Янги Ўзбекистон армияси–мамлакат таянчи, халқимиз фахри!Бугун Риштон туманидаги маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар фахрийлари, кенг жамоатчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов очиб берди ва сўнгги йилларда Президентимиз раҳнамолигида Миллий армиямизни янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида фикрлар билдирди.
Байрам тадбирида Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашдек шарафли ишга ўзини чоғлаган бир гуруҳ ҳарбийларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир туман Маданият марказининг ҳушовоз хонандалари томонидан куйланган Она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар билан янада файзли ўтди.
@Milliygvardiya_Fargona