Қачон шайх ўрнидан турса, мурид ҳам туради, ўтиргандан кейин ўтиради.
Фойда. Шайхи ўрнидан турса, мурид ҳам туриши ва ўтирганидан кейин ўтириши шайхини икром этиш сира-сига киради. Баъзи инсонлар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни туришдан қайтарганлар-ку, нима учун инсонлар шайхни икром қилиб ўринларидан туради-лар?" дейишади. Мана шу саволни берганларнинг ўзлари ўринларидан турмайдилар ва турганларни маъқулламай-дилар ҳам. Бу савол илмнинг камлигидан келиб чиққан.
Агар бир ҳукмда икки томон бўлса, ишлар гўзал услубда давом этиши учун шариат уларнинг ҳар бирига нариги та-рафнинг ҳақини адо қилишга буюради. Бу Муҳаммадий шариатнинг гўзаллигидан саналади. Бу билан икки томон ўртасида муҳаббат ва ҳурмат алоқаси мустаҳкам бўлади. Шу маънода шариат бир тарафдан муридга: “Инсонларни ўз ўринларига қўйинглар” деган ҳадиси шарифга мувофиқ шайхи эҳтироми учун ўрнидан туришга буюради. Иккинчи тарафдан эса шайхга манмансираш ва кибрдан саломат бўлиши учун инсонларнинг у учун туришларини ёмон кўришини буюради. Мурид ўрнидан туришни лозим деб ҳисобласа, муршид мулойимлик билан уни ўтиришга бую-ради. Шундай қилиб ўрталаридаги чин муҳаббат ва мус-таҳкам ишонч боғлиқлиги бардавом бўлади.
Ўрнидан туришдан қайтариш борасидаги ҳадислар маълум. Ҳозир ўрнидан туриш ҳақида келган учта ҳадисни келтирамиз:
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан масжидда гаплашиб ўтирар эдилар. Агар ўринларидан турсалар, биз ҳам турар ва ҳатто у зот аёлларидан бирортасининг уйига киргунларигача ўтир-масдик" (Имом Абу Довуд 122 "Ҳилм" бобида 4775-рақамда, Имом Насоий 123 "Қасома" бобида 33-34-рақамларда ривоят қилган).
2. Икки шайх Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилишган: “Қурайза аҳлига Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу ҳукм қиладиган бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд розиял-лоҳу анҳуга одам юбордилар. Юборилган киши у зотни эшакка миндириб олиб келди. Масжидга яқинлашганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорларга:
"Саййидингизга туринглар", дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).
Ансорлар Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳуга ҳурмат кўрсатиб ўринларидан туришди. Демак, мурид ҳам мана шу набавий ҳадиси шарифга амал қилиб шайхи учун ўрни-дан туриши лозим бўлади.
3. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида аёл-лар ҳам (масжидда) намоз ўқир эди. Набий алайҳиссалом салом берганларида аёллар туриб кетишарди. Набий сол-лаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот билан бирга намоз ўқи-ган эркаклар эса Аллоҳ хоҳлаган пайтгача қолар эдилар. Сўнгра у зот турардилар ("Муснаду Абу Яъло Мавслий"да келган).
Умму Салама розияллоҳу анҳодан қилинган бошқа ри-воятда у зот бундай деган: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида у зот алайҳиссалом фарз намозида салом берган пайтларидан аёллар туриб кетишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг орт-ларида намоз ўқиган эркаклар ўтирган жойларидан қўзғал-масдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом турган пайтларида еркаклархам турар едилар.
‼️‼️‼️🚨🚨🚨
🧐🧐🧐🧐🤓🤓🤓
#ДАЛИЛ 👆
@MasnaviyMayxonasi