Тошкентнинг қадимий Ўқчи маҳалласида жойлашган, ҳозирда Toshkent City бўлган ҳудудда бир неча йилдан бери ишламай турган, музейга айлантириб қўйилган "Орифжонбой" масжиди яна намоз ўқишга очилди. Бунгача Toshkent City'га бирон иш билан келган одамлар намоз ўқиш учун савдо марказининг учинчи қаватидаги кичик намозхонада навбат билан ибодат қилиши, ёки шаҳардаги энг яқин масжидга бориши керак бўларди.
Қадимий масжиднинг яна ибодат учун очилиши намозхонлар учун яхши қулайлик бўлди. Бунга ҳисса қўшган масъуллардан Аллоҳ рози бўлсин.
(Масжид киришига қўйилган камерадан хавотир олмай кираверса бўлади. Барибир, ҳозир ҳамма масжидларда шундай камералар бор: намоз ўқиётганимизга, ибодат билан машғуллигимизга Қиёмат куни гувоҳлик берадиганлар кўпаяётганидан хурсанд бўлишимиз керакдир, балки.)
Фақат бу масжиднинг таҳоратхонаси йўқ. Лекин масжид биноси орқасидаги пулли ҳожатхонада таҳорат олиш имкони бор. Шу тарафига ҳам эътибор берилиб, масжидга қарашли алоҳида таҳоратхона очилса, янада яхши бўларди.
Масжид манзили