Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 4️⃣8️⃣ кун қолди...
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонга фурсат бериб, бандалари Унинг раҳматига эришиши учун мавсумлар бердики, бу кунларда қилинган ибодат ажру —савобда бошқа кунлардан улуғроқ бўлади. Булардан энг фазилати катталаридан бири Рамазон ойидир.
Рамазон келишини қалби охират ғами билан машғул бўлган қалблар кутади. Рамазонни соғиниб кутишлик қалбдаги иймонни қувватини билдиради. Кимки Рамазон келишидан қўрқиб, оч қоламан, ишимда қийналаман, тўлиқ тутсаммикин, тутмасаммикин, деб иккиланиб турган бўлса, билсинки иймони ҳали комил бўлмабди.
Лекин, дунёсидан кўра охиратидаги ҳаётини кўпроқ ўйлаб, кетишга, узоқ
сафардан қайтишга тайёргарликни бошлаган, қийинчилик дунёсидан роҳатга боришини ўйлайдиганлар бўлса — интиқ қалблари билан Рамазонни соғиниб кутишади. Негаки мўмин қалбининг баҳори, Роббисига тоатда бўлиши керак. 11 ой хоҳлаганча еб- ичдик, ўйнаб кулдик, хато камчиликлар, гуноҳлар, маъсиятлар қилдик. Бугунгача Аллоҳ таоло руҳларимизни олмади, фурсат берди.
Иймон лаззати, тоат лаззати, Аллоҳ еттинчи осмондан нозил қилган китоб билан кўпроқ бирга бўлиш лаззатига тўла бўлган Рамазон ойи келмоқда. Бу фурсат бизни олдимизда турибди, лекин бундан ким фойдаланади, ким фойдаланмасдан чиқади, уни фақатгина Аллоҳ таоло Ўзи билади.
Эртадан Рамазонга муносиб тайёргарлик кўриш учун эслатмалар қилишни ният қилдик. Биз билан тоат тадоригини кўринг. Ахир Рамазонга 48 кун қолди...