Репост из: Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
#Мулоҳаза
Нега ўқувчилар доска олдига чиққанда ҳаяжонланади?
Ҳеч Россия телеканалларида эфирга узатиладиган «Лучше всех» кўрсатувини кузатганмисиз? У ерга асосан талантли болалар олиб чиқилади.
Мен кўрсатувни кузатиш давомида бир нарсага гувоҳ бўлганман. Яъни рус болалари камера қаршисида ҳеч қандай ҳаяжонни ҳис қилмайди. Бунга Россияда бўлган пайтларимда ҳам бир неча бор гувоҳ бўлганман. Ҳақиқатдан ҳам уларда умуман ҳаяжон йўқ.
Бизнинг ўқитувчилар эса дарс давомида ўқувчиларни савол-жавоб қилиш учун шунчаки доска олдига чиқариши билан энг аълочи ўқувчи ҳам ҳаяжонланганидан гапларини йўқотиб қўяди. Камера қаршисида ўзларини қандай тутишини айтмаса ҳам бўлади. Рус болаларидан эса ҳаяжон тугул, ўқитувчининг ҳам ҳаёлига келмайдиган жавоблар чиқади.
Ҳўш бунинг асл сабаби нимада бўлиши мумкин?
Бунинг сабаби шундаки, биз болаларни ёшлигиданоқ чизган чизиғимиздан чиқмаслиги, фақат бизни айтганимизни қилиши учун уларни қўрқитиб назоратда ушлаб туришга ҳаракат қиламиз.
Кўпчилик оналар одатда фарзанлари уларнинг айтганларини қилишмаса яхшилаб калтаклашади ёки отанга айтаман деб қўқитишади ёки бўлмаса омборга қамаб қўйишади.
Бу йўл билан фарзандимни қаттиқ назоратда ушлаб турибман, яхши тарбия беряпман деб ўйлайди. Бола ёшлигида ўзи тушуниб етолмаган нарсалар ҳақида сўраганда эса, жавоб беришга эринчоқлик қилган ота-оналар осонгина «ишинг бўлмасин», «ақлинг етмаган нарсаларга аралашма», «яна савол берсанг калтаклайман» деб ўзларини олиб қочади.
Ундан ташқари агар бола бирор буюмга эҳтиётсизлик оқибатида зарар етказиб қўйса ҳам мактабда ким биландир урушиб келса ҳам, ёмон баҳо олса ҳам болага нисбатан қандайдир жазо чораси қўлланилади ёки аксинча уларнинг ютуқларига умуман эътибор бермайди.
Натижада эса бола хато қилишдан қўрқиш у ёқда турсин дахшатга тушишни бошлайди. Ҳаммаси мана шундан бошланади. Бунинг оқибатида болада хато қилиши билан стрес ва ҳаяжон авж ола бошлайди. Оқибатда унинг онг остида ҳеч қачон ҳато қилмаслик ва агар хатоликка йўл қўйган тақдирда уни муқаррар жазо кутиб туриши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар мухрланиб қолади.
Натижада эса бола доим нимадандир қўрқиб яшашга ўрганиб қолади. Болалардаги қўрқув ҳолати оз-озидан журатсизликни юзага келтиради. Чунки бунда болакайнинг иродаси сусайиб, ўзига нисбатан ишончи йўқолади.
Бола вояга етганда ҳам бу фикрлар унинг ҳаёлидан ҳеч қачон кетмайди. Кейинчалик бу жараён мактабда ҳам давом эттирилади. Болалар қўрқув орқали назоратда ушлаб турилади. Худди шунинг учун юқори синф ўқувчиси ҳам доска олдига чиққанида ҳаяжондан гапини тополмай, юзи қизариб тураверади.
Рус болалари эса жуда эркин. Сабаби руслар фарзандларини арзимаган хатолари учун ҳам жазолайвермайди. Шунинг учун уларда қўрқув йўқ. Энг муҳими улар болаларининг мактабдаги ҳар бир хатти-ҳаракатларини, олаётган баҳоларига жиддий эътибор қаратиб, доимий равишда рағбатлантириб боради.
P.S: Буларнинг бари шахсий кузатувларим.
👉Xalq ta'limi Info