Репост из: YAXSHILAR
Хитойни бозорларимизга кириб келиши муаммо эмас. Хитой бутун дунё бозорларида мавжуд. Муаммо бозорларимизда Хитойнинг якка ҳукмрон бўлиб қолиши.
Агар бозоримизда фақат бир давлатнинг маҳсулотлари ҳукмронлик қилса, бу нархларнинг сунъий ошишига ёки пасайишига олиб келиши мумкин. Шунингдек миллий ишлаб чиқарувчилар имкониятларини йўқотиб, маҳаллий бизнеснинг ривожланишига тўсқинлик қилиши эҳтимоли катта.
Бундан ташқари Хитой иқтисодий босим орқали ўз сиёсатини амалга ошириши, ҳатто давлатларнинг суверенитетига таҳдид қилиши ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Шунинг учун ҳам барча ўйинчиларга тенг имкониятлар яратиш, баъзи соҳаларда ислоҳотлар амалга ошириш орқали Ўзбекистон бозорини жозибадорлигини ошириш зарур.
Солиқ имтиёзлари, инфратузилмани яхшилаш ва коррупсиясиз муҳит шакллантириш хорижий инвесторларни жалб қилишда муҳим омиллардан ҳисобланади.
Лекин фақат хорижий сармоядорларга эътибор қаратиб, ўзимизнинг тадбиркорларни эътибордан четда қолдириб ҳам бўлмайди.
Маҳаллий тадбиркорлар ҳам рақобатбардош бўлиши учун уларга ёрдам бериш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, ҳар хил таҳдидлардан ҳимоя қилиш керак. Чунки миллий тадбиркорлар мустаҳкам пойдевор яратмаса, бозоримиз хорижий компанияларга тўлиқ боғланиб қолади, бу эса узоқ муддатда иқтисодий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон очиқ ва рақобатбардош бозорни шакллантириши, хорижий сармоядорларни жалб қилиши ва айни пайтда ўз тадбиркорларини қўллаб-қувватлаши зарур. Шу йўл билангина Хитой таҳдидидан самарали(роқ) ҳимояланиш мумкин.
#Tohirbek Tojmuhammad
@yaxshiilar