Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега ҳаёт чигалдир бунча,
Нега менинг кўзим ёшланар.
Тақдир нони тақирми шунча,
Тишлай десам ташвиш бошланар.
Нега судраб юрибман жонни,
Нега юрак йиғлашдан тинди.
Емоқ учун бир бурда нонни,
Шўрлик елкам юклардан синди.
Ичим дардга тўлиб гоҳида,
Дўст қидириб чарчайман она!
Япроқ бўлсам дарахт шохида,
Куз келганда хазонман яна.
Нега кўксим ёнади тинмай,
Нега доим ёрилар бошим.
Яшаяпман қовурғам синмай,
Секин тугаб борар бардошим.
Нега ҳаёт чигалдир бунча,
Нега менинг кўзим ёшланар.
Тақдир нони тақирми шунча,
Тишлай десам ташвиш бошланар.
06.01.2024
Muallif: Sherzodbek Choriev
📡 @JavohirHaliljonov
Нега менинг кўзим ёшланар.
Тақдир нони тақирми шунча,
Тишлай десам ташвиш бошланар.
Нега судраб юрибман жонни,
Нега юрак йиғлашдан тинди.
Емоқ учун бир бурда нонни,
Шўрлик елкам юклардан синди.
Ичим дардга тўлиб гоҳида,
Дўст қидириб чарчайман она!
Япроқ бўлсам дарахт шохида,
Куз келганда хазонман яна.
Нега кўксим ёнади тинмай,
Нега доим ёрилар бошим.
Яшаяпман қовурғам синмай,
Секин тугаб борар бардошим.
Нега ҳаёт чигалдир бунча,
Нега менинг кўзим ёшланар.
Тақдир нони тақирми шунча,
Тишлай десам ташвиш бошланар.
06.01.2024
Muallif: Sherzodbek Choriev
📡 @JavohirHaliljonov