Паспортингизни амал қилиш муддатига қараб қўйинг!
Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди.
ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра, фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини
1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.
Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни
1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш: 👉
Vodiy24.uz rasmiy kanali