Jizzax | Жиззах Канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Aссалому алейкум 🖊
Сиз Жиззахликлар учун очилган энг оммабоп каналидасиз👌
Реклама ва янгилик юбориш учун :

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Тезкор
❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

⁃ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.



Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️Бошни ювиб яхши қуритмаслик менингит,  энцефалит каби оғир касалликларга сабаб бўлиши мумкин!  Уларнинг асорати эса ўлимга олиб келиши ҳам мумкин!

Ушбу видеони барча бошини ювиб тезда кўчага чиқиб кетадиган яқинларга юбориб қўямиз!

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шайтон қулоғимга боғлади тугун
Ажал узоқда деб тазирим едим
Жанозам ўқиб кетишди бугун
Мен эртага тавба қилмоқчи эдим
...

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Балиқлар шокда😂

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Шанба ва якшанба оила куни бўлсин!

Оилани мустаҳкамлайдиган нарса оила аъзолари жам бўлиб, ҳар куни камида бир соат чақчақлашиб, гаплашиб ўтиришидир.

Тоққа сайр қилгани, дарё бўйига, ҳайвонот боғига оила билан бориш ўртадаги меҳр-муҳаббатни, гўзал ришталарни янада яқинлаштиради ва мустаҳкамлайди.

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Чангютгич яхши тортмай қолган бўлса уни яхши тортадиган қилиш учун фойдали тавсия

Якинларга юбориб кўямиз

👉 Жиззахликлар учун!


Бола қўпол гапираётган бўлса, ўзингизнинг муомалангизга назар солинг.

● Бола укасига жаҳл қилса, унга ғазаб қилишни тўхтатинг.

● Бола сизни жеркяптими, демак, сиз ҳам турмуш ўртоғингизни ва фарзандларингизни жеркиб гапирасиз.

● Бола дунёни, атрофни ота-она кўзлари билан танийди.
Ота-она учун нима ёмон бўлса, бола шуни ёмон деб ҳисоблайди.

● Ота-она кимни хуш кўрса, бола учун у инсондан яхшиси йўқ.
Бу ҳолат боланинг 10-12 ёшига қадар давом этади.
Ундан кейин бола ўзи хулоса қила бошлайди.

Шундай экан, боланинг ҳар бир ҳаракати - бу кўзгудаги сизнинг аксингиз.

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Молчалик қадримиз йўқми?😂

👉 Жиззахликлар учун!


‼️Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қанақа савол бўлса шунақа жавоб берди😂


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хурматли аёллар эрингиз уйга 3 кун келмаса кейин қидиринг 😅

Аёлларга юбориб қўямиз!

👉Сурхандарё Канал


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россияга ишлашга кетганлар қариндошлари хаёлида 😅


Жиззахда 588,5 млн сўмлик сифатсиз дориларни олиб кетаётганлар ушланди

«Самарқанд-Тошкент» йўналишида келаётган юк машинасидан ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 588,5 млн сўмлик жами 1 000 қути дори воситаси аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Битта шунақасидан бизга ҳам керак экан а?😁


​​​​Битта сўз кам унга, иккитаси кўп,
Аёл бу гўдакдир — улғайган гўдак.
Аёл доимо ҳақ, баҳслаша кўрманг,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Жанжалми, кетдими уйдан ҳаловат?
Тақ этиб қўйилса пиёла, чойнак.
Совиган чойда ҳеч эримас новвот,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Гумонлар ўт ёқса ўчоғингизда,
Қўзғолон кўтарар ошиқ у юрак.
Муз ҳам эримасми қучоғингизда,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Битта ўпич билан яна хоқонсиз,
Қулга айланади малика бешак,
Қолмайин десангиз илож, имконсиз,
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

— Сиздан яхшиси йўқ, — деса бўлади.
— Фақат сизни дея уради юрак!
Шу заҳот зилзила, бўрон тинади.
Аёл ранжиганда қучоқлаш керак.

Минглаб ваъдаларга ишонмас ҳаргиз,
У қатра меҳрни муштоқ кутади
Осмондан ой олиб беролмасангиз,
Маҳкам бағрингизга босинг, етади!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#диққат

⚡️ Мопед ва скутерларни ҳам энди ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш шарт

2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларни "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш талаб этилади

Шунингдек, мопед ва скутерлар давлат рўйҳатидан ўтказилиб, тегишли тартибда давлат рақам белгилари олинади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айтилишича бозорда матизларни нархи тушиб кетган экан. (Arzonci uz) бу хақида хабар берди.


Авваллари сизни қайғуга солган муаммолар бугун деярли безовта қилмай қўйган. Залворининг оғирлигидан  кечалари ухлай олмаганингиз ташвишларини бугун эслай ҳам олмайсиз. Гўёки - қор остида қолиб кетгандек улар...

Шундай экан, бугунги муаммоларни ҳам юрагингизга яқин олаверманг. Иншааллоҳ, эртага улар ҳам "қор остида" қолиб кетади...


👉Сурхандарё Канал


Жиззахда 200 та хонадон газсиз қолди

Ғаллаорол туманидаги ўрта босимли газ қувурига автомобилнинг урилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган, оқибатда 15-феврал 23:10 дан туманнинг Ёшлик маҳалласидаги 200 та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👉 Жиззахликлар учун!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимда овқат хазм қилиш тизимида яллиғланиш (шамоллаш) касалликлари бўлса, уй шароитида карам шарбати жуда яхши натижа беради…

Шарбат чиқарувчи ускуна ( соковыжималка) дан карамни шарбат қилиб чиқариб, кунига 1 стакандан овқатдан олдин ичилса, ошқозон, 12 бармоқли ичак, ингичка ичак ва йўғон ичакдаги яллиғланиш (шамоллаш) ларни кетказишга яхши ёрдам беради

👉 Жиззахликлар учун!

Показано 20 последних публикаций.