Мансур ЖУМАЕВ шеърлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу каналда шоир Мансур ЖУМАЕВ ижодини кузатиб бориш имконига эга бўласиз. Канал шоирнинг дўстлари, мухлислари томонидан очилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Асрим менинг

Йўқ эрур сендан сира арзим менинг, асрим менинг,
Сенга пир топмас кўнгил қасрим менинг, асрим менинг.
Ухлаётган толейимни уйғотиб қўйган ўзинг,
Кўз очиб уйғотгувчи фаслим менинг, асрим менинг.

Тоқату сабру қарор баҳш айлаган менга сенинг,
Беқарор ўйнинг, каму касрим менинг, асрим менинг.
Кўнглима кўп ғулғула солган сенинг қилмишларинг,
Айтажак назмим менинг, насрим менинг, асрим менинг.

Кулдириб йиғлатганим, йиғлатиб ўйнатганим,
Ўйнатиб ўйлатганим наслим менинг – асрим менинг.
Дам юзингни қоплади абрисиё– савдо булут,
Дам қуёш нури бўлиб ҳасрим менинг, асрим менинг.

Сенда ердан кўкка учдим, сенда кўкда ерни қучдим,
Сенда шон топди диёр – аслим менинг, асрим менинг.
Қувваи ижод билан боз одамий дунёсини
Лол этиб, қилгин яна таслим менинг, асрим менинг.

Кечдию қанча улуғ, чўнг имтиҳон, сен устувор
Кўрганинг аҳлинг сенинг–ақлим менинг, асрим менинг.
Мен аёл қошида бош эгган эсам, айб этмангиз,
Кўкни хушнуд қилди хуш васлим менинг, асрим менинг.

Қилмаган бўлсам адо қарзимни гар, сендан, кечир,
Чунки кўп қарзим менинг, қарзим менинг, асрим менинг.

Форсчадан Мансур Жумаев таржимаси




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
8-иштирокчи

ШАЙТОН

Малол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.
Маҳол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.

Хаёл шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.
Савол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.

Кўнглим қизиқ савдолар
Эритолмас муммикин?..
Аёл шаклида келма,
Таслим бўлишим мумкин.

29.06.22, Самарқанд.

✍Mansur Jumayev
🎤Dilfuza Abdurahmonova

770 0 14 155 98

🔥#ТАНЛОВ🔥

🔊 Ҳомийларимиз томонидан Мансур Жумаев шеърлари асосида «Шеър ва тасвир» 📹 🎤 🎹 энг яхши видеоролик танлови эълон қилинади.

🥇 Наврўз кунларида
битта биринчи ўрин

💵 1 200 000 сўм;

🥈🥈 иккита иккинчи ўрин

💷 700 000 сўмдан;

🥉🥉🥉 учта учинчи ўрин ҳар бири

💶 550 000 сўм билан;

🥇 ижтимоий тармоқлар (Тelegram, Facebook, Instagram ва YouTobe...)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан видео

💶 350 000 сўм билан;

ва бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифнинг «Ҳазрати ишқ» китоби билан тақдирланади;

ва бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас: яна тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари «Аkademnashr» нашриёти чоп этган «Излам» тўпламлари билан тақдирланади...

Видеороликларни @Odiljon_qizi телеграм манзилига юборасиз;

✅ танлов эълони ва видеороликларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда #шеър_ва_тасвир ҳештеги остида жойлаб бизни белгилайсиз.

Видеороликлар «Мансур Жумаев шеърлари» телеграм манзилида эълон қилиб борилади.

Ташкилотчилар томонидан энг яхши деб топилган ҳамда 👉 t.me/Mansur_Jumayev телеграм каналида энг кўп муносабат лайк 👍 йиққан видеороликлар ғолиб деб топилади.

Охирги муддат 10 мартгача


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлоа#шеър_ва_тасир
7-иштирлкчи
***
Манов осмон,
манов юлдуз,
манов япроқ,
манов қушлар
сано айтар ҳабибимга
мингта рангу минг товушда.
Манов темир,
манов тошлар
аро нафсим кўзин хушлаб,
манам борман,
ман борарман —
жон ҳовучлаб,
руҳ ҳовучлаб.
Келар,
кетар,
тинар,
шошар —
ўнг тарафим,
сўл тарафим...
ичимда бир дарё тошар:
зикри хафий,
зикри хафий.
Сассиз кишнар қайғуланиб
асовларим,
айғирларим...
улуғ севги — пинҳон севги:
ҳайқирмадим,
ҳайқирмадим.
Биз шундайин суғро, ғариб,
биз шундайин кубро, шариф,
биз шундайин ялдоли тун,
биз шундайин субҳи зариф.
Бизга бир ёр ёрдир — тамиз,
сукут бизни эш этадир:
севгимизни севгилимиз
айтмасак ҳам эшитадир.

Мансур ЖУМАЕВ
🎤Маҳфуза Бегалиева


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* * *
Олдинда бир йўл бор кўп йироқ,
тарҳини, топмадим ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.

Олдинда кўприк бор — ости жар,
билмадим ўзим не бўламан,
азизим, сен ўтгил бехатар,
азизим, сен фақат қулама!

Олдинда чаман бор,
сафо бор,
хотиржам-хотиржам ҳаво бор...
азизим,
унгача озгина
ситам бор,
зулм бор,
жафо бор...

Ишқ дедим кезиб тўрт ёғингда,
ишқ дедим,
чорладим билмайин;
азизим, сен борар боғингда
мен кутиб оларман жилмайиб!

Унгача йўл бордир кўп йироқ,
тарҳини, топмадим, ким бичган:
қиличим дамидан ўткирроқ,
сочларинг торидан ингичка.

© Мансур ЖУМАЕВ

718 0 13 7 38

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МЕН ҚАЙТАМАН

Мен қайтаман, кипригинг соясига қайтаман,
ирмоқларга – дунёнинг доясига қайтаман,
бошларини тошларга урган кекса бургутнинг
полапони кўз очган қоясига қайтаман.

Мен қайтаман, дилу ёд орасида қайтаман,
мен қайтаман, кўзларинг қорасида қайтаман,
бир қизчанинг кулгичли чеҳрасида порлагум,
бир жунунваш ўғилнинг оразида қайтаман.

Мен шундайин куюк дил порасида яшарман,
мен шундайин беғубор, норасида яшарман,
мен шундайин беқарор – тупроқ, ҳаво, ўт ва сув
ҳимматидан зарралаб бино бўлган башарман.

Англамайман қандайин туғилмоқда айтарим;
қулоғингга шивирлаб айтаётган байтларим
андозаси руҳимда яралгандир, эҳтимол,
раббим билан фалакда ваъдалашган пайтларим.

Мен қайтаман, кетди деб суюнма бир лаҳза ҳам,
ё қароқда жимирлаб ўйнамасин зарра нам,
ғам чекмагин, Сендаман – пок дилингда зиндаман;
шоирлар ўлиш учун туғилмайди, жонгинам!

© Мансур ЖУМАЕВ

2.5k 0 4 4 1.9k

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
5-ishtirokchi.


* * *
Бормисан, йўқмисан, нима фарқи бор?
Усмон Азим

Кўнгил дунёсининг қайсар чархи бор,
Баъзан тескарига айланар бунда...
Севаманми-йўқми, нима фарқи бор,
Кўргим келаётир — ҳамма гап шунда.

Соғинч лашкарининг телба тарҳи бор,
Қачон ҳужум бошлар — кундами, тунда...
Севасанми-йўқми, нима фарқи бор,
Кўргинг келаётир — ҳамма гап шунда.

Мансур Жумаев

* * *
Koʻngil dunyosining qaysar charxi bor,
Baʼzan teskariga aylanar bunda...
Sevamanmi-yoʻqmi, nima farqi bor,
Koʻrgim kelayotir — hamma gap shunda.

Sogʻinch lashkarining telba tarhi bor,
Qachon hujum boshlar — kundami, tunda...
Sevasanmi-yoʻqmi, nima farqi bor,
Koʻrging kelayotir — hamma gap shunda.


✍ Mansur Jumayev
🎤Gulruh Eshonqulova

788 0 15 7 28

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан бутун дунёдаги барча ўзбекистонликларни қутлаймиз!

ОТА ЮРТ
 
Отамсан,
хизматингга
қодир бўлиб борарман.
Гўрўғлихон,
Алпомиш
ботир бўлиб борарман.
 
Широқ каби ҳийлагар,
моҳир бўлиб борарман,
лайли кўзларинг ҳаққи,
тоҳир бўлиб борарман.
 
Борарман Кубро бўлиб,
ҳофизи туғро бўлиб.
Темурхон бобо бўлиб,
Бобур бўлиб борарман.
 
Ёв бошига харсангдай
оғир бўлиб борарман.
Ё ватан деб,
ё ҳақ деб,
зокир бўлиб борарман.
 
Ватанни севмоқ, магар,
иймондан, демасмилар;
Ҳақ қошига мен нечук
кофир бўлиб борарман?!

✍Мансур Жумаев

🎤 Муҳаммадали, укажон, дард кӯрманг, раҳмат!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
4-ishtirokchi

Qahramonova Zarina

1k 0 4 41 31

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
5- иштирокчи

© Муаллиф: Мансур Жумаев
🎤 Гулноза Алимжонова

Видео: "Юсуф ва Зулайҳо"


@Mansur_Jumayev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
4-иштирокчи
Shokirova Zahro

1.1k 0 13 20 38

Ertangi taqdimotimiz Milliy Gvardiya Ma’naviyat va ma’rifat markazi binosida boʻlib oʻtadi.

Kirish rasmdagi binoning orqa tomonidan.

Lokatsiya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
3- иштирокчи

🎤Гулноза Ҳасанова


ШАЙТОН

Малол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.
Маҳол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.

Хаёл шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.
Савол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.

Кўнглим қизиқ савдолар
Эритолмас муммикин?..
Аёл шаклида келма,
Таслим бўлишим мумкин.

29.06.22, Самарқанд.


🔥#ТАНЛОВ🔥

🔊 Ҳомийларимиз томонидан Мансур Жумаев шеърлари асосида «Шеър ва тасвир» 📹 🎤 🎹 энг яхши видеоролик танлови эълон қилинади.

🥇 Наврўз кунларида
битта биринчи ўрин

💵 1 200 000 сўм;

🥈🥈 иккита иккинчи ўрин

💷 700 000 сўмдан;

🥉🥉🥉 учта учинчи ўрин ҳар бири

💶 550 000 сўм билан;

🥇 ижтимоий тармоқлар (Тelegram, Facebook, Instagram ва YouTobe...)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан видео

💶 350 000 сўм билан;

ва бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифнинг «Ҳазрати ишқ» китоби билан тақдирланади;

ва бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас: яна тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари «Аkademnashr» нашриёти чоп этган «Излам» тўпламлари билан тақдирланади...

Видеороликларни @Odiljon_qizi телеграм манзилига юборасиз;

✅ танлов эълони ва видеороликларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда #шеър_ва_тасвир ҳештеги остида жойлаб бизни белгилайсиз.

Видеороликлар «Мансур Жумаев шеърлари» телеграм манзилида эълон қилиб борилади.

Ташкилотчилар томонидан энг яхши деб топилган ҳамда 👉 t.me/Mansur_Jumayev телеграм каналида энг кўп муносабат лайк 👍 йиққан видеороликлар ғолиб деб топилади.

5.1k 5 119 30 43

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tangriga maktublar
Mansur Jumayev
🎤Erkin Bozorov


* * *
Шароблар ичилди, хум қолди, жоним,
Денгизлар қуриди, қум қолди, жоним.
Асрлар яшалди, фақат ёдимда
Сен билан ўтган бир зум қолди, жоним.

Агарчи ичимда вулқоним тирик,
Агарчи тилимда қалқоним тирик,
Валекин оғзимда талқоним тирик,
Валекин тишимда мум қолди, жоним.

Бошимдан ўтдилар фалокатларим,
Туғилиш, уйғониш, ҳалокатларим,
Хоразмий хатларим, суғдий хатларим...
“Дол”у “зол”, “лом” билан “мим” қолди, жоним.

Нобино кўрларим бинодай ўтди,
Синодай зўрларим Синодай ўтди,
Бир ярим соатлик кинодай ўтди...
Топинмоғим учун ким қолди, жоним?!

Саволми, жавобми бўйла боқишинг,
Муғнинг роҳибидай олов ёқишинг?..
Жавоб бермасанг ҳам майли, хоҳишинг,
Сендан катталар ҳам жим қолди, жоним.

Шароблар ичилди, хум қолди, жоним,
Денгизлар қуриди, қум қолди, жоним.
Асрлар яшалди, фақат ёдимда
Сен билан ўтган бир зум қолди, жоним.

2023 йил 5 февраль

Рассом: Акмал Нур.


ГУМАНИТАР ЁРДАМ

Туркиянинг Хатай вилоятида зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам беришда қатнашган ҳамюртимиз катта лейтенант Шоҳрух Саидовга бағишладим.

Қайдадир фалокат қўпса ногаҳон,
Инсонга айланар жамики инсон.

Бутун борлиғидан айрилар кимдир,
Топган бойлигидан айрилар кимдир.

Кимдир айрилади оёқ-илгидан,
Болалар айрилар болалигидан...

Офат чангал солиб турса оламга,
Ёрдам қўлин чўзар одам одамга.

Ёки томоқ берар, ё кийим-кечак,
Ёки дори-дармон улашар бешак.

Ё ёвқур йигитлар, қизлар — расида,
Боргай қутқарувчи қиёфасида.

Менинг на либосу на бойлигим бор,
Фақат яшалмаган болалигим бор.

Бермоққа бор фақат шу бегуноҳлик...
Ва севгим
Ва шеърим
Ва хайрихоҳлик!

2023 йил 8 март


"Мансур ЖУМАЕВ шеърлари" kanali uchun @TGStat'dan yil natijalari

Показано 20 последних публикаций.