Ўзбек миллий кийимлари Оманда намойиш этилди
Ўзбекистоннинг миллий кийимлари Оманда мамлакатнинг машҳур дизайнерлари коллекцияларида намойиш этилди.
25-28 феврал кунлари Ўзбек аёл тадбиркорларининг Оманга амалга оширган бизнес-миссияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Тадбиркорлар ва саноат палатаси раисининг ўринбосари Н. Шотурсунова раҳбарлигида амалга оширилди.
Тадбир доирасида Дилноза Умирзокова, Мадина Қосимбаева, Рано Хамраева, Ноила Усмонова, Юлдуз Мухитдинова ва Хилола Шер каби дизайнерлар томонидан миллий кийимлар, анъанавий ва замонавий дизайннинг уйғун комбинациясида мамлакатнинг маданий меросини намойиш этди.
Шунингдек, Оман бизнес доиралари вакиллари ўзбек халқининг "Келин салом" анъанавий маросими билан танишиб, миллий мусиқалар остида ўтказилган бу тадбир орқали мамлакат маданиятини чуқурроқ ўргандилар.
батафсил бу ерда
Light Central Asia — Марказий Осиё енгил саноатини фаол равишда оммалаштирувчи ахборот-таҳлилий ресурси.
Instagram Linkedin
Telegram/Ru Telegram/Uzb