Мирзаобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва томорқадан унумли фойдаланиш орқали даромад манбаларини кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда, Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаро Азамат Хайитов хонадонида 1-сектор, маҳалла ва фуқаролари учун амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Мирзаобод туман бўлими бош мутахассиси Ғ.Усмонов томонидан томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхона ташкил этиш, кўкатлар етиштириш ҳамда асаларичиликни ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди.
Семинар давомида мавжуд томорқаларда бозорбоп маҳсулотлар етиштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қўшимча даромад топиш усуллари амалий тарзда тушунтирилди. Бу каби тадбирлар аҳоли фаровонлигини ошириш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Кирилда 💬| Lotinda 💬
Телеграм ✉️ | Веб саҳифа 🌐 | Ютуб 🎞