"Навбаҳор-лочинлар"


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


"Навбаҳор" асосий жамомиз
ва турли ёшдаги
"Навбаҳор U-19"
"Навбаҳор U-21"
"Навбаҳор-фарм"
"Навбаҳор-фарм U-19"
"Навбаҳор футзал"
"Навбаҳор-Women”
"Навбаҳор-Women-U16"
ҳақидаги маълумотларни тақдим этувчи канал.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: ⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️
♻️Қуръа ҳақида “Навбаҳор” вакиллари қандай фикрда?
👉https://iff.uz/qura-aqida-navbaor

Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook


Хабарингиз бор 1-февраль куни
Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги янги мавсумига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра,  жамоамиз мавсумни ўз майдонида "Динамо" га қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

 "Лочинлар"нинг бир қатор етакчи футболчиларининг қуръа борасидаги фикрлари билан қизиқдик ҳамда қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 
 
 Азимжон Аҳмедов: 
 - Қуръа жамоамиз учун омадли бўлди, деб ўйлайман. Менимча, ҳамма жамоалар ҳам дастлабки турни ўз майдони, мухлислари қаршисида ўйнашни орзу қилишган бўлса керак. Биз ҳам илк ўйинни Наманганда ўтказишимиздан ҳурсандмиз. "Динамо" ҳам яхши шаклланган, ўз услубига эга жамоа. Шунинг учун мазкур бўлажак учрашув томошабоп, қизиқарли тарзда кечади, деб ўйлайман. Самарқандликларга қарши кечадиган ўйинларимиз доимо қизиқарли тарзда ўтган. Мавсум стартида мухлислар учун чиройли ўйин намойиш этиб, уларни хурсанд қилишга боримизни беришимиз керак ва бунга астойдил ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, биринчи турда мухлислар бизга далда бўлишади. 
 Мирзоҳид Ғофуров: 
 - Наманганда "Навбаҳор" либосида футбол ўйнашни соғинганман. Миллий чемпионатимиз бошланишини интиқлик билан кутаяпман. Шу сабабли, биринчи турни ўз майдонимизда ўйнашимиз яхши бўлди. Ўйлайманки, наманганликлар ҳам футболни жуда соғиниб, Суперлига баҳслари бошланишини интиқиб кутишмоқда. Намангандаги стадиондаги атмосферани тезроқ кўришни истайман. Биринчи тур баҳсини Наманганда ўтказишимизни истагандим. Бундан хурсанд бўлдим. Қуръага тўхталадиган бўлсак, рақиб танлаш ноўрин деб ҳисоблайман. Сабаби, мавсум давомида барибир ҳамма жамоалар билан ўйнашга тўғри келади. Шунинг учун 1-турда қайси жамоа рақиб бўлишини унчалик ўйламадим. Фақат бир нарсани хоҳлаганимни такрор айтаман, илк ўйинимизни Наманганда бўлишини жуда ҳоҳлагандим ва бу амалга ошди. 
 Забиҳулло Ўринбоев: 
 - Ассалому алайкум! Қуръа ҳақида гапирсам, биз учун омадли келди, деб ўйлайман, чунки биринчи ўйинни ўз майдонимизда ўйнаймиз. Рақибга келсак ҳозир бир нарса деб бўлмайди. Мавсум аввалида 4-5 та тур барча жамоаларнинг имкониятлари деярли бир хил бўлади. Шу 4-5 та турда максимал очколарни қўлга кириб олган жамоаларга кейинчалик осон бўлади. Шунинг учун, ўша очколарни қўлга киритиш учун жамоа билан яхши меҳнат қилишимиз талаб қилинади ва қўлдан келганича мухлисларни қувонтирадиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. 
 Аббос Ғуломов: 
 - Қуръага муносабат ижобий. Менга ёққан тарафи, биринчи турни Наманганда ўйнашимизни истагандим ва шундай бўлиши ёқди. Ўз уйимизда ўйнашимизни фойдаси, мухлисларимиз бизга 12-ўйинчи сифатида ёрдам беришади. Наманганда мухлисларимиз кўз олдида ўйнаш ҳар доим ёқимли бўлган. Рақибнинг кимлиги тўғриси, аҳамиятсиз эди. "Динамо" жамоасига келадиган бўлсак, яхши шаклланган жамоа. Ўйлайманки, чиройли ўйин бўлади. Нафақат биринчи турда, балки бутун мавсумда мухлисларимизни хурсанд қилишга боримизни беришга тайёрмиз.
 Алишер Одилов: 
 - Қуръа яхши бўлди, назаримда. Биринчи тур учрашуви мавсумда кўп нарсани белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, ўз майдонимизда ўйнашимиз яхши бўлди. Рақибнинг кимлигини аҳамияти йўқ эди, чунки барибир қачондир навбат билан барча жамоаларга қарши ўйнаймиз. Наманганлик мухлислар олдида ўйнаш барибир бошқача. Биргина биринчи тур эмас, балки мавсум давомида ғалаба иштиёқида майдонга тушиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз, Худо хоҳласа.


Қуръа жамоамиз учун омадли келадими?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:
Жамоамиз аъзоларининг Дубайдаги бугунги машғулотидан видеолавҳа.


Ҳамидулло Мукаррамов: "Мен 3 ва 4-тур баҳсларини интиқлик билан кутяпман"

Хабарингиз бор 1-февраль куни
Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги янги мавсумига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра,  жамоамиз мавсумни ўз майдонида "Динамо" га қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

Қуръа юзасидан "Навбаҳор” ПФК фан-клуби  мухлислари  етакчиларидан бири бўлган Ҳамидулло Мукаррамов қуйидаги фикрларини билдирди:

Ассалому алайкум!  Мен жамоамиз янги мавсумни илк турида "Андижон" ёки “Нефтчи” билан ўйнашини ҳоҳлаган эдим. "Навбаҳор” жамоамиз янги мавсумни ўз майдонида "Динамо" га қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

Мен рақиб бўлишини истаган жамоалар билан учинчи ва тўртинчи турларда ўйнар эканмиз.

Таъкидлаганингиздек фан-клуб аъзолари янги мавсумга ўзгача тайёргарлик қилишмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб ашаддий, фидойи ва садоқатли мухлисларимизни  янги  мавсумда севимли жамоамиз “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш учун "Навбаҳор” фан-клубига аъзо бўлишга таклиф этаман,
Илоҳим бошланётган мавсум жамоамиз учун омадли келсин -  деди Ҳамидулло Мукаррамов.

"Навбаҳор-лочинлар" канали.


U-20 Osiyo kubogiga oz qoldi 🏆 🔜

O‘zbekiston yoshlar terma jamoasining guruh bosqich uchrashuvlari taqvimi

💳 Uzcard | ⚡️ t.me/FAUzbekistan


1- февраль ҳолатига кўра жамомиздаги келди-кетдилар!

Келди.
⬇️-Мирзоҳид Ғофуров.
⬇️-Шаҳзодбек Убайдуллаев.
⬇️-Шоҳмалик Комилов.
⬇️-Шерзод Ғуломжонов.
⬇️-Сергей Карпович.
⬇️-Бенжамин Тейди.
⬇️-Аббосжон Ғуломов.
⬇️-Умиджон Эргашев.
⬇️-Риан Исламов.
⬇️-Забиҳилло Ўринбоев.
⬇️-Шаҳзод Тоиров.
⬇️-Алишер Одилов.
⬇️-Гильерме Гедеш.
⬇️-Зафарбек Раҳимжонов.
⬇️-Шукрон Йўлдошев.
⬇️- Игор Габриэль.

Кетди.
⬆️-Санжар Қувватов.
⬆️-Элдорбек Суюнов.
⬆️-Тома Табатадзе.
⬆️-Йован Жокич.
⬆️-Аброрбек Исмоилов.
⬆️-Фаррух Сайфиев.
⬆️-Одилжон Ҳамробеков.
⬆️-Аброрбек Каримов.
⬆️-Абдуғани Камолов.
⬆️-Шаҳзод Ҳамидов.
⬆️-Жамшид Искандеров
⬆️-Жамшид Болтабоев.
⬆️-Иброҳим Йўлдошев.
⬆️-Филип Иванович.
⬆️-Сияваш Ҳақназари.
⬆️-Гиорги Никабадзе.

Шартномани узайтирганлар:
✅-Азимжон Аҳмедов.
✅-Русланбек Жиянов.


P/S Мазкур маълумотлар фақатгина расмий хабарлар асосида!‌‌


Қуръа ташлаш маросими ўз якунига етди. Биз янги мавсумда жамоамизга куч-қувват, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.


1-тур тақвими


"Навбаҳор"га 7-рақам насиб этди ва жамоамиз ўз майдонида "Динамо"ни қабул қиладиган бўлди.


"Хоразм" илк турни "Шўртан"га қарши мезбон сифатида ўтказади.


Илк турда "Насаф" - "Сўғдиёна" ўзаро учрашади.


""Бунёдкор"га 4 рақами тушди ва у ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қиладиган бўлди.


"Андижон"га 12-рақам тушди ва андижонликлар илк турни "Қўқон-1912"га қарши ўтказадиган бўлишди.


"Динамо"га 10, "Қизилқум"га 2-тартиб рақамлари насиб этди.


"Насаф"га 6, "Шўртан"га 14-рақамлар насиб этди.


"Қўқон-1912" га 5, "Нефтчи"га 13-тартиб рақами берилди.


Биринчи ткрда ОКМК - "Бухоро", "Пахтакор" - "Машъал" жуфтлиги юзага келди.


"Пахтакор"га 8 рақами насиб этди.


"Машъал"га эса 9 рақами берилди.

Показано 20 последних публикаций.