Биз ўйлаётган ўй фикрларимиз ва сўзлаётган сўзларимиздан ташкил топганмиз. Шундай экан фойдаланаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
▪️«Менга бўлаверади» деманг, «Менга энг яхшиси керак» денг.
▪️«Чарчадим» эмас, «Дам олишим керак» денг.
▪️«Айбдорман» деманг, «Бу менга тажриба бўлди» деб айтинг.
▪️«Вақтим йўқ» эмас, «Кейинроқ бажараман» денг.
▪️«Ҳаракат қиламан» эмас, «Бажара оламан» денг.
▪️«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг, «Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.
▪️«Ҳаммаси яхши» ни ўрнига, «Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.
@Muborak_Uz