Аллоҳни фазли билан барчамиз ота-онадан туғилганмиз, ота-онани танлаш имкони йўқ, бу – илоҳий бир тақдир. Ҳар биримиз бу илоҳий қисматга рози бўлиб, ота-оналаримизга чиройли муомала қилишимиз, розилигини олишимиз ва сўзсиз итоат қилишимиз шартдир. Ота-онага яхшилик қилиш Қуръонда Аллоҳга ибодат қилиш, унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик билан бирга зикр қилинган экан. Демак, Аллоҳни рози қиламан десак, ота-оналаримизни рози қилайлик, Яратганнинг ғазабидан қўрқсак, уларни ранжитишдан қўрқайлик, дуоларини олайлик. Аллоҳ барчамизни солиҳ фарзандлардан қилиб, доим ота-оналаримизга яхшилик қилувчилардан қилсин, ўтганларимизни қилган яхши амалларини Ўзларига хамрох қилсин, Ўзи рахматига олсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid