ОҲУЛАР ТЎДАСИ
Улуғ алломалардан бири, подшоҳ бу уммондир, уммоннинг суви шўр бўлса,ундан оқадиган дарёларнинг ҳам суви шўр бўлади, агар чучук бўлса, дарёларнинг суви ҳам чучук бўлади деган эди. Ҳақиқатдан ҳам, подшоҳ, отага ўхшайди. Уйдаги ҳамма тартиб отага қараб белгиланади. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, болалар ҳар жиҳатдан отадан ўрнак олади, ота олим бўлса, болалар ҳам илм даъво қилишади, ота каззоб бўлса, болаларга ҳам бунинг нуқси уради. Ота шайтон бўлатуриб, фаришталикни ҳарқанча даъво қилмасин, болалар унинг сўзларидан эмас, бажариб турган ишларидан намуна олишади ва шундай ҳаёт тарзини танлашади. Халифа Умар розиаллоҳу анҳунинг улкан салтанат хукмдори эканига қарамай, кийишга бор йўғи битта кўйлаклари бўлганлигини ровийлар кўп сўзлашади. Халифа, олган маошларини етим есирларга, фақирларга, эҳтиёжманд оилаларга тарқатар экан. Эроннинг собиқ Президенти Маҳмуд Аҳмадинажот улкан мамлакат раҳбари бўлган даврларда ҳам бир умр пахол шолча ва теридан тўқилган қаттиқ ёстиқда ухлаган ва битта кийими тўзиб кетгунча, ҳечқачон иккинчисини олмаган, маошини камбағалларга тарқатган, Президентнинг турмуш ўртоғи эса мадрасада фаррош вазифасини бажарган экан. Президент мана шундай камсуқум ва оддий яшагандан кейин, вазирлар ҳам, хукумат аъёнлари ҳам ундан ўрнак олиши табиий. Шу ўринда, бизнинг раҳбарларимиз орасида шундайлари борми деган ўринли савол туғилади. Ушбу мақоламизнинг ёзилишига сабаб ҳам шу. Бор экан. Тарих саҳифаларини варақлаб, Марказий қўмита Бюросининг ғайритабиий қарорига кўзим тушиб қолди. Марказий Кенгаш Ўзбекистон Марказий қўмитаси Раиси Йўлдош Охунбобоев ўз маошини узлуксиз равишда уйга олиб келмай, етим есирларга, чор-ночор яшаётган, кунини зўрға кўраётган одамларга тарқатиб юбораётгани учун, унинг турмуш ўртоғининг шикоятига биноан, ойлигининг эллик фоизини, яъни тенг ярмини аҳли аёли ўз қўли билан олиши учун махсус қарор қабул қилган экан. Бу биз фахрланишимизга арзийдиган тарихий хужжат. Шу юрт раҳбари, шу юрт, шу халқ тимсолидир. Ўз раҳбари билан фахрланадиган миллат, ўз миллати билан фахрланадиган миллатдир. Биз , нафақат айтаётган сўзидан, балки қилаётган, бажараётган ишидан ҳам ўрнак олишимиз мумкин бўлган раҳбарларни бошимизга олиб келишини, бизга раҳбар этиб сайлашини Яратгандан сўраб қоламиз. Зеро, Юсуф хос Хожиб ҳазратлари айтади: Шерлар тўдасига Оҳу раҳбар бўлгандан кўра, Оҳулар тўдасига Шер раҳбар бўлгани афзалроқдир. Агар бу икки тўда бир бирига қарши жангга киришса, бу жангда Шер раҳбар бўлган Оҳулар тўдаси албатта зафар қозонади, деган эдилар.
МУҲАММАД ИСМОИЛ