БАҲОР СОҒИНЧИ.
#янгиси
Даралар чорлайди энтикиб,
Эрта тонг уйғонар кўз тикиб,
Сўрида қозонлар осишиб,
Кўкликни соғиндик ичикиб.
Дард тутган қўзидек булутлар,
Ёғмоқчун пайтини пойлайди.
Булоқдан шилдираб сув оқар,
Баҳорий кўкламга чорлайди.
Чиптаси эскирган у қиш ҳам,
Очирмас баҳорнинг кўзини,
Совуқни ўйнатиб бермас дам
Ҳукмрон санайди ўзини
Соғинган ер юзин бойчечак,
Пойлайди тинимсиз мўралаб.
Қизларнинг сочида гул чечак,
Кўрсатар бўйини саралаб.
Димоққа урилар кўк майса,
Атрофдан хушбўй ҳид таралар.
Баҳор келди, қиш ортга қайтса,
Яшил либос кийса далалар.
Жунжикиб панада сайрайди,
Чуғурлаб қушлар ҳам гал бермай,
Қанотин қоққанда яйрайди,
Зағизғон оғадек гап термай.
Қизларнинг юзлари нақш олма,
Худдики уятдан қизарган.
Алвон гул улардан ранг олма,
Ой ҳатто улардан ўзаркан.
Қувониб кутгандик баҳорни,
Илиқлик киритди кўнгилга.
Лайлак қор қаршилаб наҳорни,
Покликни жойлади ҳар дилга.
04.03.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111
#янгиси
Даралар чорлайди энтикиб,
Эрта тонг уйғонар кўз тикиб,
Сўрида қозонлар осишиб,
Кўкликни соғиндик ичикиб.
Дард тутган қўзидек булутлар,
Ёғмоқчун пайтини пойлайди.
Булоқдан шилдираб сув оқар,
Баҳорий кўкламга чорлайди.
Чиптаси эскирган у қиш ҳам,
Очирмас баҳорнинг кўзини,
Совуқни ўйнатиб бермас дам
Ҳукмрон санайди ўзини
Соғинган ер юзин бойчечак,
Пойлайди тинимсиз мўралаб.
Қизларнинг сочида гул чечак,
Кўрсатар бўйини саралаб.
Димоққа урилар кўк майса,
Атрофдан хушбўй ҳид таралар.
Баҳор келди, қиш ортга қайтса,
Яшил либос кийса далалар.
Жунжикиб панада сайрайди,
Чуғурлаб қушлар ҳам гал бермай,
Қанотин қоққанда яйрайди,
Зағизғон оғадек гап термай.
Қизларнинг юзлари нақш олма,
Худдики уятдан қизарган.
Алвон гул улардан ранг олма,
Ой ҳатто улардан ўзаркан.
Қувониб кутгандик баҳорни,
Илиқлик киритди кўнгилга.
Лайлак қор қаршилаб наҳорни,
Покликни жойлади ҳар дилга.
04.03.2025
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111