Жорий йилнинг 21 октябр куни Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети –“Green University” да бўлиб, мутасаддиларга экология соҳасида қуйи бўғин кадрларни тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон ва ҳар бир вилоятда техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди.
Бугун, Бухоро вилоят ҳокимининг қурилиш,коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Жалол Арашов ҳамда Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров “Green University” да бўлиб, унинг фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.