Фильтр публикаций


Кечаги ўйиндан кейин Абдуқодирнинг асосий таркибдаги ўрни мустаҳкамланди🤲🏻

👉 @jahon_uzz


Туркий халқлар дўстлиги абадий бўлсин!

🇺🇿🤝🇹🇷

👉 @jahon_uzz


Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади - президент фармони

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Hello, hello, kelin hello, ....... 😂😂

P.S.: Америкага келин саломларимиз етиб боргани яхши-ю, лекин келин сарпо, тоғора, бешик тўй, бир бало чақирдилар шулар етиб бормасин ишқилиб 😂😂

👉 @jahon_uzz


“Сити” Ҳусановга Мадридга бориши учун алоҳида самолёт ажратди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичининг жавоб ўйинига, Мадридга етиб бориши учун алоҳида самолёт ажратди. Бу ҳақда Telegram'даги “Penalty” саҳифаси хабар берди.

Гап шундаки, ўзбекистонлик футболчи янги Шенген визасини Греция орқали олгани боис “Сити” Испания чегарасида муаммо бўлмаслиги учун Ҳусановга алоҳида самолёт ажратган. Бу самолёт Манчестер-Афина-Мадрид йўналишида парвозни амалга оширди.

Шу боис Абдуқодир жамоадан кейинроқ Мадридга етиб борган. Гарчи Ҳусанов тунда Мадридга етиб борган бўлса ҳам, Мадридда уни меҳмонхона олдида анчагина ОАВ кутиб олди.

Маълумот учун, “Реал” ва “Манчестер Сити” ўйини Тошкент вақти билан 20 февралга ўтар кечаси, соат 01:00 да бошланади. Мазкур учрашувда ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановнинг майдонга тушиши кутилмоқда.

👉 @jahon_uzz


«Пахтакор» Элит ОЧЛда ҳозиргача қанча даромад топгани маълум

Илк бор ташкил этилган Элит Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашган «Пахтакор» 1/8 финалга йўлланма қўлга киритди.

Хўш, клуб ҳозиргача қанча даромад қилди? Бу масалага таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ойдинлик киритди.

Гуруҳ босқичидаги иштирок учун 800 000, ҳар бир ғалабага 100 000 доллар, 1/8 финал йўлланмаси учун эса 200 000 доллар берилади. Демак, турнирда бир ғалаба билан нимчоракфиналга чиққан «шерлар» 1 100 000 доллар ишлаб топишди.

- 800 000 — гуруҳ босқичидаги иштирокка
- 100 000 — «Ас Садд» (2:1) устидан ғалабага
- 200 000 — 1/8 финалга чиққани учун

Буёғига рақамлар катталашиб боради. Чоракфинал йўлланмасига — 400 000 доллар, яримфиналга — 600 000 доллар, финалчига — 4 млн доллар, ғолибга эса 10 млн доллар берилади.

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ойликни кўтара олмасам ҳам кайфиятни кўтар оламан 😂

Ишонинг фейк деб чиқмиман 😂

Ғайбулла Турсунов - Хастаману

P.S.: касалликдан эмас, бошқа нарсалар сабаб хаста бўлганларга юбориб қўямз)

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Манчестер Сити» ўзбекистонлик рассом Шоҳрух Суюновнинг ижод намунасини ўз расмий саҳифаларида намойиш қилди

👉 @jahon_uzz


Ҳақиқатга тўғри келмайди дейишибди. Тўппа-тўғри ҳақиқатга тўғри келмайди ойлик ошиши.

Бошқа нарсалар тўғри кевуради, лекин ойлик тўғри келмайди)

👉 @jahon_uzz


⚡️Ҳукумат 1 мартдан ойликларни 10 фоизга, 1 августдан яна 10 фоизга ошириши мумкин. Бу ўзгаришлар натижасида жами 20 фоизга ойликлар ошиши кутилмоқда.

P.S.: қочан мен бир кўкараман…. диган танишлага юборилар, яқинда кўкаради😅🤪

👉 @jahon_uzz


🔥 «Сити» Мармушнинг ҳет-триги эвазига «Нюкасл»ни тор-мор этди

Абдуқодир Ҳусанов «шаҳарликлар» сафида илк бор тўлиқ ўйин ўтказди ва у майдонга тушган учинчи баҳсда ҳам жамоаси ғалаба қозонди.

👉 @jahon_uzz


⚡️Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда

«Ман Сити» «Ньюкасл»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди. Ҳусанов учрашувини асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

👉 @jahon_uzz


Time журналининг янги муқоваси

P.S.: расмга ким нима деб ном беради, изоҳларда кутаман😅

👉 @jahon_uzz


Алоқабанк “ёшлар банки”га айлантирилади

Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чили қирғоқларида кит 20 ёшли эшкакчини ютиб юборди. Бир неча сонийдан кейин эса уни ташқарига улоқтирди.

P.S.: Бир кунда ҳам ўлиб, ҳам тирилди жигит 😂

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кеча обуначилардан таклиф келди ҳар куни кайфиятни кўтарадиган қўшиқлар қўйиш кераклиги ҳақида

Jahongir Otajonov - Happy Birthday

Под заказ ))

👉 @jahon_uzz


Россияда доллар курси тушиб кетяпти

Бизда эса кўтарилиб)

P.S: пулизни доллар қимоқчи бўсез, аввал рубл қилиб Россияга юборсез (таниш бўса), уёқдан сизга доллар қиб юборса анча ютасиз😂😂

👉 @jahon_uzz


Хитой Путин ва Трамп учрашувини ташкил этишни ўз зиммасига олишни таклиф қилди — The Wall Street Journal

Учрашувда Зеленскийнинг иштирок етмаслиги кўзда тутилган. Шунингдек, Пекин сулҳ тузилган тақдирдагина урушни тўҳтатишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Хитой Трамп билан унинг божхона тўловлари туфайли алоқа ўрнатиш учун воситачиликдан манфаатдор, дея ҳабар бермоқда WSJ.

P.S.: Матизга неччи 😂😂 GMни ёмон-ёмон дейсизлар мана бутун дунё ўқийдиган журналларда расми чиқяпти )))

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥶Дунёдаги энг совуқ бозор

👉 @jahon_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаёлимда кимдир ўзбекларни шунақа "катта" ишлар билан чалғитаётгандек

Хитойнинг DeepSeek стартапи OpenAI`нинг ChatGPT`сидан қолишмайдиган, аммо ишлаб чиқариш нархи бир неча баробар арзонроқ бўлган сунъий интеллект моделини яратиш орқали жаҳон фонд бозорларига таъсир кўрсатди.

Сўнгги бир неча йил ичида DeepSeek сунъий интеллект чат-ботлари асосида ётувчи бир нечта йирик тил моделларини ишлаб чиқди. 10 январь куни компания бепул DeepSeek-V3 чат-ботини тақдим этди — бу очиқ кодли катта тил модели бўлиб, у 671 миллиард параметрни ўз ичига олади ва 14,8 триллион токенга ўргатилган.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, моделни яратиш учун харажатлар тахминан 5,6 миллион долларни ташкил этган. Таққослаш учун: OpenAI GPT-4`ни ўқитиш учун 78 миллион доллар сарфлаган, Gemini Ultra эса Google`га 191 миллион долларга тушган.

P.S.: Биз нималар билан бандмиз, дунё нималар билан банд 😭

👉 @jahon_uzz

Показано 20 последних публикаций.