#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
38-қисм
Паризода вақти вақти билан оғриқ қолиб дадасининг танишлари ёрдамида топган йўлланмаси орқали санаторияларга бориб даволаниб келарди.
Паризодани шундай кунлари бўлардики оғриқ забтига олиб ҳеч қандай оғриқ қолдирувчи дори ёки укол таъсир қилмасди. Ота она қизини атрофида қўлидан ҳеч нарса келмаслигидан азият чекишарди.
-Она қизим сен кучлисанку бу дардни енгасан.
Ҳамид ака қизини олдидан кетмай унга қараб ўтирарди. Дилзодани ҳам ўз қизидан аъло кўрарди. Паризодага бермаган мехрини шу набирасига берарди. Дилзодани болалиги бор эди. Отаси бўлмаса ҳам уни еру, кўкка ишонмайдиган бобоси бор эди.
Паризода вақти вақти билан оғриқдан ҳушдан кетиб қолар, уч тўрт кун танаси фалажланиб ётиб қоларди. Шунда ҳам Аллоҳдан хайрлисини сўрарди.
-Аллоҳим агар шу дардим менга хайрли бўлса розиман. Агар тузалишим хайрли бўлса ўзинг қўллаб юбор. Барчаси сенга осон. Бўл десанг бўлгувчидир.
Жуда кўплаб даво чоралари кўрилгач Паризода бироз дардлардан қутиларди. Бир ёки икки ойдан сўнг яна оғриқлар забтига оларди. Оғриқ жуда кучлилигидан Паризода жудаям озиб кетганди.
✨✨✨
-Паризода сен Элёр билан қонуний ажрашганмидинг?
Ҳаёти энди изига тушай деганда дадасининг дўстини гапи Паризодани сергаклантирди.
-Йўқ.
-Бу қанақаси, у қонуний яна уйланяптику.
-Мен у билан ажримга борганим йўқку.
-Тушунарли.
Элёр пул ёрдамида Паризодасиз ҳужжатларни тайёрлаб ажримга эришганди. Аммо бу иши қимматга тушди.
Паризода анча мунчани таниб улгурган, қолаверса маслаҳатдошлари бор. Жим қараб турмади.
-Муяссар яхшимисиз?
Улар тенгдош бўлганликлари учун сенлаб ҳам сизлаб ҳам гаплашишарди.
-Яхши, ўзиз қандай?
-Элйпр менсиз ажримни ҳал қилибди.
-Шунақаям бўладими?
-Ҳа бўларкан. Аммо мен уни судга бераман.
-Нега?
-Биз учун йўқ мен учун эмас, ҳеч бўлмаса қизи учун нимадир қилсин. Оталик қилмаганига яраша
-Буни тўғри ўйлапсан.
Паризода жим турмади Элёрга қўнғироқ қилиб ажримни қонунан ҳал қилмасанг судга бераман деди.
-Сен мени қўрқитяпсанми?
-Қандай тушунсангиз.
-Нима хоҳлайсан мендан?
-Қизимни номига уй олиб берасиз.
-Эсингни едингми?
-Йўқса имзони тушизда кўрасиз.
-Ооо анча дадил бўлибсан.
-Хайр.
-Ман уйда яшамаганман сан билан, дадангга айтаман буниз фохишалик қилган. Шу сабаб ман кетганман деб.
-Бемалол айтаверинг. Манга дадам ишонадилар. Қаёқдаги ваъдабоз сабаб қизларига гаоирмайдилар.
Икки уч кун Элёр дағдаға қилиб юрди. Ахийри беш минг доллар бераман деди.
-Пулни олиб нима қилсанг қил. Ман уйланяпман.
-Пул қўлимга теккач имзо қўяман. Кейин тўрт томониз қибла.
Элёр ўгай отаси орқали пул ва ҳужжатларни бериб юборди. Паризода пулни олгач ҳужжатларга имзо чекди. Шундай қилиб қонуний ажрашишди.
-Қизим бу пулларни олиб нима қилардинг?
-Дада менга қилган тухматларига бу кам аслида.
-Майли ўзинг биласан.
Паризодага Ҳамид ака тўққиз сотихли ер олиб берди. Ўша ерда Ҳамид ака билан биргаликда Паризода икки этажли уй қура бошлади. Ўзини ҳам топиши яхши бўлганига иморат тезликда қад кўтарди.
-Жуда чиройли уй бўлади насиб бўлса.
-Плани ҳам зўр тузилган.
Паризода шу уйга қараб янада серҳаракат бўлоб қолар, дардларини бироз унитарди.
✨✨✨
Ҳожи аммалар аралашмаса бўлмаслигини тушинишиб Ҳамид акани уйига боришди.
-Ҳамид бу нима аҳвол, келинни олиб келишни ўйламадиларингми?
-Опа неча бора бордик келмади.
-Бир йил бўладими яқинда?
-Ҳа.
-Биз ўзимиз олиб келамиз.
Икки амма Ҳуснидаларникига бор узоқ баҳслашивдан кейин Ҳуснидани Муродни олдига қайтариб олиб келишди.
-Уруш ҳамма оилада бўлади. Энди ёшлик қилмай аҳил яшанглар. Ўртада бола бор.
Ҳуснида индамай бош эгди. Уйга қайтгач эса аввалгидан баттар бўлиб келганди. Энди Дилзодани ошкора жеркиб ташларди.
Давоми бор...
Давомини бугун жойлаймиз биздан узоқлашманг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @Manoliso 🧢