#Ҳамкорлик
Куни кеча Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Акиф Марифли Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида бўлиб, театр директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов билан учрашди.
Ташриф давомида Озарбайжон Маданият Маркази вакиллари театрнинг тарихи ва бугунги фаолияти, ижодий жараёнлар билан ҳам яқиндан танишишди.
Шунингдек, Акиф Марифли суҳбат жараёнида келгусида икки давлат маданият ва санъатини ривожлантириш йўлида кўплаб лойиҳаларни амалга оширишдаги бу каби ҳамкорлик давомий бўлишини таъкидлаб ўтиб, Маданият маркази номидан театр жамоаси учун эсдалик совғаларини топширди.
https://t.me/Muqimiyteatruz

Маълумот учун, Марказ Озарбайжон халқининг умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев номини олган бўлиб, Озарбайжонннинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида фаолият кўрсатади. Маданият Марказида Ҳайдар Алиев музейи,Озарбайжон тарихи ва давлатчилик музейи, кутубхона, курс ва тўгараклар фаолият олиб боради.
https://t.me/Muqimiyteatruz