🔮Munajjimlar Bashorati🔮


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эзотерика


♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эзотерика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дўстлик…

Энг яхши кўрган дўстингизга жўнатинг!

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Имунитетни табиий йўл билан оширинг

• 50 грам ёнғоқ
• 50 грам кешу
• 50 грам бодом
• 50 грам майиз
• 50 грам ўрик
• 50 грам ошқовоқ уруғи

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

6 февралда олис манзилга хизмат сафари билан жўнашингиз кутилмоқда. Сафар сизга ҳар жиҳатдан манфаат келтиради. Бугун бажарадиган майда юмушлар ҳам сизга даромад ҳадя этишига шахсан гувоҳ бўласиз. Ҳуқуқий мавзудаги ишларингиз бўлса, уларни кейинга суринг. Ҳозирча бундай ишларни амалга оширишга тайёр эмассиз. Оилада айрим ташвишли лаҳзалар юзага келиши мумкин. Эҳтиёткорона ҳаракатлар содир этинг. Ўзингизни ўзингиз боши берк кўчага олиб кириб қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Яқин ўтмишда бажарган ишларни, қабул қилинган қарорларни яна бир карра ёдга олинг, мулоҳаза қилинг. Агар ўзгартишлар киритиш лозим бўлса, ҳалиям кечмас. Албатта ўзгартиринг. Молиявий масалада омад сиздан юз ўгирмайди. Қўлингизга албатта пул келиб тушади. Фақат шахсий бизнесингиз гуркираётган бўлсагина катта ишларга қўл уришингиз ва катта пул тикишингиз мумкин. Саломатликни мустаҳкамлаш ёки сурункали хасталикка қарши навбатдаги муолажаларни олиш истагида бўлсангиз, малакали врач маслаҳатига суянинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 феврал куни чигал вазиятда қолишингиз эҳтимоли бор. Бироқ ваҳимага тушиб дуч келгандан ёрдам сўрайверишингиз нотўғри. Сабр қилишингиз лозим. Чунки муваффақиятга эришиш учун сизда имкониятлар бир талай. Улардан унумли фойдаланинг. Пулингиз кам бўлса, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Шахсий ҳаётингиз бугун сокин ва қувончли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ошқозон тизимингизни зўриқишлардан эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Жамиятда обрўйингиз, ўрнингиз юқори даражада бўлмаса, сира ташвиш чекманг. Ишхонадаги обрўйингизни кўтариш пайида бўлинг. Раҳбарларингиз сизга ишониб йирик лойиҳаларни тақдим этмоқчи. Ўшалар билан банд бўлинг ва зинҳор чалғий кўрманг. Рўзғордаги ташвишларга барҳам бериш учун қатъиятлилик зарур бўлади. Кечқурун хонадонингизга яқин танишлар меҳмон бўлиб келиши кутилади. Саломатликни асранг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажа, профилактика масалаларини унутиб қўйманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

6 феврал куни азалий орзуларингиз бирин-сирин ҳақиқатга айлана бошлайди. Ўзингизни руҳан кучли ҳис этасиз. Фаолиятингизни кенгайтириш ҳаракатига тушишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Яқин дўстлар, инсонларга нисбатан асло қўпол муносабатда бўлмаслигингиз тавсия қилинади. Арзимас кўнгилсизликлар сабаб жанжал кўтаришга шошилманг. Кечқурун кўп таом истеъмолидан тийилинг. Имконингиз бўлса, ёши улуғ, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳали узоқ йиллар елкама-элка ишлашингиз зарур бўлган инсонлар билан илиқ муносабатларни сақлаб қолинг. Янги танишувлардан воз кечинг. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг куни туғади. Мақсадлар, эзгу ниятлар йўлида олдинга қадам ола бошлайсиз. Турмушга чиқмаган қизларга эса суюклиси муҳаббат изҳор қилиш билан бирга уларнинг қўлини ҳам сўраши кутилмоқда. Оилалилар ҳаётида ҳам кечқурун ажойиб бир воқеа содир бўлади.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

6 февралда ишларингиз бароридан келиши кутилмоқда. Бугун сиз нафақат жамиятдаги ўрнингизни, балки молиявий аҳволингизни ҳам мустаҳкамлаш имконига эга бўласиз. Тажрибангиз ва янги хабарлар ёрдамида сиз янги даромад манбаини топасиз. Шахсий бизнесингиз бўлса, бу соҳада ҳам муваффақиятлар кутиб туради. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши мумкин. Сафар сизда бир-биридан илиқ таассуротлар қолдиради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар бугун янги ҳамкорларни қидириб топишлари керак. Шунда ёлғизланиб қолмайсиз. Эзгу мақсадлар йўлида илк ҳаракатларни содир этиш ҳам омадли кечади. Муҳаббатда оиласизларга янги имкониятлар эшиклари очилади. Сиз ҳар жиҳатдан сизга мос келадиган инсонни учратиб танишасиз. Лекин кечки пайт саломатлигингиз панд бера бошлаши кутилади. Шамоллаш безовта қилса керак. Эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

6 феврал куни атрофдагиларнинг турли-туман маслаҳатларига қулоқ тутиб чалғимасангиз, молиявий муаммоларни биринчи навбатда ижобий ҳал этиш имконига эга бўласиз. Бугун бошқаларга нисбатан илиқ муносабат юритинг. Айниқса, ишхонангиздаги ҳамкасблар билан муносабатларда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун сизни хизмат сафарига юборишлари мумкин. Лекин айрим ҳужжатлар вақтида тайёр бўлмаслиги мумкин. Демак, уларни тахт қилиш пайида бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз ҳийла оғир кечиши кутилмоқда. Молиявий аҳволингиз заифлашиб, заҳирадаги пулларни ишлатишга мажбур бўлишингиз мумкин. Хайриятки, заҳирада пул сақлагансиз. Акс ҳолда бугун жуда мушкул вазиятга тушиб қолган бўлардингиз. Оиласизлар муҳаббатда романтик лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Фақат бундай бахт учрашувга ўзингиз кечикмасангизгина насиб этади. Эркаклар, йигитлар учрашувга қўлларида гўзал гулдаста билан боришни унутмасинлар. Соғлиғингизни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

6 феврал куни ижод аҳли ўта фаол бўлади. Сиз ҳаётнинг энг муҳим жабҳасига оид асар яратиш имконига эга бўласиз. Агар уйдаги жиҳозлардан бирини янгилаш истагида бўлсангиз, бугун шу ишни амалга оширинг. Кечқурун қачонлардир сиз билан ҳамкорликда ишлаган дўстингиз улушингизни қўлингизга тутқазиши кутилади. Айримлар олис сафарга отланади ва у сиз учун омадли кечади. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ҳаётдан, тақдирдан керагидан ортиқ нарсани талаб қилманг. Ҳаммаси ўз йўлида ва жойида қолсин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишдаги билимларни ва малакани ошириш бугун муваффақиятли кечади. Куннинг иккинчи ярмида оилада ўта масъулиятли бир қарорни қабул қилишингиз мумкин. Туйғуларингизни ҳам янгилаш пайти етган кўринади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан мулойим муносабат юритишингиз тавсия этилади.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❄️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Пайшанба тонгингиз хайрли
бўлсин!

✨ АЛЛОҲим тонгингизни
нурафшон,
🤲 Кўнглингизни хотиржам,
✨ Юзингизни нурли қилсин,
🤲 Қалб дунёингиздаги
орзуларингиз,
✨ Ниятлариз ижобат бўлсин!
🤲 Танангизни саломатлик,
✨ Юзингизни эса табассум безаб
турсин!!
🤲 Бахт, омад, муваффақият,
меҳр-муҳаббат ҳамиша
ҳамрохингиз бўлсин!!!
🤲 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин
сизларни!!!

✨❄️ХАЙРЛИ КУН!❄️

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Картошкачиларга гитара😂

Картошка ҳақида қўшиқ айтишибди👍😁

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхшимисан синфдош,
Бормисан соғ-саломат?
Бир йўқлайин дегандим, Қилмайсанда, маломат.



。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Айнан бугун кимлардир сизни очиқчасига жанжаллашишга ундай бошласа, юз буринг-у, терс ўгирилиб кетинг. Бундай жанжаллар обрўйингизга путур етказади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлашга тўғри келса, сергакликни қўлдан берманг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда тезликни оширинг. Бўшашсангиз, пулдан қуруқ қоласиз. Кечқурун қўшниларнинг қайсидир бири сизни меҳмонга ёки худойига ўхшаш тадбирга лутфан таклиф этиши мумкин. Бардам бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 феврал куни ҳар қандай ишни бажаришда ҳам тезкорликка эътибор қаратинг. Агар кимларнингдир олдида қарздор бўлсангиз, аниқроғи, у сизга яхшилик қилган-у, уни қайтариш зарур бўлса, ҳамма ишни ташлаб бўлса-да, шу амални якунига етказинг. Рўзғорингизда жиддий муаммолар қалашиб ётган бўлиши мумкин. Уларни ижобий ҳал этиш учун мутахассис чақиришингиз керакка ўхшайди. Кечқурун кимлардир қўлингизга бир даста пул тутқазади. Бу пуллар ҳалол пешона тери эвазига топилган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Йирик лойиҳаларни четга сура туришингиз тавсия қилинади. Улар ҳозир сизга кўзланган даромадни бера олмайди. Аксинча, ортиқча пул йўқотганингиз қолади. Ишхонадаги юмушларни адо этишда ўта фаол бўлишингиз ҳамкасбларингизни ҳайратга солиши тайин. Муҳаббатда оиласизларнинг куни туғади. Сиз янги романтик танишувни бошдан кечиришингиз мумкин. Агар аллақачон танишиб улгурган бўлсангиз, романтик лаҳзаларга ошно бўласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 февралда кайфиятингизда қаҳратон совуғи акс эта бошлайди. Шахсий ҳаётингизда кўнгилсизликлар пайдо бўлиши мумкин. Ҳатто, ишга боргингиз келмай қийналасиз. Бироқ кайфият қулига айланиб қолсангиз, ёмонликдан бошқасига эришмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар яқин дўстлари билан учрашиб, кўнгил ёзиши кутилади. Саломатлигингизга эътибор қаратишни унутманг. Овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Имкон бўлса, кўча овқатидан воз кечинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз турли қизиқарли воқеа-ҳодисаларга бой бўлиши кутилмоқда. Лекин олдиндан тузган режаларингиз ҳадеганда амалга ошмай хуноб қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Биласизми бунинг сабаби нима? Сиз бир ишни якунламай, бошқасига ўтиб кета бошлайсиз. Ана шу нарса ишларингиз унумли бўлишига тўсқинлик қилади. Молиявий масалада муваффақиятлар бор, аммо кичик. Бойиб кетмайсиз, пулсиз ҳам қолиб кетмайсиз. Кечқурун қариндошлардан бири билан фикрларингиз терс келиши сабабли жанжаллашиб қолишингиз мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 февралда аёллар ўзлари учун ажойиб харидларни амалга оширади. Тўғри қиласиз. Пул бўлса бор, ташқи кўринишга эътибор қаратиш ҳам керак. Мерос, хусусий мулк билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли кечади. Кечқурун бир инсон билан танишишингиз мумкин. У келгусида нафақат дўст, балки ҳамфикрга айланиши ҳам ҳақиқатга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Агар эрталабдан эмоциянгизни жиловда тутиб тура олсангиз, кимлар биландир жанжаллашмасангиз, билингки, кунингиз аъло даражада ўтади. Ҳатто, бақир-чақир қилмаса бўлмайдиган вазиятларга тушиб қолсангиз ҳам ўзингизни идора этишга ҳаракат қилинг. Ҳурматингизни йўқотиб қўйишдан сақланинг. Ҳамкасблар билан илиқ ва самимий муносабатда бўлинг. Кечқурун оила даврасида ҳақиқий ҳашаматни чуқур ҳис этган ҳолда вақтингизни ёқимли кечиришингиз кутилмоқда.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 февралда сизни ҳурматлайдиганлар қаршисида ҳеч кимга айланиб қолмаслик учун нуқсонларингизга қарши уруш эълон қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эътиборсизликка йўл қўя кўрманг. Сиз аллақачон навбатдаги даволаниш курсини ўташингиз керак. Саломатлигингизга путур етмаслиги учун олис сафарга чиқишдан воз кечишингизга тўғри келади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида бир олам қувонч ва илиқ таассуротлар қуршовида бўлишингиз кутилмоқда. Бу ҳолат янги танишувларни бошдан кечиришингиз доирасида юзага келиши мумкин. Тадбиркор бўлсангиз, анчадан бери шахсий бизнесига эга дўстингиз билан фойдали келишувга эришасиз. Оилавий ҳаётда рашкка кенг ўрин берманг. Ҳатто, оиласизларга ҳам бўлғуси жуфтини рашк қилиш тавсия этилмайди. Бу орадаги муносабатларга путур етказади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 феврал куни руҳан бўшашган ҳолда қаршингизда пайдо бўлган яхши-ёмон вазиятларни зимдан кузатинг. Бу вазиятларга иштирокчи бўлишдан тийилинг. Танимаган одамлар даврасида қолиб кетишдан сақланинг. Молиявий муаммоларни бартараф этиш доирасида сезиларли қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Фақат бировлардан қарз олишга уринманг. Қарз сизни инқирозга юз туттиради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оилангиздагиларга нисбатан самимий муносабатда бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз унумли кечиши кутилади. Катта ишга қўл уриб, катта даромадга эгалик қилишингиз ҳақиқатга яқин. Бундан ташқари, қўшимча даромад келтирувчи ишларни бажаришга ҳам улгурасиз. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишингиз зарур. Бу сизга қўшимча қанот бағишлайди. Тадбиркор бўлсангиз, муҳим келишувлар ташкил этишдан воз кечинг. Улар сиз кутган натижани бера олмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 февралда нафақат бардошли, балки ўта кучли иродага эга инсонга айланишингиз керак. Чунки тақдир сизга шундай мушкулотларни рўпара қиладики, уларни етти ухлаб тушингизда кўрмаган бўлишингиз мумкин. Пул билан таваккал қилишдан нари бўлинг. Инқирозга юз тутасиз. Оғир меҳнат қилсангизгина, пешона тер эвазига ишлаб топган пулингиз баракали бўлади. Асабларни эҳтиёт қилинг. Ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг.

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ШУКР ЭТСАНГ ЯРАШГАЙДУР.

Туриб ҳар тонг, тирикликка шукр этсанг ярашгайдур,
Кўзинг очиб, боқиб ҳар ён, шукр этсанг ярашгайдур !

Сенга ҳар тонг қилиб эхсон,
Неча неъмат берур Холиқ,
Қараб тўймай, неча ОЛАМ, шукр этсанг ярашгайдур !

Хисоб этсанг, саноғи йўқ, неча неъмат ато этмиш,
Эгиб бошинг, қилиб тақво, шукр этсанг ярашгайдур !

Анингдек меҳрибон йўқдир,
Кечиб барча гунохингдин,
Қилур тавбанг ижобатки, шукр этсанг ярашгайдур !

Магар ёд этганинг басдур,
Солур қалбинг аро нурин,
ОЛИБ рохат, қилиб сажда, шукр этсанг ярашгайдур !

Шукр қилсанг бўлиб Дил шод, кўнгил хам покиза бўлгай,
Юзингдин нур таралгайким, шукр этсанг ярашгайдур !

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/nomakler_official


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Qizaloqlar uchun chiroyli koʻylak fasonlari toʻplami

。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
 ゚・。・
                    Kanalga aʼzo boʻling👇

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
1 ОЙДА 5 МЛНДАН 35 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰

💁🏻‍♀Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!

Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг
1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин
2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади
3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝 ёшни ахамияти йу́к
5️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади
6️⃣ Ойлик нақд ёки пластик (хохишга қараб)
7️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз
8️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади
9️⃣ Доимий Харид йуқ
🔟 Кӯчама-кӯча  юриб, нарса сотмайсиз ☝️

БАТАФСИЛ МАЛУМОТ👇

👉👉

https://t.me/+ozogyWXVgMs2NmJi
https://t.me/+ozogyWXVgMs2NmJi
https://t.me/+ozogyWXVgMs2NmJi
@Ansora_9399


АРМОН ЭКАН
ОНАМ ЭККАН
РАЙҲОНЛАР..😢


✅✍Маъмура Муҳаммад
✅✍Тўлқин Муҳаммад


❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀
#KANALGA aʼzo boʻling

💕
@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш жойингизда ташаббускорлигингиз жуда керак бўлади. Шунинг орқасидан юқори лавозимли шахсларнинг эътиборига тушишингиз мумкин. Ҳар бир майда имкониятни ҳам назардан қочирманг. Ишда масъулиятни чуқур ҳис эта билсангиз ва вазифангизга виждонан ёндашишдан тийилмасангиз, омад фақат сиз томонда бўлади. Кечқурун айрим дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 феврал куни жуда тийраклашасиз. Ҳар бир одамга қараб туриб нима демоқчилиги, нимани хоҳлаётганигача илғаб ола бошлайсиз. Бу ҳам яхшиликка. Руҳий ҳолатингиз меъёрий ҳолатга тушади. Бундай вазиятларда тоғни урсангиз, толқон қила оласиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда масалага реал кўз билан боқинг. Меҳнатдан қочманг. Шунда пул ҳам, ҳурмат-иззат ҳам бўлади. Ҳеч нарсадан камингиз бўлмайди. Саломатлигингизни эҳтиётланг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Иш жойингизда сизни эркинлик ва мустақилликдан қисишлари мумкин. Бироқ бу ишларингиз орқага кетишини таъминлай олмайди. Сиз кўзланган эзгу мақсадларга албатта етасиз. Қўл урган ишларингиз сизга кутилган даромадни албатта ҳадя этади. Куннинг иккинчи ярмида рўзғорингизда кичик асаббузарликлар юзага келиши мумкин. Баъзиларнинг билиб-билмай йўл қўйган хатосини тўғрилашда кўмаклашишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 февралда хаёлпарастликни бир четга суринг. Орзулар оғушидан чиқинг. Яратувчанликка эътибор қаратинг. Хаёлпарастликдан қанча узоқ бўлсангиз, муваффақиятли онларингиз шунча кўп бўлади. Кун мобайнида оммавий тадбирлар, дўстлар билан зиёфатлар уюштиришдан воз кечинг. Улар сизга фақат зиён етказиши мумкин. Муҳаббатда оиласизларни ҳар галгидек кечқурун романтик учрашув кутади. Организмингизни жисмоний зўриқишдан ҳам асранг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз, овқатланишингиз, бел қисмингизни яхшилашга қаратилган муолажалар олиш билан машғул бўлишингиз кутилади. Бу кўпроқ бир жойда ўтириб ишлайдиганларга тегишли десак, тўғрироқ бўлади. Ошқозонингиз ҳолати бузилишини хоҳламасангиз, овқатланиш меъёрларини бузманг, режимга амал қилинг. Бугун аёллар ва қизлар учун ташқи кўринишига зеб бериш амаллари муваффақиятли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 феврал куни асло бўшаша кўрманг. Аксинча эзгу мақсадларга етиш йўлида бор куч ҳамда имкониятларингизни ишга солинг. Оилангиз ҳақида бошқа пайтлардагига нисбатан кўпроқ қайғуринг, яқинларингизга кўпроқ меҳр беринг. Баъзилар шахсий ҳаётда сезиларли ўзгаришлар ясаши кутилади. Айрим дўстларимизнинг хонадонида янги меҳмон дунёга келиши мумкин. Умри узоқ бўлсин!

❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀
#KANALGA aʼzo boʻling

💕
@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун ишда ҳам, шахсий ҳаётда ва ҳатто муҳаббатда ҳам бой тажрибангизга суянган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Эски қадрдонлардан бири сизни энг оғир вазиятларда ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр турибди. Кун давомида сершовқин давралардан ўзингизни олиб қочинг. Кечқурун ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Ўзингиз билан хаёлан фикрлашинг, жуда бўлмаганда китоб мутолаа қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 февралда шубҳали туюлган одамлардан нари бўлинг. Турли экспериментларга қўл уришдан сақланинг. Акс ҳолда сизни кимлардир боплаб чув тушириши мумкин. Суйганингиздан меҳр ва эътиборингизни дариғ тутманг. У сизнинг ҳар бир эътибор ва меҳрингизни юқори баҳолашга ҳозир-у нозир. Кимлардир олис сафарга отланиши мумкин. Лекин бу сафарингиз сиз кутган натижани бермайди. Моддий жиҳатдан ҳам манфаат кўрмайсиз. Саломатлигингизни асранг, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ўзингизга қулай бўлган қоидалар ва режалар асосида яшашингиз тавсия қилинади. Яқин ўтмишдаги хатоларингиз ҳамда муваффақияцизликларингиздан тўғри хулоса ясаган ҳолда руҳиятингизда тартиб ўрнатинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизни бажаришда атрофдагилар фикри билан ҳам ҳисоблашишингиз керак бўлади. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитасиз. Бундан ташқари қўшимча даромад ҳам оласиз. Бардамликни қўлдан берманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

2 феврал куни жамиятда ўрнингиз шу қадар юқорилайдики, кутилмаган бахтдан ёрилай дейсиз. Ўзингизни қўлга олинг. Ёш бола эмассиз-ку! Бахтли ва қайғу онларида ўзини қўлга ола билиш ҳам қаҳрамонлик ҳисобланади. Негаки, сиз бахт ёки муваффақиятга эришсангиз, ҳасадгўйлар оёққа туради. Кўнгилсизликка дуч келсангиз, яна ўша ҳасадгўйлар йиғилиб, устингиздан кулади. Бугун ҳар қандай кўринишдаги олқиш ва мақтов, хушомадлардан ўзингизни олиб қочинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун ҳар бир одамдан камчилик, нуқсон қидираверишни бас қилишингизга тўғри келади. Худо кўрсатмасин, оғир вазиятга тушиб қолсангиз, албатта худонинг марҳамати билан вазиятдан чиқиб кета оласиз. Бунинг учун сизда куч ҳам, имконият ҳам етарли. Ўзгаларга қўпол муносабатда бўлишдан сақланинг. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Кечки пайт баъзи тадбиркорларга жуда фойдали бир лойиҳага шерикчиликни таклиф этишлари мумкин. Албатта розилик билдиринг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 февралда кун бўйи орзулар оғушида парвоз қилишингиз кутилмоқда. Агар ташқарида қиш, қаҳратон ҳукм сураётган бўлса, қалбингизда баҳор нафаси уфуради. Шахсий ҳаётингиз йўлга тушади, молиявий аҳволингиз яхшиланади, ишхонадаги ишларингиз бароридан кела бошлайди. Кечқурун уйга қайтгач, рўзғорда пайдо бўлган муаммоларга қарши курашишингиз керак бўлади. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Асабни асранг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни эҳтиёт қилинг

❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀#KANALGA aʼzo boʻling

💕@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Билмам пешонамга неларни битган,
Кимни ёдидамиз, кимдир унутган,
Ҳамиша соғиниб йўлимни кутган,
Сиздек яқинларнинг борига шукур!

Яхши хам емон хам неьмат аслида,
Турфа феьл топилгай одам наслида,
Гох қишда яшаймиз, гох ез фаслида,
Сиздек яқинларим борига шукур!

Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг.


❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀
#KANALGA aʼzo boʻling

💕
@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хали шундай келади сўраганларингиз рўёбини кўрасиз, яхши ният қилиб яхши бўлишига ишонинг!

❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀
#KANALGA aʼzo boʻling

💕
@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОИЛА ❤️

Ушбу кичик роликда жуда катта маъно бор. Ҳар бир ҳолатда аҳлингиз билан бир бутун бўлишга интилинг
!


❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀
#KANALGA aʼzo boʻling

💕
@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

31 январда тадбиркорлар рақобатчилар билан юзма-юз келишлари кутилмоқда. Аммо бу гал орангизда ёқимсиз суҳбатлар бўлмайди. Аксинча рақобатчилар ўзларини жуда сипо тута бошлашади. Ҳатто, сиздан маслаҳат ҳам сўрашлари мумкин. Молиявий масала билан тарози буржи вакиллари бошқа пайтлардагига нисбатан жиддийроқ шуғулланишлари лозим. Бу масалани то кечга қадар назоратда ушланг. Кўча-кўйда ҳам пулларингизни жуда эҳтиёт қилинг. Киссавурлар назарига тушишдан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Афсуски, чаён буржи вакиллари бугун молия масаласида муваффақиятлар шаробини тотиб кўра олмайдиган бўлиб туришибди. Қариндошлардан ёрдам сўранг. Қарз кўтаришларсиз муаммоларни бартараф этишингиз оғир кечади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда артистлик қилишингизга тўғри келади. Бугунги кун билан яшанг ва шундай мулоқот қилинг. Ана шунда орангиздаги илиқликка путур етмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

31 январ куни сизни энг омадли одам деб ҳисоблаш мумкин. Раҳбарлар танқидидан ҳам пана бўла оласиз. Нимаики ишга қўл урсангиз, хамирдан қил суғургандек осон якунлайсиз. Аммо бу ҳолат узоққа чўзилмаслиги ҳақиқатлигини эсдан чиқарманг. Суюкли инсонингиз кечки пайтга бориб қайсидир масалада норозиликларини тўкиб сола бошлаши мумкин. Шу тобда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Хотиржамликка эрк беринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун қанча ташаббускор бўлсангиз, ишхонадаги мартабангиз шунча тез ортиб бораверади. Оғир ишлар тўғри келса, қайғурманг. Ёрдам берадиганлар топилади. Молиявий муаммоларингиз хамирдан қил суғургандек осон ҳал бўлади. Сиздан фақат масъулият ва жавобгарлик ҳисси талаб этилади. Банкдан кредит олиш ниятида юрган бўлсангиз, бу ниятингиздан дарҳол воз кечинг. Саломатликни эҳтиётланг. Тўғри овқатланинг. Режимни бузманг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

31 январда уй юмушларига кўмилишингиз эҳтимоли бор. Улар шу қадар кўпки, асосий ишларни бажаришга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Кофе деган ичимликка ружу қўймаслигингиз тавсия қилинади. Саломатлигингизга путур етиши мумкин. Кечқурун оиласизлар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Айримларни ё қўшнилар, ё қариндошлар меҳмонга чақириши кутилади. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида эса чақалоқ йиғиси жаранглайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугун уйқудан уйғонганданоқ аъло кайфиятда бўласиз. Позитивлик шу қадар юқори даражада бўладики, сизни қуршаб турганларнинг ҳам дили яйрайди. Қачонлардир жанжаллашиб қолган одамлар билан бугун ярашиш имкони туғилади. Ярашганингиз маъқул. Дўстларнинг ортиқчаси бўлмайди. Кўчада эса фақат жамоат транспортидан фойдаланинг. Соғлиғингизни авайланг.

❣️┄┄┅┅✿🍃❀🥗❀🍃✿┅┅┄❣️

           🫀
#KANALGA aʼzo boʻling

💕
@ParxezTaomlar_salomatlik_ozish💕

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ❤️💝💞💖
 ゚・。・

Показано 20 последних публикаций.