Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


SAVOL:

Muhammad ﷺ Sollallohu Alayhi  Vasallamning Paygʻambarliklariga guvohlik bergan hayvon qaysi?




Намоздан кейинги зикрлар ўрни

❓Савол: Баъзи кишиларнинг намоздан кейинги зикрларни фарз билан суннат ўртасида қилаётганини кўрамиз. Шу тўғрими Аниқлик киритиб берсангиз, илтимос?
📩 Жавоб: Ҳанафий мазҳабимиз уламолари намоздан кейинги зикрларни фарз ва суннат ўртасида эмас, балки намознинг охирида ўқиш суннатга мувофиқ бўлишини таъкидлайдилар.
Бунга Ойша онамиздан нақл қилинган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтиришган:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (фарз намозининг охирида) салом берганларидан кейин фақат "Эй Аллоҳ! Сен саломсан, салом сендандир, Сен муборак бўлдинг, эй жалол ва икром эгаси" дейдиган миқдорича ўтирардилар. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
Бошқа ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
"Фарз намози билан бирга кўтарилиши учун шомдан кейинги икки ракатни шошилтиринглар" (Имом Байҳақий ривояти). Қуйидаги ҳадис ҳам юқоридаги маънони қўллаб-қувватлайди:
"Ким шомдан кейин (одамлар билан) гаплашишдан аввал икки ракат (суннат) намоз ўқиса, ўша икки ракат Иллийинга ёзилади" (Имом Абдурраззоқ ривояти).
"Иллийин" – аршга осилган, яшил забаржаддан бўлган лавҳ. Унга бандаларнинг амаллари ёзилади (Тафсири Қуртубийу китоби, Ибн Аббосдан ривоят қилинган).
Бу ҳадисни шарҳлаб Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар: Ҳадисдаги "гаплашишдан аввал" ибораси зикрми, одатий сўзларми, ҳаммасини ўз ичига олади (яъни фарздан кейин туриб дарҳол суннат ўқиш керак, деган маъно келиб чиқади). Лекин юқорида Ойша онамиздан ривоят қилинган миқдорда фарз ва суннат ўртасини бўлиш истисно қилинади (яъни жоиз бўлади). Фарз ва суннатнинг ўртасини ажратиш мазкур миқдордан ошиб кетса, мана шу ҳадис сабабли ман қилинади. Агар ҳадис шом намозининг суннати ҳақида хос бўлиб келган бўлса ҳам, унинг ҳукмига пешин ва хуфтон намозларининг суннатлари ҳам қўшилади. Чунки суннат намозларининг умумий ўхшашлиги бор, у ҳам бўлса, фарзни тўлдирувчи сифатида унга тобе (эргашувчи) қилиб қўйилганидир" ("Эълоус сунан" китоби, "Саломдан кейинги бурилиш ва унинг кайфияти, намоздан кейинги дуо ва зикрнинг суннатлиги" боби). Бу мавзуда аллома Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди:
"Намоздан кейинги зикрлар ҳақидаги ҳадисларда уларни суннатдан аввал қилиш кераклигига далолат йўқ. Балки у ҳадисларни суннатдан кейин зикр қилинади деб тушунилади. Чунки суннатлар фарзларга қўшилувчи, эргашувчи ва уларни мукаммал қилувчидир. Суннатлар фарзлардан айро эмас.
Суннатдан кейин қилинган зикрларни ҳам фарздан кейин бажарилган деб айтилади" ("Раддул муҳтор" китоби).
Баъзи ҳадисларнинг зоҳиридан тушунилган фарз намозларидан кейин дарҳол зикрлар қилиш масаласини уламоларимиз юқоридаги кўринишда, суннатдан далил келтириб ҳал қилганлар. Бу каби масалаларда фуқаҳоларимиздан ҳеч ким ҳадисни қўйиб, ўз фикрини олға сурмаган.
Шундай экан, фарзу суннатларни тугатгандан кейин зикр қилиш ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларию феълларига мос келиб турганда, одамлардан ажралиб қолиб, улар суннат намозини ўқишга турганда анчагина ўтириб қолиш, натижада турли тушунмовчиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариш тўғри эмас. Шундай экан, бу масалада нафсу хоҳишимиз билан эмас, балки суннатга мувофиқ йўл тутсак, айни муддао бўлар эди. Валлоҳу аълам.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Намозга уйғониб, шукр деган тил,
Ҳаққа суюк эрур, уйғонинг дўстим!
Бу дунёдан ўтди, неча хон-султон,
Ҳеч бири бўлмади дунёга устун..

Табассум қилиш садақадир!

Кишининг хотинининг оғзига солиб қўядиган луқмасига ҳам садақа ёзилади!

Тарбиясини чиройли қилиб қўйган ўғлимиз биз учун садақаи жориядир!

Тарбиясини чиройли қилиб қўйган қизимиз биз учун дўзахдан пардадир!

Дўзахдан яримта хурмо билан қутилиш мумкин!

Биргина садақа Роббимиз ғазабини сўндириши мумкин!

Жаннат оналар оёғи остидадир!

Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир!

Ким беш вақт намозни вақтида ўқиб юрса яхшиликда яшаб, яхшиликда ўлади!

Жаннатни топиш қийин деб ким айтди сизга?!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлиб Жаннатга елтсин..

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


🆘#Диққат

ҲАЙР БЎҒИМДАГИ ОҒРИҚЛАР

БУ ВОСИТА 10
КУНГА ҚОЛМАЙ БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!!

Ҳатто энг чарчаган тизза бўғимини ҳам 2 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий воситани суртинг...
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
Батафсил малумот:👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/14

⁉️Охиргача ўқинг

👍 Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг


#ДОЛЗАРБ

ОВҚАТЛАНИБ БӮЛГАЧ, АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор овқатни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ таоло албатта рози бўлади», дедилар.
(Муслим ривояти.)

Изоҳ: Мазкур ҳадисдан бизга маълум бўладики, энг оддий туюлган баъзи амаллар ҳам Аллоҳ таолонинг розилигини топишга сабаб бӯлиши мумкин экан.
  Масалан, ушбу ҳадисда айтилишича, банда овқатланиб бўлгач ёки сувми, чойми ичганида, “Алҳамдулиллаҳ” деб  Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло у кимсадан рози бӯлади. Чунки, бизнинг еб-ичишимиз ҳам Аллоҳ таолонинг изни, марҳамати, ато этиши билангина бӯлади. Ҳатто, таоми олдида тайёр турган банда ҳам, Аллоҳ таоло насиб қилсагина, ӯша таомни ея олади. Аллоҳ таоло насиб этмаса, оддий сув ҳам томоқдан ӯтмайди.
Мана шунинг учун ҳам, ризқни Аллоҳ таолодан деб билиб, едириб-ичиргани учун У Зотга ҳамд айтиш мӯмин-мусулмоннинг энг зарур одобларидан биридир.

Умуман олганда эса, овқатланишда қавлий ва феълий одоблар бор.

Қавлий, яъни сӯзга оид одоб шундан иборатки, овқатланишдан олдин албатта "Бисмиллаҳ” деб айтиши зарур.
Кимдир таомланиш бошида Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилса, бу иш шайтоннинг ўша таомга шерик бӯлишлигидан тўсиш учун сабаб бўлади. Агар у Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилмаса, қуйида келтирилган ҳадисга кӯра ўз таомига шайтонни шерик қилгандек бӯлиб қолади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Агар киши уйига киришда... ва таом пайтида Аллоҳни ёдига олмаса(зикр қилмаса), шайтон (болаларига): «Бошпанага ҳам, кечки таомга ҳам эришдингиз», дейди».
(Муслим ривояти)

Овқатланишдаги феълий одобга келсак: ўнг қӯл билан еб, ўнг қӯл билан ичишдир. Чап қўл билан еб, чап қўл билан ичиш эса, энг тўғри сўзга кўра ҳаром, яъни таъқиқлангандир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чап қўл билан еб, чап қўл билан ичишдан қайтарганлари ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз чап қўли билан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан ичимлик ичмасин. Чунки, шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).

Мана шу одобларга амал қилган ҳолда еб-ичганидан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтган бандасидан эса, иншаАллоҳ, У Зот рози бӯлар экан.
Валлоҳу аълам.
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр қори

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
📤📤📤📤📤📤📤📤📤📤
🟢TOʻGʻRI OVQATLANISH ➡️➡️ISHTAXANI TABIY BLOKLASH
🟢TANANGIZ OSILMASDAN
🟢SOGʻLOM OZISH MARAFONI
🟢ENG ARZON NARXLAR
🟢ENG SIFATLI OZISH
📣📣📣📣📣📣📣📣📣
🚩OY 50 MING
🚩OY 100 MING
🚩OY 150 MING
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
OZISH MARAFONIGA MARHAMAT
🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣🔣
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
https//
t.me/SADOQAT_DIETOLOG
TEZ ULANVOLING OCHIRILADI
✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️✔️


Репост из: Duolar va Zikrlar 🤲🏻
📖Ҳамиша ўқиб юриладиган дуо..

📔Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ وَمِنْ شَرِّ الغِنَى وَالفَقْرِ

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма инний аъуузу бика мин фитнатин наари ва 'азаабиннаар ва мин шаррил ғинаа вал фақри».

🔖Маъноси: Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.

📚Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

6k 0 121 1 41

Сир

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Басрада бир масжидга кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти. Қарасам, улар пешинни ўқиб, асргача, асрни ўқиб, шомгача, шомни ўқиб, хуфтонгача дуо қилишяпти. Улардан: «Сизларга нима бўлган?» деб сўрасам: «Қурғоқчилик бўляпти, ёмғир ёғмаяпти, қаҳатчилик бошланди. Шунинг учун ёмғир сўраб, дуо қиляпмиз» дейишди ва шу кўйи яна хуфтондан кейин чиқиб кетишди. Лекин ҳамон ёмғирдан дарак йўқ, осмонда бир парча булут ҳам кўринмас эди. Дуолари ижобат бўлмади, деган гап кўнглимдан ўтди. Менинг эса борадиган жойим йўқ эди, кечаси тунаш учун ўша масжидда қолдим. Бир чеккада тафаккур қилиб, хаёл суриб ўтирсам, эшик ғичирлаб очилиб, қоп-қора бир одам кириб келди. Ўзи пакана бурни пачоқ, қорни катта, устида икки бўлак матоси бор, холос. Жуда ночорлиги шундоққина ташидан билиниб турарди. У келди-да, у ёқ-буёққа қаради, масжидда ҳеч ким йўқ эди, мени ҳам кўрмади. Кейин қисқа қилиб икки ракат намоз ўқиди, кейин яна атрофга қараб, масжидда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, икки қўлини кўтариб дуо қила бошлади: «Эй Роббим, бандаларингга одоб бериш учун улардан ёмғирни тўсиб қўйдинг. Эй улуғ Роббим, ёмғир бер!..»

У дуо қилиб, қўлини пастга туширмасиданоқ осмонда булутлар пайдо бўлиб, шаррос ёмғир қуйиб юборди. У эса масжиддан чиқиб кетди. Мен унинг орқасидан эргашдим. У кўча оралаб юриб, бир эшикка кириб кетди. Уйни эслаб қолай деб, белги қўйиш учун ердан бир кесак олдим ва ҳалиги уйнинг деворига, эшигига белги қўйиб, қайтиб кетдим. Эртасига тонг отгандан кейин ўша уйни излаб бордим. Ўзим қўйган белгига қараб, уйни топдим. Қарасам, бир қулфурушнинг уйи экан. Кирдим-да, у одамга «Мен қул олмоқчиман, қулларингни кўрсат», дедим. У ҳамма қулларини кўрсатди, лекин уларнинг орасида кечаги одам йўқ эди. Мен ноумид бўлиб, ташқарига чиқсам, қулфурушни эшиги ёнида бир кичик чайла бор экан. Ичида одам бордек кўринди. Қулфурушдан сўрадим:
– «Бу ким?»
– «Нима қиласан уни? Сенга фойдаси тегмайди, энг қийматсиз қулим бу, бировга нафи йўқ, кучи йўқ, қўлидан бирон иш ҳам келмайди. Қўй, уни олма, мана, бақувват қулларим бор», деди.
Мен:
– «Йўқ, мен мана шуни оламан», дедим. Ўзи ҳам безор бўлган экан, арзимаган пулга берди. Қарасам, ўша одам. Уни уйга олиб бордим. У менга қараб, «Хожам, мени нима учун сотиб олдинг? Мендан куч-қувват истасанг, мендан кучли қуллар бор эди. Қўлимдан бирор иш келишини кутсанг, ҳеч иш келмайди. Нима учун айнан мени олдинг?» деди. Мен унга кечаги воқеани айтиб бердим. «Мен кўрдим, сен дуо қилдинг, қўлинг пастга тушмай туриб, дуойинг ижобат бўлди», дедим. У бўлса: «Балки адашаётгандирсан?», деди.
– «Йўқ, ўша сенсан!» дедим, қатъият билан. Охири у менга қараб, «Таниб қолган экансан-да?» деди. «Ҳа, танидим», дедим.
– «Аниқми, ишончинг комилми?»
– «Ишончим комил», дедим. Шу пайт у бошини эгиб, узоқ сажда қилди. Саждада мунча узоқ турди деб, энгашиб, қулоқ солсам, у яна дуо қиляпти:
– «Эй сирлар соҳиби бўлган Зот, сир зоҳир бўлди, энди менинг яшашга иштиёқим йўқ», деяётган экан. Бироз ўтмай, у сажда қилган ҳолида жон таслим қилди».
Ҳайҳот!
Унинг сири нима эди?! Бизнинг сир нима?!
Одамлар наздида қийматсиз, Аллоҳнинг наздида эса қадри баланд қора қул қай даражада мухлис ва муҳсин экан?! Бу даражани топгунча Аллоҳга қанчалик боғланди экан?!
Биз ҳозирги ҳолимизга кўра Аллоҳга қанчалик боғланган эканмиз?!!
Аллоҳим, ҳолимизни ислоҳ қил!
Икром Шариф

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


#Рисолатдан_лавҳалар
ТОРТИШУВНИ БАС ҚИЛИНГ!

Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".
Даврон НУРМУҲАММАД

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

9.5k 0 324 5 71



#ДУО_ЎРГАНАМИЗ

📌 ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Яхшиликка даъват этувчи яхшилик қилган билан баравар савоб олиши ҳақидаги саҳиҳ ҳадисни барчамиз яхши биламиз.

Шунга кўра, савоб олишнинг энг осон йўли – яқинларимизни тўғри дуо қилишга ўргатишдир.

Бинобарин, Қуръоний дуолар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида баён этилган дуоларни, хусусан, ушбу ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН БАЪЗИ ДУОЛАР ёзилган аудиоёзувимиз ва саҳифамиздан нусха кўчириб, яқинларига тарқатган ёки телефон орқали юборган ҳар бир кишига Аллоҳ таолодан улкан ажр-савоблар тилаймиз.

Дониёр Файз

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин !

Аллоҳим!

Сендан ёлвориб сўраймиз,

Борар жойимизни кенглиги осмонлару ерча бўлган,
тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатдан қилгин.

Умримизнинг сўнггиси
энг яхши онимиз бўлсин,

Амалларимизнинг охиргиси
энг афзали бўлсин,

Кунларимизнинг энг яхшиси
Сенга йулиқадиган кунимиз бўлсин!

Аллохим!
Сендан энг яхши тилак,
Энг яхши дуо,
Энг яхши муваффақият,
Энг яхши илм,
Энг яхши амал,
Энг яхши савоб,
Энг яхши хаёт ва
Энг яхши ўлимни сўраймиз!

Амийн

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди.


Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

1- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин, энг зўр табиб ҳам Аллоҳдан келган ажал олдида ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2-Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, инсон ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, уни охиратига олиб кетолмайди.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар,  одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаяпман.


Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

18.3k 1 292 11 109

Бир қози ҳикоя қилади:

Эр-хотин ажрашмоқчи бўлиб келишди. Ярашиб олишларига муҳлат бердим. Яна келишди. Яна муҳлат бердим. Учинчи марта келишганда иккисига топшириқ бериб, ҳар бирингиз бир қоғозга жуфтингиздаги ўнта яхши хислатни ёзинглар, хотиржам бўлинглар уни ўзларингиздан бошқа ҳеч ким ўқимайди, ҳатто мен ҳам ўқимайман, дедим.

Кейин эр ёзганларини аёлга бериб, ичингда ўқи, дедим. У ўқигани сари эрига қараб-қараб қўяр, бир уялиб, бир хурсанд бўлаётгани юзидан аён эди.

Кейин хотин ёзганларини эрга бериб, ичингда ўқи, дедим. У ҳам ўқигани сари хурсанд бўлар, бир аёлига, бир ерга қараб оларди.

Энди ҳеч гап айтмасдан кетаверинглар, ҳукмни эртага тушликдан кейин ўқийман, дедим.

Эртаси куни ҳар иккиси апоқ-чапоқ бўлиб келишди.

- Ажратиб юборайми? - десам,

- Йўқ, келишиб олдик. Хато қилган эканмиз, - дейишди.

Муҳқим Маҳмуд

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾

Кўнгил ва масжидга эшик тақиллатмай кирилади...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли кун...!

Аллоҳим, яна бир тонг, яна бир неъмат ёким имкон, ёхуд синов сифатида берган кунингни яшай бошладик.

Ушбу кунни аввало биз учун хайрли, барокатли ва манфаатли қилгин!

Тасодифий офат, кулфат, бало-қазолардан, ёмонлардан, ёмонликлардан, золимлардан, зулмкорлардан, касалликлардан, шайтон васвасасидан, нафс балосидан, кибрланишдан, ёмон ҳулқдан, Сен рози бўлмайдиган ишларни қилишдан, дўзах азобидан бизни сақлагин!

Барчаларимизга раҳм назари билан боққин, яхшиликларингдан, раҳматинг, барокатингдан бенасиб этмагин!
Амийн!

🌙@Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!


НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яхшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!

Показано 20 последних публикаций.