Президент Шавкат Мирзиёевга
“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди.
Мазкур қонун 17 та модда ва 10 та иловадан иборат бўлиб, 2025 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6 фоиз ўсиши кутилмоқда.
Консолидациялашган бюджет даромадлари
431 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса
480,5 триллион сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда, ЯИМга нисбатан 3 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан тасдиқланди.
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари баланси ЯИМга нисбатан 2 фоиз миқдорида тақчиллик билан шакллантирилди. Бунда давлат бюджети даромадлари
308,5 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда
344,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилди.
Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби тадбирлар учун жами давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи
йўналтирилади.