Аланга
5#
Келин топиш Муҳаррам ўйлаганидек осон эмас экан. Аввало, Музаффар жувонга уйланмайман деб туриб олди, бўй қизлар эса уйланган йигитга тегишдан бош тортди. Вақт-бешафқат. Куз ўтди, қиш ўтди, баҳор ҳам ўтиб, ёз келди.
Ўшанда Муҳаррам келин топишдан умидини узиб, ўғлини Дилрўз билан яраштириш учун яна бир уриниб кўрмоқчи бўлиб юрган пайтлари эди. Катта бошини кичик қилиб келинига қўнғироқ қилди.
Узоқ чақириқдан кейин гўшакдан
—Мен дугоналарим билан тоғдаман, ойи, ҳали-вери Тошкентга қайтмайман, овора бўлманг, барибир, ўғлингиз билан ярашмайман, —деган жавоб келди. Шу-охирги томчи бўлди.
Муҳаррам ўша туни тонггача жойнамозда ўтирди. Ўғлига оқила, муслима келин, хотиржам, бахтли ҳаёт сўради.
Умид тугаган жойда мўъжиза рўй беради. Ҳаммаси жуда тез бўлди. Мана бир йил бўлди Муҳаррам амакиваччалари билан гап ўйнади. Бир ота-онадан тарқаган бўлсада неча йилдан бери бир-бирини кўрмаган, ёши ҳам турли-туман қариндош аёллар навбати билан уйда "Гап" қилиб берадилар. Бу галгиси Ғишткўприкда бўладиган бўлди. Шундоқ Қозоғистон чегарасига туташ маҳалла экан. Каттагина гулзори бор, беданалар сайраб турган файзли ҳовли экан.
Меҳмонлар яйраб ўтирди. Бирин-кетин тортилаётган таомлар кўплик қилдими, ё қон босими ошдими, Муҳаррам тоза ҳаво истаб ҳовлига чиқди.
Ҳамма жой саранжом, ошхонада қорачадан келган, қош-кўзлари чиройликкина қиз идиш-товоқ ювиб, биратўласи жойлаб кетяпди. Бирам чаққон. Муҳаррам қизни кузатаркан кўнглидан "Келининг бўлса, шундай бўлса", —деган ўй ўтди.
—Ҳа, опам, нега ташқарига чиқволдиз? —ичкаридан чиқиб келаётган дўмбоққина уй бекаси сўз қотди.
—Исиб кетдингизми, опам?
—Йўғе, ҳаммаси яхши, шу-Музаффар жиянингни бахти очилмаяпди, яхшироқ қиз топилса, менам оёғимни узатиб дам олардим. Ишдан шунчалик чарчаб келяпманки, судралиб қоляпман. Синглинг ҳам қўшимча дейди, репетитор дейди, ўқишидан ортмайди. Битта овқат қилиб, икки кун еяпмиз.
Муҳаррам анча гапирди. Кейин туйқусдан сўраб қолди.
—Бу қиз ким?
—Аниса.
—Аниса?! Исми ажойиб экан.
—Ҳа, олимнинг қизида. Пешонаси қурсин, тўйи бўладиган куни фотиҳаси бузилган. Куёв навкарлар йўлга чиқадиган пайтда бир қиз келиб, фарзанд кутаётганини айтган, уйланмаса қаматаман деб таҳдид қилган, бу ўша қизнинг қариндошлари келиб вазиятни тушунтирган, шу билан тўй тўхиаган. Отаси юрагини чангаллаб қулаган, ўзи аввал ҳам инсульт ўтказган эканми, касалхонада жони узилган.
—Вой, бир бошига шунча ташвиш. Бувим раҳматлик "Кул билан кукунни аралаштирма ",-дер эдилар, сабабини сўрасам, " Тўй азага айланмасин", — дер эдилар. Тавба қилдим, қандай тақдирлар бора!
—Ўзи институтни битирган қиз, яқинда онаси ўтиб қолди. Акаси бор уйланган. Маҳаллада нима йиғин бўлса, ҳамма ёрдамга чақиради, индамай қарашиб кетади. Опа, ҳасип тортаман, киринг иссиғида еб олинг. Кейин ўчоқ бошидаги қиз эшитадиган қилиб овозини кўтарли
—Аниса, ҳасип тортамиз, кичикроқ идишларни ажратгин, болам!
—Хўп бўлади, хола!
Буёғига Муҳаррамнинг томоғидан овқат ўтмади.
Аёллар уй бекасига қайта-қайта раҳмат айтиб хайрлашар эканлар, меҳмондорчилик аъло даражада ўтганини таъкидлар эдилар. Муҳаррам нигоҳлари билан Анисани қидирар, аммо тополмасди. Уйга келгач, кўп ўйлади ва эртаси куни тонгдаёқ яна Ғишткўприкка йўл олди.