Муслималар гулшани


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ! Каналимизга хуш келибсиз ! Канал фақат муслималар учун ☝

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🕌Альхамдулиллахи роббийл аьламийн..🕌



🕌🌷18 минг оламни яратган Аллоҳ Субҳанаҳа ва Таолога бехисоб ҳамду санолар бўлсин.

🕌🌷Икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллоллоҳу Алайҳи ва Салламга дуруду саломлар ёғилсин.

🤲Я Роббим!
Тилларда достон марҳаматингни, раҳматингни, авфингни ҳаққимизга тилаймиз.

🤲Росулимиз Мухаммад Мустафо саллоллоху алайхи васалламга саловот этганларга Аллоҳнинг рах,матига ва мағфиратига сабаб ва жаннатимизга васила қилгин!

🕌🤲•Фарзандларимизни бир-бирларига меҳр оқибатли, ақли заковатда тенгсиз, тақволи, намозли қилгин.

🕌🤲•Қалбларимизни иймон билан тўлдирсин. Ўзи берган азиз неъмат-оиламизни Ўз паноҳида тутгин.

🕌🤲•Маҳшар кунида 124 минг пайғамбарларини барчамизга шафоатчи қил.

🕌🤲•Боқий дунёда Набийимиз Расуллуллоҳ хазратларининг қўшнилари каторида бўлишлигимизни Инша Аллоҳ Ўзинг насиби рўз айлагин. АМИЙН АЖМАЬИЙН!! АЛЛОХУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ аьла НАБИЙЙИНА САЙИДДИНА МУХАММАД....


@Muslimalargulshani_2


Mehribon va Rahmli ALLOH nomi bilan boshlayman.

Hamdu sano butun olamlar Parvardigori ALLOH uchundir.

Mehribon va Rahmli.
Jazo kunining Egasi-Podshoxi Sengagina ibodat qilamiz va Sendangina madad so'raymiz.

Bizlarni to'g'ri yo'lga yo'llagaysan.

U shunday zotlarning yo'liki, Sen O'zing ularga in'om qilgansan-ular g'azabga duchor bo'lmagan va zalolatga ketmagan-adashmaganlarning yo'lidir.

       A'miiiyn.
Jumlamizdan o'zi rozi bo'lsin🤲


@Muslimalargulshani_2


#ЭСЛАТМА:

Ҳар ҳолатда ҳамд айтинг!

Кофирни кўрсангиз, Ислом неъмати учун Аллоҳ таолога ҳамд айтинг. Фожирни кўриб тақво неъмати учун, жоҳилни кўриб илм неъмати учун, мусибатзадани кўриб, офият-саломатликни кўриб, хуллас, ҳар ҳолат учун Аллоҳ таолога ҳамд айтинг.


@Muslimalargulshani_2


Бир куни Иброҳим Адҳам ҳаммомдан чиққан эди, пулини сўрадилар, йўқ, деди. «Пулинг бўлмаса, ҳаммомга кириб бўладими?» – дедилар. Иброҳимга важд (Илоҳий истиғроқ, беҳудлик) келди. Охири ўзига келгач: «Нима бўлдинг?» – деб сўрадилар. Айтди: «Бўш қўл билан шайтоннинг уйи бўлган ҳаммомга ҳам қўймайдилар, Раҳмоннинг уйига амалсиз – тоат-ибодатсиз қандоқ кира олурмиз?»...

«Ҳикмат хазинаси» китобидан.


@Muslimalargulshani_2


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Uyga bitta olib qo’ygan yaxshi😅 Yana qanaqa fanlarni kiritsa bo’ladi?😅

@Muslimalargulshani_2


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!!!

Янги хафтага, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...

Хафтангиз хамда кунингиз мазмунли ўтсин!!!


@Muslimalargulshani_2


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
📿ВА БАРАКАТУҲ🌺

Хайрли тонг! Бугун
4 сентябрь, душанба
+27°+19°☀️

🍃🌸 Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар.
🌹
«У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 47 оят).
🌼
Аллоҳ бугунимизни хайрли қилсин!


@Muslimalargulshani_2




#Хадис_1010

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳнинг неъматларини гапириш шукр қилиш, уни тарк қилиш куфрони неъматдир. Ким оз нарсага шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди...»

✍Имом Байҳақий ривояти


@Muslimalargulshani_2


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Amir Temur qori bo'lgan..

@Muslimalargulshani_2


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Muslimalargulshani_2


Kitoblarni yoqib yuborish og'ir jinoyat, biroq dunyoda bundan-da og'ir jinoyat bor. U – kitob o'qimaslik.

@Muslimalargulshani_2


Har yilgidek o'tdi, ketdi yoz
bir yoshga qaridik xolos..


@Muslimalargulshani_2




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Muslimalargulshani_2


Репост из: Hamroqulova Dilafro‘z
2_5424606216686935059.pdf
1.8Мб


Сукутимиз – розилигимизни англатмайди.
Сабримиз – заифлигимизни англатмайди.
Табассумимиз – қабул этганимизни билдирмайди.
Талабимиз – муҳтожлигимизни англатмайди.
Кўринмаслигимиз – бепарволигимизни билдирмайди.
Эҳтиётимиз – хавф, қўрқувимизни англатмайди.
Сўрашимиз – жоҳиллигимиздан эмас.
Хато қилишимиз -  аҳмоқлигимиздан эмас.
Илтифотимиз – ожизлигимиздан эмас.
Балки буларнинг бари чўққи, маррага етиб олишимиз йўлидаги кўприклардир холос.


@Muslimalargulshani_2


​​Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.

Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.

Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.

Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.

Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.

Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.

Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂


@Muslimalargulshani_2


har-kuni-oqiladigan-zikrlar-va-masur-duolar.pdf
1.8Мб
Har kuni oqiladigan zikr va duolar. Manfaati tegsa duo qilib qoyasla

@Muslimalargulshani_2


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#МашаАллоҳ

5 та авлод барчалари йиғилишиб, ажойиб видео қилишибди.

Энг катта онахоннинг ёшлари 100 дан ўтибди...

Илоҳим, группамиздаги барча аёлларга шунақа ёшларга кириб, мана шундай видеолар қилиш насиб этсин🤲


@Muslimalargulshani_2

Показано 20 последних публикаций.

659

подписчиков
Статистика канала