Репост из: Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
#Таклиф
Таълим сифатига бўлган талабни кучайтириш керак, аммо шунга яраша маош ҳам керак
Халқ таълими тизимига малакали педагог кадрларни жалб қилиш учун биринчи навбатда яхши маош керак. 1000 доллар ойлик фақат сўзда эмас, амалиётга ҳам кўчиши керак. Ҳозирги маошга ҳукумат қўяётган талабга мос тушадиган фидойи кадрлар келишини кутиш утопия.
Тизим тубдан ислоҳ қилиниши керак. Биргина ойлик маошни ошириш масалага ечим бўлолмаслиги аниқ, шунинг учун маош билан бир қаторда талаб ҳам шунга яраша бўлиши керак.
Ўқитувчилар маошини малака тоифаси бўйича табақалаштириш ҳам тўғри йўл эмас деб ўйлайман. Чукни шундай ўқитувчилар борки, биринчи ёки олий тоифали бўлишига қарамай ўқувчиларга етарли билим беролмайди. Чунки у каби ўқитувчиларда билим бор аммо методика йўқ бўлиши мумкин.
Менимча, ўқитувчининг ҳозирги кундаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳеч бўлмаганда 7-8 млн бўлиши керак. Ва бу маошлар унинг малака тоифасига қараб эмас, дарс бераётган синфдаги ўқувчиларнинг билим даражасига қараб белгиланиши керак.
Ўқитувчи дарс бераётган синфдаги ўқувчилар билимини мониторинг қилиб бориш эса муаммо эмас. Буни бемалол ДТМ билан ҳамкорликда амалга оширса бўлади. (ҳозирча бундан бошқачароқ йўл кўринмаяпти)
Ўқитувчи яхши билим бероляптими демак маоши юқори бўлиши керак. Яхши билим беролмаса аксинча. Мисол учун, инглиз тили ўқитувчиси дарс берадиган синфдаги ўқувчиларнинг ҳеч бўлмаганда 30-40 фоизи инглиз тилида ўзини таништиролмаяптими демак ундай ходимлар билан хайрлашиш керак. Тоифа ёки қандайдир кўринишдаги турли хил сертификатлар орқали ўқитувчиларга баҳо бериш тўғри йўл эмас.
Юқори маош олиш имкониятига эга бўлган ўқитувчиларни турли синовлардан ўтказиш, улардан ҳужжатлар талаб қилиш, қандайдир йўллар билан сертификатлаш, ҳар бир босадиган қадамини ўлчаб бериш шарт эмас.
Яхши ходимни вақттида мукофотлаш керак. Бунинг учун юқорининг тавсиясини кутиш, етишиб бўлмайдигандек кўринган талабларни кескин камайтириш керак. Энг юқори эътибор фақат таълим сифатига қаратилиши зарур.
Бўлар-бўлмас лойиҳаларга сарфланаётган пулларни мактабни моддий техника базасини янгилашга сарфлаш керак. Бир синфдаги ўқувчилар сони Президент мактабида 24 нафар, оддий мактабда эса 40 нафаргача бўлиши адолатдан эмас. Таълим сифати синфдаги ўқувчилар сонига боғлиқ эмас деб ўзимизни овутишни ҳам бас қилайлик.
Ислоҳотми, демак буни тубдан амалга ошириш керак. Бюджетда пул йўқ деб таълим масаласини кейинги ўринга қўйишда давом этсак, таълим ҳали жуда кўп маротаба тажриба синови майдонига айланади.
👉Xalq ta'limi Info