🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#tafakkur

Кўз - Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир. Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас!

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊


Уч нарса уч нарса биландир
📚
Агар муаллим уч нарсани ўзида жамласа, ўқувчида нe’мат мукаммал бўлибди: Сабр, тавозe’ ва гўзал хулқ.
Агар ўқувчи уч нарсани ўзида жамласа, муаллимда нe’мат мукаммал бўлибди: Ақл, одоб ва гўзал фаҳм.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тириклик - илм билан бўлур, роҳат - маърифатда бўлур ва лаззат - Яратганнинг зикрида бўлур.
✍️Абу Язид Бастомий

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРАКАТУҲ
🕌Бугун 5 февраль,
+9°+1°
☁️Чоршанба!

Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!
🤲
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷Ишқ, ёмонликлар билан тўла бўлган чиркин дунёни тарк этиб, самоларга тўғри учмоқ учун керак. Ақл, илм-одоб ўрганмоқ учун лозим.
✍️Мавлоно Румий

📿
💎Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади. Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам сизга тан беради.

🌙Якунига етган манзиллар аслида сиз учун бошланиши бўлиши мумкин!..

🕊
Тунингиз хайрли ўтсин!!!

@Jaloliddinrumiyy🍃


Муаммо кимники⁉️

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

@Jaloliddinrumiyy🕊


ЕГАНДЕК БЎЛДИМ

"Егандек бўлдим" номли масжид ҳақида эшитганмисиз?!
Истанбулнинг "Фотиҳ" минтақасида шу номдаги масжид бор. Бу туркчада "Sanki yedim" бўлади. Бу ғаройиб ном ортида ажиб бир ҳикоя бор. Бунда ажойиб бир ибрат бор.
Фотиҳ минтақасида Хайриддин афанди исмли бир киши истиқомат қилар эди. Бу қаҳрамонимиз қачон бозорнинг олдидан ўтса ва нафси меваними, гўштними, ҳалвоними хоҳлаб қолса "егандек бўлдим" деб шунга етадиган пулни бир сандиққа ташлаб қўяверар экан.
Ойлар, йиллар ўтсада у ўзини лаззатли таомлардан маҳрум қилиб бораверибди. Суягини тик тутиб турадиган овқатгагина қаноат қилиб бораверибди. Сандиқ эса секин-аста пулга тўлиб бораверибди. Ниҳоят бу пулга маҳалласида бир кичкина масжид қуриб берибди.
Маҳалла аҳли бу кишининг қиссасидан хабардор бўлгач масжидни "егандек бўлдим" деб номлашибди.
Бу масжид 18 асрда Усмонийлар даврида бино қилинган. Унда 200 намозхон намоз ўқий олади.
Агар, Истамбулга йўлингиз тушса ва Фотиҳ минтақасига борсангиз эски уйлар орасида кичкина масжидни кўрасиз. Бу масжид Хайриддин афандининг ихлосига, зуҳдига далолат қилади. У киши фақирлигига қарамасдан абадий ҳаёти учун доимий ажр бориб турадиган гўзал садақайи жория қолдирди
Унга дунё лаззатлари "мени енг" деб нидо қилганида уларга қараб "егандек бўлдим" деб жавоб қилди. Агар бундай жавоб қилмаганида битта масжидни еб юборган бўлар эди. Субҳанналлоҳ!
Аллоҳ Хайриддин афандидан рози бўлсин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!💐
Бугун 4 февраль,
сешанба!

+8°+1°☁️
Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,
Алҳамдулиллаҳ!
🌥Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага эшик очсин...

🌹Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

@Jaloliddinrumiyy🍃


💐Бир кишининг беш қизи бўлиб, бешала қизини ҳам турмушга бериб, барча ғамлардан қутилиб, ўзи учун қаср уй қура бошлабди.

Усталардан бири ҳайрон бўлиб "Ўғли бўлмаса бу иморатни кимга кераги бор" деб ўйлаб қизиқиб уй эгасига савол берибди:

- Ҳожи ака, қизларингизни узатибсиз, энди бу уйни кимга соляпсиз?
Ўзингиздан кейин бирор қизингизга қолдирасизми? Сиздан кейин бу уй ғалвали бўлиб қолмасмикин?!

Ҳожи ака кулиб жавоб берибти:
- Бу уй ўзим учун, қизларимга бундан ҳам кўпроғини қолдирдим. Аллоҳ буюрса уларни сандиғи ҳеч бўш қолмайди. Уларнинг бойлиги менинг бойлигимдан ҳам зиёдароқ. Нима қолдирганимни ҳам билишни хоҳлайсизми, уста? Унда эшитинг. Уларнинг ҳаммасига ёшлигидан "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйганман. Бундан ортиқ бойлик бўлмаса керак.
Ҳар бир хонадоннинг қизи ҳар куни бир марта "Воқеа" сурасини ўқиб турса, Аллоҳнинг ваъдаси бор - шу хонадон ҳеч қачон ёмонлик кўрмайди. Бойлигимнинг асосчилари ҳам шу қизларим. Уларнинг илмлари ортидан Аллоҳ шу кунларни кўришни менга насиб қилди. Сизга ҳам шуни тавсия қиламан. Қизингиз бўлса "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйинг!


@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кунда ёнда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.
✍️Ўлмасбек Самарқандий

🍃🌺Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган қадрдоним!
🌸

🤲📿Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин🍀

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃 Яхши кўрган инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

🌷 Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

🍂 Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

⚡️ Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.

🍃 Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Ёмон инсонларга хам табассум қилинг, марҳаматли бўлинг! Чунки улар қалбини фақат Яратган билгувчидир.

✍️Шайх Алий Тантовий

@Jaloliddinrumiyy🕊


РИЗҚ ҲАҚИДА

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
"У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди.

Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
"Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
-Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг?
Хизматкор:
-Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофотлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.

@Jaloliddinrumiyy🕊


УМРНИ УЗАЙТИРАДИГАН АМАЛ

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ ҳам йўқсилнинг холис дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.

«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.
235 - бет.

@Jaloliddinrumiyy🕊


ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини осмонга кўтариб турган эканлар:
«Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?», дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади
», дедилар. Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
«Бақийъ»–Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристоннинг номи. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб»–машҳур араб қабиласи бўлиб тўлиқ номи Бани Калб. Ўша вақтда Бани Калб энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи ярмида Аллоҳ таоло жуда кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодали қилиб айтишда ўша кўп қўйли қабила чорваларининг жун толалари сонини эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилиб кўравериш керак. Бунинг ҳаммаси ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолат қилади.

манба: islom.uz

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ёқтириш" билан "севиш" орасида фарқ бор; Агар боғда бир гулни ёқтириб қолсангиз, уни узиб оласиз, агар севиб қолсангиз, уни ҳар куни суғориб, парваришлаб турасиз.

✍️Айман Ёғий

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🕌

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🌺💐

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹
💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу дунё шайтоннинг дўконидир. Шунинг учун ундан ҳеч нарса олманглар. Чунки у келиб нарсасини қайтариб олади.
🌷
🕌Аллоҳим! Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!
Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Синган кўнгилларни шод эт, жароҳатланган қалбларга малҳам бағишла, дунё тор бўлганларга кенглик ато эт!
✨🌙
Тунингиз хайрли ўтсин!
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🍃


Улуғ саҳобийлардан бири айтади:
“Бизлар дин ишлари ҳақида тортишиб ўтирган эдик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб қолдилар. Бизларни кўриб шундай қаттиқ ғазабландиларки, ҳеч ҳам бунчалик ғазабланмаган эдилар. Сўнг бизларни тўхтатдилар-да, насиҳат қилдилар:
– Эй Муҳаммад уммати! Сизлар шу нарсага буюрилганмисизлар?! Сизлардан аввалгилар худди мана шуни деб ҳалок бўлган эди. Тортишувни бас қилинглар, унда билим кам ҳосил бўлади. Тортишувни бас қилинглар, чунки киши (тортишганда барибир) тан олмайди. Тортишувни бас қилинглар, чунки тортишувчи бутунлай мағлуб бўлғусидур. Тортишувни бас қилинглар, тортишув туфайли гуноҳкор бўлиш бор. Тортишувни бас қилинглар, чунки мен тортишувчини қиёмат кунида шафоат қилмайман. Тортишувни бас қилинглар, чунки менга Раббим бутларга ибодат қилишдан кейин энг аввалги қайтарган нарсаси тортишувдур! Инсонлар орасида Аллоҳ энг ёмон кўргани ашаддий тортишувчидур!”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.📚

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди”. (Исро сураси,23-оят)

📿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ
🌙
🕋ЖУМА МУБОРАК!!!

Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж
🕋қилиш бахтини (яна) насиб этгин!
🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲

🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌨Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор зарраси бошқасига ўхшамайди.
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят).
Тунингиз осуда ўтсин!
🌙

@Jaloliddinrumiyy🕊


Менга тақдир қилингани...
🕊
Харид учун бозорга бордим. Сотувчи аёл билан нархини келишгач, уч кило картошка тортиб беришини сўрадим. Аёл картошкаларни тортиш учун идишга соларкан, ириб, ишлатиб бўлмайдиган аҳволга тушган картошкага кўзим тушди. “Яроқсизини солманг!” деб уни қўлимга олиб турдим. Сотувчи тарози томон кетди. Мен қўлимдагини картошкалар устига қўйдим. Оғирлик уч килодан камроқ чиқди, шунда аёл қараб ҳам ўтирмай қўлига уч-тўртта картошка олди. Ўшандай эътиборсизлик билан уларни мен оладиган картошкаларга қўшди. Улар орасида мен олишни истамаган картошка ҳам бор эди. Энди мана буни олиб қўйинг демадим, деёлмадим. Ўша картошкани сотиб олиб ташлаб юбориш менга тақдир қилинган эканки, ҳеч бир йўл билан ундан қочолмадим...
Бу ҳодиса менга иш вақтини баъзан ўз манфаатларингга сарфлаяпсан, шу боис иш ҳаққининг сенга ҳалол бўлмаган қисмига яроқсиз нарсани ҳарид қилдинг деяётгандек эди. Шу ҳодисагача менда бундай фикр бўлмаганди. Доимо бозорлигим орасида яроқсиз нарсани кўрсам, дарҳол сотувчини айблар, “Пулини ҳалоллаб топса бўлмайдими, ахир шу билан бола-чақасини боқади”, деб ўйлардим. Негадир бу сафар ўзимдан ранжидим.
Аслида ҳам бошимизга тушган ҳар бир муаммо, ҳар бир ёмон иш қилган қайсидир айбимиз, айёрлигимиз, қўполлигу бепарволигимизнинг қайларгадир урилиб, ўзимизга қайтган акс-садоси мисолидир. Қилган ишинг учун пулингни ҳалоллаб олмасанг, унинг ҳаммаси ҳам сенга насиб этавермайди. Кимнингдир кўнглини оғритсанг, сенинг ҳам кўнглингни янчадиган топилади. Ота-онангга қўполлик қилсанг фарзандинг сенга... айтиш ҳам аянчли.
Хуллас, азиз дўстим, муаммолар чангалидан чиқа олмаётган экансиз, ўз феълингизни яхшилаб тафтиш қилинг. Балки бозорлигингиз орасидаги яроқсиз ашёлар сизга тақдир қилингани учун тушгандир?! Асосийси, тақдир қилувчи тарафидан туширилганидир...

Тафаккур қилинг...

@Jaloliddinrumiyy🕊

Показано 20 последних публикаций.