📌Намоз – инсон саломатлиги учун Аллоҳ томонидан берилган мукаммал неъматдир.
✅У нафақат руҳият, балки жисмга ҳам улкан шифо манбаидир. Сажда пайтида мияга кислород етиб боради, бу эслаб қолиш қобилиятини оширади ва ақлий фаолликни яхшилайди. Рукуъ ва сажда ҳаракатлари орқали қон айланиши яхшиланади, юрак ва қон томир тизими мустаҳкамланади.
✅Намоздаги такрорий ҳаракатлар бўғим ва мушакларни чиниқтириб, артрит каби касалликларнинг олдини олади. Ҳар бир ҳаракат ҳазм тизимига ёрдам беради, қорин мушаклари фаолиятини кучайтиради ва танани токсинлардан тозалайди. Шу билан бирга, стресс ва чарчоқни камайтириб, қалбни хотиржамликка тўлдиради.
✅Намоз бу жисмоний машқ ҳам, руҳий озуқа ҳам бўлиб, инсонни соғлом, бақувват ва хотиржам қилади. Унда жисм ва руҳ уйғунлашади, инсон ўзини ҳар томонлама яхшилигини ҳис қилади.
📚
@kitobxonuz