Бугун, 2025 йил 28 феврал, жума куни Саудия Арабистонидаги доимий равишда ой кузатиладиган Судайр ва Тумайр минтақаларида Рамазон ҳилоли кўринди. Шунга кўра, ҳижрий 1446 йилнинг Шаъбон ойи 29 кунлик бўлиб тугади.
Эртага, 2025 йил 1 март, шанба кунидан Рамазон ойи бошланади.
Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси бу ҳақда баёнот бериб, Рамазон ойи, эртага, шанба кунидан бошланишини эълон қилди.
Ўзбекистонда Рамазон ойи эртага, шанба куни бошланиши кеча эълон қилинган эди.
Аллоҳ Таъоло ушбу ойни барчамизга муборак қилсин. Бу ойдаги қиладиган ибодатларимизни, дуоларимизни қабул этсин.