga taqvo qilsa Alloh unga chiqish yoʻlini qiladi". Bildimki barcha gʻamdan chiqishning sababi taqvo ekan. Soʻngra men faqat taqvo qilishni gʻamini qila boshladim va chiqish yoʻlini topdim.

Ibnul Javziyning Soydul xotir kitobidan

@arabicwithahmad


Дунёдаги энг қиммат суюқлик кўз ёшларидир.
Бу 1% сув ва 99% ҳис-туйғудан иборат…

https://t.me/Nasibam29


Шерга қарангда, у ҳар қанча оч бўлмасин озуқаси бўлмаган ўтни емайди. Ундан ибрат олинг! Қорнингизни тўйдириш учунгина ўзингизга муносиб бўлмаган ишни қилманг!

https://t.me/Nasibam29


Бир киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга деди:
- Мен илмни зое қилишдан қўрқиб таълим олмаяпман.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга дедилар:
- Илмни тарк қилиб юришингни ўзи етарлича уни зое қилишдир.

https://t.me/Nasibam29


Ер остида ётган миллиардлаб инсонларнинг биргина орзуси бор: Қанийди дунёга қайтсаму бир бора бошимни саждага қўйсам!
Ана ўшаларнинг ушалмас орзуси айни вақтда бизнинг қўлимизда нақд тургани ҳолда орқага сураверамиз, сураверамиз…

https://t.me/Nasibam29


Хоҳишим йўқ давраларга чорлашганида мендаги ҳолат …)))


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МУҲАББАТГА ЯРАША ЖАЗО

Бир насроний Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни роса ҳақорат қилган эди. Мусулмонлардан бири буни эшитиб, аччиғи келиб, ўша насронийни қатл қилиб юборди.
Сўнг уни қозига олиб боришди. Қози ундан насронийни қайси қўли билан ўлдирганини сўрайди. Ўнг қўли билан ўлдирганини айтгач, қози унинг ўша қўлини ўпибди. Бу воқеадан сўнг насронийлар кўпчилик бўлиб Абдулҳамидхонга арз қилишади. Абдулҳамидхон ўша қозини сургун қилиш ҳақида фармон берибди.
Сургун Мадинага бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини тозалаш экан.

Изоҳ: Абдулҳамидхон қозига унинг муҳаббатига яраша жазо (мукофот) берган эди. Бу ҳақиқий мукофот эди.😊

©️ Саййид Акбаро
в.

P/s: Ин шаа Аллоҳ Қуръонни ҳимоя қилган бу инсоннинг ҳам “жазо”си муҳаббатига яраша бўлади!
——
Шу баҳона курьер ҳам тепиб олди)))


Баъзан сизни ҳеч қачон тарк этмайдиган соянгиз сотиб қўяди…

https://t.me/Nasibam29


“Аллоҳ таолога дуо қиласиз-у, лекин ижобат бўлмайди, бунинг сабаби шуки, сизларнинг қалбингиз ўнта нарса билан ўлган:

- Аллоҳни танийсизлар-у ҳаққини адо этмайсизлар.
- Аллоҳ китобини ўқийсизлар-у унга амал қилмайсизлар.
- Шайтонни душман, деб даъво қиласизлар-у, лекин уни дўст тутасизлар.
- Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз, деб даъво қиласизлар-у, аммо у зотнинг йўлларидан юрмайсизлар ва
суннатларини бажармайсизлар.
- Жаннатни яхши кўрасизлар-у, бироқ унга олиб боргувчи амалларни қилмайсизлар.
- Жаҳаннамдан қўрқасизлар-у гуноҳлардан тийилмайсизлар.
- Ўлим ҳақ, деб даъвода бўласизлар-у, аммо унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
- Бировларнинг айбларини кўрасизлар-у ўз айбларингизни кўрмайсизлар.
- Аллоҳ берган ризқни ейсизлар-у, лекин шукронасини қилмайсиз.
- Ўликларингизни дафн этасиз-у, аммо бундан ибрат олмайсиз. Ўлик ер самар бермаганидек, ўлик қалбдан чиққан дуо ҳам ижобат тополмайди.”

https://t.me/Nasibam29


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тупроқдан яралдик, қайтишимиз ҳам тупроққадир…. Кибрга не ҳожат…?


Аллоҳнинг муҳаббати билан машғул қалбда бошқалардан нафратланишга вақт йўқ.
"Аллоҳим, муҳаббатингга машғул қил, одамлар билан машғул қилиб қўйма!”

534 0 13 2 11

“Ким илм лаззатини, унинг ҳаловатини изласа ва амал қилиш мазаси-ю роҳатини топса, инсонлардаги нарсаларга кам рағбат қилади, қизиқмайди. Таъма қилишга ўзини йўлатмайди”


“Уммат Қуръонга қайтишлик билан ўзини янгилаб, ҳаётда янги тарихни бошлайди“.

Муҳаммад Башир Иброҳимий


​​ТОЛИБ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қилади:

Бақийй ибн Махлад роҳимаҳуллоҳ илм талабида Андалусдан Бағдодгача 5000 километрдан ортиқ масофани пиёда босиб ўтган. Унинг мақсади буюк муҳаддис Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳни учратиб, ундан илм ва дарс олиш эди.

Ибн Махлад шундай дейди:

“Бағдодга яқинлашганимда, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал синовга дучор бўлгани ва одамлар билан учрашиши ҳамда дарс беришидан ман қилингани ҳақидаги хабар эшитдим. Бу ҳолатдан жуда ранжидим. Бағдодга етиб боргач, юкларимни жойлаштириб, имом Аҳмаднинг уйини излаб топдим ва унинг эшигини тақиллатдим. Эшикни унинг ўзи очди.

Мен:
-Эй Абу Абдуллоҳ! Мен бу ерларда бегона одамман, ҳадис талабида ва суннатни ёзиб олиш учун келдим. Сафарим фақат сиз учун бўлди!, -дедим.

Имом Аҳмад:
-Кир, лекин сени ҳеч ким кўрмасин!, — деди.
Сўнгра:
-Мен синовдаман, ўқитиш ва таълим беришдан ман қилинганман!, -деди.

Мен унга:
-Мени бу ерларда ҳеч ким танимайди. Агар рухсат берсангиз, ҳар куни фақирлар ва тиланчилар кийимида келиб, уйингиз ёнида садақа сўраб тураман. Шунда сиз ташқарига чиқиб, ҳеч бўлмаса битта ҳадис айтиб берсангиз!,-дедим.

Шу билан ҳар куни Имом Аҳмаднинг уйи олдига бориб:
-Савоб учун садақа қилинг, раҳматингизга муҳтожман!, деб садақа сўрар эдим. Имом Аҳмад эса чиқиб, мени уйининг ёнидаги йўлакка олиб кириб, икки-учта ёки ундан кўпроқ ҳадис ўқиб берар эди. Шу тарзда ундан 300 га яқин ҳадис ёзиб олдим.

Кейин Аллоҳ таоло Имом Аҳмаднинг синовини енгиллатди ва унинг илми яна тарқалди. Кейинчалик, унинг катта илмий мажлисларига борганимда, у менга алоҳида эътибор қаратар, олдинга ўтқазар ва шогирдларига мени:
“Бу киши ҳақиқий илм толиби!”, -дея таништирар эди!”.

“Сияру аъломун нубало” китобидан Абдулқодир Самарқандий ўгирган.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Амалларимизнинг ибтидоси эмас, интиҳоси муҳим☝🏻

https://t.me/Nasibam29


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Қуръон ёққанни оловда ёқиб йўқ қилинар экан. Чунки ўлигини олиб кетадиган киши топилмабди.

Ҳаётда хор бўлди, ўлганда хор бўлаяпти ва Охиратда хор бўлади.

Аллоҳ оқибатимизни хайрли қилгин!

@MubashshirAhmad

Показано 20 последних публикаций.