Rustamjon Ummatov va uning ijodi 📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


• 2 ёлғон – 1 қасам:
Биров айтганни такрорлаш – қалам аҳли учун инқироздир.
• Китоб ёзганнинг нон ейиши ҳам, калтак ейиши ҳам бор гап.
Админ: @Concorde_100

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


​​Бонапарт 1802 йили 19 майда таъсис қилган “Фахрий Легион” орденининг анчагина суюнчи пули бор эди. Бу жасорат нишони ўшанда ҳам, ҳозир ҳам Франциянинг энг юксак мукофоти саналади. Бу орден билан хорижий фуқаролар ҳам тақдирланадики, “Фахрий Легион”нинг ажнабий нишондорларидан бири (афғонистонлик дипломат, марҳум Зоҳиршоҳнинг Франция ва Швейцариядаги элчиси) Саид Исломбек эди. Саид Исломбек (айрим манбаларда – Усмонбек) бизнинг ватандошимиз, Қўқон хони Худоёрхоннинг набираси бўлади. У 1888 йили Тошкентда таваллуд топган, Оренбург ва Москвада ўқиган, дипломатия соҳасида ярим асрдан ортиқ ишлаб, 1983 йилдан буён Париждаги Пер ла Шез қабристонида мангу уйқуда. “Фахрий Легион” орденини 1961 йилда Саид Исломбекнинг кўксига дўсти – Бешинчи Франция республикасининг президенти Шарль де Голль ўз қўли билан тақиб қўйганди.
“Фахрий Легион” Наполеон Бонапарт номи билан боғлиқ бўлса, ушбу орден нишондори Саид Исломбек ҳам, унинг бобоси Худоёрхон ҳам Олтинбешикка авлод эдиларки, ўша афсонавий гўдакни Бобур наслидан экани ривоят қилинади...

📖 «Бобуршоҳ ва Наполеон»
© Рустамжон Умматов


Telegram | Facebook | Wikipedia


#Халқаро_эътироф

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Францияда шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланган “Фахрий Легион” ордени билан тақдирланди.

🗓 2025 йил 12 март. Париж.

@Maktub_Gazeta


​​Шундай тоифа борки, уларни Аллоҳ “одам кўпайсин учун” (Қосим шайтон ибораси) яратиб қўйган. Қаерда икки киши ғижиллашгудай бўлса, лаҳзадаёқ ўша жойда ҳозиру нозир бўладилар. Бир-бирини лой-тупроққа белаб, оғзи-бурни қонга бўялган жанжалкашлар ҳолидан яйраб-яйраб ҳузурланадиларки, асти қўяверасиз. Ва унутмангки, бу тоифага мансублар кучлининг ёнини олиб, кучсизга тош отишлари аниқ. “Томоша”ни яқиндан кўриш учун бир неча оёқларни ғарчча-ғарчча босиб, пастак елкаларни қаттиқ-қаттиқ туртганча, “ринг” сари интиладиган ҳам худди ўшалардир. Камқувват бечоранинг ноҳақ экани ҳақида оғзидан кўпик сочади, калтак еганни ёқласангиз, ёқангиздан тутмоғи тайин. Бундай зотларнинг қорни тўқ бўлса-да, кўнгли оч: бу ғайриоддий очликнинг сабаби шундаки, бахиллар ҳатто олий маълумот олган бўлиши мумкин, лекин маънавий эҳтиёжи қонмаган, яъни руҳий озуқага муҳтож. Хуллас, оч баччағардан қоч баччағар, деб ўшаларга айтадилар. Бунақа бахилларга яқин юрмаслик, аксинча, узоқ турган афзалдир.
Эътибор берган бўлсангиз, қуёш ботар маҳалда кишининг сояси бўйига қараганда неча ҳисса узайиб кетади. Бахил кимса сояси етган жойни ўз мулки ҳисоблайдики, бу “мулк”дан бирор қаричини боса кўрманг, балога қоласиз, ундан кўра, салқини беминнат бақатерак минг карра афзал. Ташна бўлсангиз, бахилнинг қудуғидан сув ича кўрманг: нўхатдай бир жуфт тошни тилингиз остига ташланг-да, шимиб юраверинг, фақат тошчаларни нариги кўчадан оласиз...

📖 «Қора лола»
© Рустамжон Умматов


(«Қотилларни қолдириб доғда» тетралогиясининг 2-китобидан.)

Telegram | Facebook | Wikipedia


Наманганда "Бобуршоҳ ва Наполеон" китоби қаерда сотилиши ва нархи ҳақида каминадан кўп сўрашади.

Жавоб:
@Bookuz_Namangan – 49 000 (10 мартгача 15% чегирма: 41 000)
@Iqro_kitob – 55 000

Манзил: Наманган шаҳри, Чорсу.

P.S. Шунингдек, бу дўконларда Рустамжон Умматов қаламига мансуб ва таржима қилган "Ғазнаи Намангон", "Унутмас мени боғим", "Икки Диана", "Жаллод чангалидаги ошиқлар", "Наполеоннинг жосуси", "Наполеонзода", "Олтин касофати" асарлари ҳам сотувда бор.

@Maktub_Gazeta






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Namangan_TV

“Бобуршоҳ ва Наполеон” китобининг тақдимоти: 27.02.2025.

@Maktub_Gazeta


"Namangan haqiqati", 05.03.2025.

@Maktub_Gazeta




​​#Adabiy_sana

3 март – Халқаро ёзувчилар куни

Интернет маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб 150 дан ортиқ тилда ижод қилувчи 200 мингга яқин профессионал ёзувчи-шоирлар мавжуд. Қалам аҳли қадимдан ўзларига аталган умумий кун бўлишини хоҳлашган. Уларнинг бу истаги 1986 йилдагина амалга ошиб, ўша йили январда ПЕН-клуб (Лондон) томонидан 3 мартни халқаро ёзувчилар куни этиб белгиланган эди.

P.S. Бу ерда, PEN (қалам): P – poet (шоир), playwright (драматург), Е – essayist (эссечи, очеркчи), N – novelist (новелланавис, романнавис).

Telegram | Facebook | Wikipedia


​​Бир оилада икки шоир: эр – устоз, аёл – шогирд. Беихтиёр хаёлга Амирий ила Нодирабегим келадилар: зоти олийлари – устод, маликайи олия – толиба, икков ҳам шеърият шайдоси.
Айни муқоясага чуқурроқ киришнинг ҳосили чиқиб, камина газетхонга айтгулик гапни топгандай бўлдим. Нодира ҳам, Зулфия ҳам 29 ёшда ва икки фарзанд билан бева қолишган. Икковларига ҳам умр йўлдоши устоз бўлиб, қайта турмуш қурган эмасдилар. Бу икки оила ва тўрт тақдирда 122 рақамининг такрорланавериши ажаб: ё тасодифга, ё сирга ўхшаб кетади.
Амирий (Амир Умархон) 1787 йилда, Ҳамид Олимжон 1909 йилда туғилган, орадаги фарқ – 122 йил. Амирийнинг вафотидан (1822) Ҳамид Олимжоннинг ҳалокатигача (1944) – яна 122 йил. Иккала шоир ҳам ёруғ оламда 35 йилдан умр кўришган. Нодирабегим таваллудидан (1792–1793) то Зулфия туғилгунча 122 йил ўтди ва улар умр йўлдошидан айрилган саналар орасидаги (1822–1944) тафовут ҳам 122 йил. Бу эр-хотин ижодкорларнинг ёшдаги фарқи тағин бир хил: Нодира – Амирийдан, Зулфия – Ҳамид Олимжондан 6 ёш кичкина...
Ушбу рақамларни илмий-адабий қимматга эга дейиш қийин. Лекин ҳар ҳолда билиб қўйдик-да.

© Рустамжон УММАТОВ

P.S. Сабоқдошларининг таъкидлашича, бу маълумотлар муаллифнинг талабалик давридаги топилмаларидан бўлиб, кейинчалик ёзилган “Қаламларига ҳасанот” мақоласидан олинди.

Telegram | Facebook | Wikipedia


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тақдимот: 27.02.2025.

@Maktub_Gazeta


"Namangan haqiqati", 01.03.2025.


#Institut_Kengashi

Ўзи ўқиган олийгоҳ билан фан, таълим ва маданият соҳаларидаги узоқ йиллик самарали ҳамкорлиги ҳамда илмий-тадқиқот ишларига қўшган амалий ҳиссаси учун Рустамжон Умматовга Наманган давлат педагогика институтининг ФАХРИЙ ПРОФЕССОРИ унвони берилди.

🗓 2025 йил 28 февраль.

@Maktub_Gazeta


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ФАСЛИ БАҲОР ва ШАҲРИ РАМАЗОН муборак!

@Maktub_Gazeta


#Kitob_taqdimoti

Кеча – 27 февраль куни Наманган давлат педагогика институтида адиб ва таржимон Рустамжон Умматов қаламига мансуб “Бобуршоҳ ва Наполеон” асарининг оммавий тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Салкам уч соат давом этган адабий анжуманда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, Президент Халқ қабулхонаси вилоят бўлими раҳбари Баҳодир Юсупов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Оппоқов, институт ректори Баҳодир Ҳусанов, генерал-майор Умматали Шамсиев, НамДУ профессорлари – Қодиржон Носиров ва Сайдумар Сайдалиев, ёзувчи-шоирлар – Содиқ Сайҳун, Боқий Мирзо, Зиёвиддин Мансур, Ўктамой Холдорова, Абдумуталлиб Қосимов, Муҳаммад Вали, ўқитувчи ва талабалар, адибнинг оила аъзолари иштирок этишди...

@Maktub_Gazeta



Показано 17 последних публикаций.