Naqshband.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Фарзандларинг билан бирга ўтирмас экансан, у билан сендан бошқа бириси бирга ўтиради. Улар билан суҳбатлашмас экансан, сендан бошқаси ҳамсуҳбат бўлади. Улар билан дўстлашмас экансан, сендан бошқаси дўстлашади, яқин бўлади. Фарзандларинг суҳбатини истайдиган, бирга ўтиришни хоҳлайдиган, излаб қидирадиган кишиси Сен бўлгин.
(Яъни, сенинг бефорқлигинг сабаб бўлиб, уларнинг қалбларини бузувчи, фикрларини ўзгартирувчи ёки ёмонлик, гуноҳга ундовчи бошқа инсон эгаллаб олмасин).

Доктор Умар Абдулкафий.


Namozda qalbi va aʼzolari bilan xushuʼda boʻlish qanday amal hisoblanadi? 📗 «Amallar niyatga bogʻliqdir» kitobidan
Опрос
  •   Mustahab
  •   Vojib
  •   Farz
  •   Endi bilib olaman
36 голосов


"Ла илааха илаллоҳ" билан нафас олинг.
"Астағфируллоҳ" билан нафсингизга итоб қилинг.
✨"Алхамдулиллаҳ" деб чиданг.
✨"Субханаллоҳ" билан ҳайратланинг.
Расулуллоҳ (Солаллоҳу алайхи ва саллам) саловот билан шодланинг.
✨"Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" билан махзун бўлинг.
Кўзингиз захрини ✨"Маша Аллоҳ, Таборакаллоҳ" билан синдиринг.
"Бисмиллаҳ" билан бошланг.
✨"Алхамдулиллаҳ" билан тугатинг.

Сиз ва мендан Аллоҳ рози бўлишини сўранг. 🧕
✨Аллох ризолигидан кейин фақат жаннат бор!


Вақтларингизни бўлаётган воқеа-ҳодисаларни кузатишга, янгилик хабарларни ўқишга банд қилишингиз, Қуръондан кунлик озуқангиз, вазифаларингизни қолдириш эвазига бўлиб қолмасин.
Ҳа тўғри, ҳодисаларни кузатиш орқали биз биродарларимизга етаётган алам-уқубатлардан қайғурамиз, ҳамдард бўламиз, ташвиш чекамиз.
Лекин бу ҳодисалар реал кечаётган ҳаётимизда ва воқеалар сояси остидаги ишларимизда албатта Қуръон иштирок этиши, мустаҳкам алоқада бўлиши лозим. Акс қолда, қайғулар қалбларимизни эгаллаб олиб, бизни бошқаришга ўтади.
Натижада биз унга таслим бўлиб, азми шижоатимиз сўнади ва Аллоҳ таолонинг (Ҳақ аҳлига берган) ваъдаларига нисбатан иймонимиз заифлашиб қолади.

Аҳмад ибн Абдулазиз Нафийс.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ГЎЗАЛ ЎХШАТИШ: ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/MkG__CNjIOg?si=nrLZdadf2d0_pu1m


Саодатнинг аломатлари

Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Бандага етган саодатнинг аломатларидан:

–Ибодатнинг унга осон, қулай бўлиши;
–Ишларининг суннатга мувофиқ келиши;
–Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
–Биродарлари билан гўзал аҳлоқ ила муомалада бўлиши;
–Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
–Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
–Вақтга риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”,– дедилар.

“Ал-эътисом” асаридан.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube


#савол_жавоблар

ЎҒЛИ БОРЛАР ҲАМ ШУНДАЙ МАҚОМГА УМИД ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

CАВОЛ: Мени 4 нафар фарзандим бор, ҳаммаси ўғил, қизим йуқ. Биламизки қиз фарзанд дўзахдан парда бўлади. Қизи борлар жаннатга тушади, дейилади. Қизи йўқ ўғли борлар ҳам шундай мақомга умид қилса бўладими ёки фақат қизи борларга айтилганми, бу гаплар?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаннатга киришга имон-эътиқод ва солиҳ амаллар, энг асосийси Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати сабаб бўлади. Қизларни дин-диёнатли, билим-маърифатли ва одобли қилиб тарбиялаш ҳам солиҳ амаллардан бўлиб, ҳадиси шарифда келгани каби жаннатга кириш воситаларидан биридир.
Лекин қизи борлар албатта жаннатга кираркан, деб хотиржам бўлиб қолмаслик керак. Ҳадиси шарифда келган башорат қизлар ва опа-сингилларнинг қадрини кўтариш, уларга алоҳида эътибор қаратиш ва эл орасида қиз туғилса, хафа бўлиш ҳолатларини бартараф этиш маъноларида келган. Фарзанд қизми ўғилми улар Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматларидир. Бизнинг бурчимиз уларга тўғри тарбия бериш, дин-диёнатли, илм-маърифатли ва салоҳиятли қилиб ўстиришдир. Мана шу вазифани чиройли бажарган мўмин-мусулмонларнинг охиратда катта ажрлар олиши умид қилинади. Қиз болалар тарбиясига зиёда савоблар ваъда қилиниши — Аллоҳ таолонинг фазли марҳаматидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@HidoyatUz


Ўта қийматли ўтириш нима?

Уламолар айтишади: “Фарз намозлардан сўнг (ўрнидан туриб кетмасдан жойнамоз устида) ўтириш Аллоҳ азза ва жалланинг бандага раҳмати тушадиган энг улуғ вақтлардандир. Туришга шошилма...
Аллоҳга истиғфор айт...
Аллоҳга тасбеҳ айт..
Аллоҳга ҳамд айт...

Таҳлил ва такбир айт...
Намознинг зикрларини ўқи...
Оятал курсийни ўқи...
Унутмагинки, сен шу ҳолда Раҳмоннинг зиёфатидасан...

Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ айтади: “Кимнинг гуноҳи кўп бўлиб, ҳеч бир машаққатсиз Аллоҳ уларни ўчириб юборишини истаса, намоздан сўнг жойнамозида қолишни лозим тутсин. Сўнг (ўтирган ҳолида) дуоларни кўпайтирсин, бас, ана шунда малоикалар унинг ҳаққига истиғфор айтурлар. Ана шу ҳеч бир баҳоси бўлмаган қимматли ўтиришдир.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Жаброил фаришта илк ваҳий билан Ҳиро ғорига келганида Пайғамбаримизга қайси суратда кўринган?
Опрос
  •   одам суратида.
  •   асл фаришта суратида.
  •   кўринмаган.
1096 голосов


#ҳикмат

Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
Сен уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборма!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Мўминларга_эслатма

Аллоҳ йўлидаги кундалик

Бақувват ва бўйи узун бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб кетди. У зот саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Саҳобалар унинг куч ва қувватидан ҳайрон қолиб дейишди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Қани энди унинг мана шу кучи Аллоҳнинг йўлида ишлатилганида эди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга дедилар:

– Агар у гўдак болалари учун кўчага чиққан бўлса, Аллоҳнинг йўлидадир. Агар у қари ота-онаси учун кўчага чиққан бўлса, Аллоҳнинг йўлидадир. Агар у риё ва фахрланиш учун кўчага чиққан бўлса, шайтоннинг йўлидадир!

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23111

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан мингашиб борар эдим. У зот: “Эй Муоз, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи нима эканини биласанми?” дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. “Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи Ўзига ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган кимсани азобламаслигидир”, дедилар”.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун шанба
—4 январь 2025
—4 ражаб 1446.
🤲Аллоҳим, қалбларимизни салим, тилларимизни шукрли, зикрли, баданларимизни ибодатингда мустаҳкам қил!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Малака_ошириш #Қишки_таътил

⚡️ ДТМ масъул ходим ва ўқитувчиларига малака ошириш ўқувлари бошланди

💬 Бугун, 3 январь куни Тошкент ислом институтида Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича раҳбар ўринбосарлари, ўқув-услубий ва ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлимлари бошлиқлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди.

✔️ Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Олий маъҳад ректори Уйғун Ғафуров, Диний идора мутахассиси Муҳаммадамин Насриев ва Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Ҳусанбой Қирғизов иштирок этиб, мазкур малака ошириш курсининг аҳамияти хусусида сўз юритишди.

Тадбирда мутасадди вакиллар малака ошириш машғулотлари диний таълим муассасаларининг ўқув-услубий, маънавий-маърифий салоҳиятини ошириш, замонавий педагогик усулларни жорий қилиш, таълим сифатини яхшилашга хизмат қилиши, ўқув машғулотлари махсус ўқув режа ва дарс жадвали асосида замонавий ахборот технологиялари ва интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилиши айтиб ўтилди.


⚠️ Маълумот ўрнида, ана шундай малака ошириш курслари шу йил 3–7 январь кунлари диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилар учун Тошкент, Бухоро ва ҳудудлардаги таълим муассасаларида ҳам ўтказилмоқда.

📱 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


Жисму жон – раббоний омонат

Ислом ақидасига кўра, бутун оламни ва ундаги жамики мавжудот ва махлуқотни йўқдан бор қилиб яратган зот Аллоҳ таолодир. Шу жумладан, инсоннинг жисми ва руҳини ҳам Парвардигор яратган. Гарчи инсонга жузъий ихтиёр берилган бўлса-да, бандалик чегарасидан чиқишга, саломатлигу ҳаётини исроф қилишга унинг ҳаққи йўқ.
Ислом шариатида ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ бўлиб, ақлий ва нақлий далилларга кўра, билиттифоқ, ҳаромдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг» (Бақара сураси, 195-оят), «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир» (Нисо сураси, 29-оят).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади. Ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобланади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Жундуб ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан олдин ўтган қавм орасида яраланган бир киши бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Оқибатда у кўп қон йўқотиши туфайли ҳалок бўлди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб (унга берган умримга шукр қилмай), шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”, деди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Собит Заҳҳокдан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки бирор нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оташида ана шу билан азобланади”, деганлар.
Ушбу ҳадис шарҳида Ибн Дақиқ Ийд раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу (мазкур ҳадис), охиратдаги азоб-уқубатлар дунёда қилинган жиноятлар билан бир хил эканини англатади”. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу ҳадисдан олинадиган хулоса шуки, инсоннинг ўз жонига нисбатан қилган жинояти гуноҳу маъсиятда худди бошқа бир инсонга нисбатан қилган жиноятидек эътиборга олинади. Чунки унинг жони мутлақ ўзининг мулки эмас. Балки у Аллоҳ таолонинг мулкидир. Шунинг учун инсон ўз жони борасида фақат Аллоҳ изн берган тартибда тасарруф қилиш ҳуқуқига эга”.
Бугунги кунда бузғунчи радикал гуруҳларнинг “пешволари” томонидан Исломдаги “шаҳидлик” тушунчасини бузиб талқин қилишмоқда. Улар ўзини-ўзи портлатиш орқали худкушлик содир этишга нисбатан “шаҳидлик” дея фатво бериб, ўзларининг таъсирига тушиб қолган қанчадан-қанча илмсиз ёшларнинг дунёю охирати куйишига, кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлишяпти. Бундай ғаразли фатволар на динимиз манбаларига, на соғлом ақлга тўғри келади. Аксинча, Аллоҳ таолонинг ризосига қарши бориш, Раббоний омонатга хиёнат қилиш ҳисобланади.
Бу ҳаёт ҳар бир инсонга уни сўнгги нафасигача эҳтиёт қилиш шарти билан берилган. Уни фақат Аллоҳ таоло буюрган ва рози бўладиган ишларга сафарбар этиш лозим.

Асрорхон МАҲМУДОВ,
Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси


"Ислом нури" газетасидан
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Ҳикмат_вақти

Энг олижаноб қалб – тунда уйғониб, Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб, У Зотга қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳнинг ваъдасидан умидвор бўлган, ваъийдларидан қўрққан қалбдир.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


🤲 Қарздан қутулиш дуоси

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ



Показано 19 последних публикаций.