Репост из: TAVHID haqida
Савол : Ибодатнинг сиҳҳат (тўғри бўлиш) ва Аллоҳ ҳузурида қабул бўлиш шартлари нима?
Жавоб: Ибодат фақатгина қуйидаги уч шарт билан саҳиҳ ва Аллоҳ ҳузурида қабул бўлган деб саналади.
Биринчи шарт: Тавҳид. Бу ибодатни тамомининг асоси ва бу нарсасиз ибодат қабул бўлмайдиган шартдир. Ва Аллоҳ ҳеч кимдан на сўзни ва на амални тавҳиди шарти бўлмасдан қабул қилмайди. Ким Аллоҳга ширк келтирса унинг амаллари ҳабата бўлади, қайси ибодатни қилмасин у саҳиҳ бўлмайди ва унинг ҳеч бир амали Аллоҳ тарафидан қабул қилинмайди.
Масалан: Намоз бу ибодатдир (чунки Аллоҳ бунга буюрди). Ким Аллоҳни ибодатда яккаласа (яъни тавҳид аҳлидан бўлса), унинг намози қабул бўлади. Ва унинг намози ибодат ва Аллоҳга бўлган яқинлик ҳосил қилиш деб саналади. Ким Аллоҳга ширк келтирса, унинг намози қабул бўлмайди ва бу намоз Аллоҳга қилинган шаръий ибодат деб саналинмайди. Чунки ширк барча қилинган ибодатларни йўққа чиқаради.
Аллоҳ таоло айтади: “Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз.” (Анбиё: 94).
Ва яна Азза ва Жалла айтади: “Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан.” (Зумар:65).
Иккинчи шарт: Ибодатнинг кўриниши тўлалигича росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Аллоҳнинг шариатига мос бўлиши керак, зеро Аллоҳга фақат Ўзи шариатда қандай кўрсатиб қўйган бўлса шундай ибодат қилиш лозим. Шариатда кўрсатилмаган ҳар қандай нарса ибодат деб саналинмайди.
Аллоҳ таоло аятди: “Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ азоби шиддатли зотдир.” (Ҳашр: 7)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким бизнинг буйруғимиз бўлмаган ишни қилса, у рад қилинган ишдир” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Учинчи шарт: Ибодатдан кўзланган мақсад Ягона Аллоҳнинг розилига ва Унга яқинлашиш бўлмоғи керак.
Аллоҳ таоло аятди: “Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин» (Каҳф: 110).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». (Бухорий ва Муслим ривояти).
↘↘↘
Дўстларингиз билан баҳам кўринг.
@IsLomiy_KanaL
T.me/Tavhid_Haqida