Стартапларда вақт қиймати
Стартапларда жамоа ва бозор муаммоларидан ташқари, молиявий қийинчиликлар кўп учрайди. Кўплаб асосчиларни "Тўғри йўлдаманми ёки бошқа иш қилишим керакми?" деган саволлар қийнайди. Шунинг учун бошқа асосчилар ва инвесторлар билан доимий алоқада бўлиш муҳим. Инвестиция жалб қилиш, маблағ олиб кириш ва кучли маслаҳатчиларга эга бўлиш нафақат молиявий стабилликни таъминлайди, балки стартап учун муҳим босқичлар (milestones) белгилаш вазифасини ҳам бажаради.
Эсимда, 2021 йил баҳорида биз EBRD Ventures фонди билан Express24 учун инвестиция жалб қилиш ҳақида гаплашаяпган эдик. Инвестиция миқдори аниқ эди, шунда биз компаниямизни баҳолашни уларга топширдик. Улар берган баҳони олиб, ҳар бир ишлаган кунимизнинг қийматини ҳисоблаб чиқдик — кунига 11,500 доллар қиймат яратар эканмиз.
Бу жуда аниқ мезон эди: ҳар куни қилинаётган иш қанча қиймат яратаётганини билиб турдик. Бу рақамни билиш чалғимасликка, фокусни сақлашга ва яратилаётган қийматни оширишга йўналтиради.
@paiziev24